46. Ёнғин хавфсизлиги қисми ёнғин ўчирувчиларининг бошланғич тайёргарлиги /2/
Ёнғин хавфсизлиги қисмларига оддий ходим ва кичик бошлиқлар таркиби лавозимига қабул қилинган ҳамма шахслар, хизмат вазифаларини мустақил бажаришларига қадар бошланғич тайёргарликдан ўтишади.
Машғулотлар ўқув журналида қайд қилинади.
Бошланғич тайёргарлик кетма–кет икки босқичда ўтказилади:
- биринчи босқич – хизмат жойларида якка тартибда ўқитиш.
- иккинчи босқич – ИИВ, ИИБ ёнғин хавфсизлиги ўқув марказларида курс тайёргарлиги.
Агар лавозимга қабул қилинган кундан ўқув бўлинмаларида навбатдаги гуруҳни ўқитиш бошланишига 9-10 кун қолган бўлса, курс тайёргарлигига якка тартибда тайёргарликни ўтмай туриб юборишга рухсат этилади.
Якка тартибдаги тайёргарликни бошқариш ёнғин хавфсизлиги гарнизонлари, қисмлари бошлиқларига ва улар томонидан тайинланган устозларга, курс тайёргарлиги бўйича эса ўқув бўлинмалари бошлиқларига юклатилади.
Ёнғин ўчирувчиларни якка тартибда тайёргарлиги лавозимга тайинланган кундан бошлаб курс тайёргарлигига жўнатилгунга қадар олиб борилади ва қуйидагиларни назарда тутади:
- ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг иш фаолияти ва ташкилий асослари, хизматни ўташ тартиби, лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, хизмат йўналиши бўйича асосий меъёрий амалиёт ҳужжатлари, ички тартиб ва кийим кийиш қоидалари, ҳимояловчи газниқоблар билан танишишни;
- техника хавфсизлиги қоидаларини ўрганишни;
- ёнғинларни ўчиришда ва хизмат ўташда асосий вазифаларни бажаришни амалий ўрганишни.
Якка тартибдаги тайёргарлик ёнғин хавфсизлиги қисмида 10 кун мобайнида 6 соатдан ўтказилади, шундан сўнг ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги хизматига янги қабул қилинганлар 10 та, касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги хизматига янги қабул қилинганлар эса 7-8 марта смена навбатчилиги мобайнида тажрибадан ўтадилар. Бу даврда янги қабул қилинганлар ёнғин ўчиришга чиқмайдилар, ҳамда ҳимояловчи газниқобда ишлашга ўргатилмайдилар.
Хизмат жойларида якка тартибдаги тайёргарлик қисм бошлиғи томонидан тасдиқланган ўқув дарс жадвали ва мавзувий режа (1-илова) асосида белгиланади. Машғулотларни қисм бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, муҳандис – инспекторлар таркиби, смена бошлиқлари ҳамда тажрибали экипаж бошлиқлари ўтказадилар.
Хизмат жойларида якка тартибдаги тайёргарликни ташкил қилишда ёнғин хавфсизлиги гарнизон ва қисм бошлиқлари жавобгардирлар ва улар қуйидагиларни бажаришлари шарт:
- ишга қабул қилинган шахсни шахсий таркибга таништириши, мураббий бириктирилганлиги ҳақида буйруқни эълон қилиши;
- ишга қабул қилинган шахсни лавозим вазифалари билан таништириши ва бажарадиган ишларини белгилаб бериши;
- амалдаги буйруқларга асосан тайёргарлик вақтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириши хамда ўқув жараёни шароитлари ва тартибини тушунтириши;
- хизмат жойида якка тартибдаги тайёргарлик мавзувий режасини тасдиқлаши ва мураббийга йўриқнома бериши ҳамда бажарилишини мунтазам назорат қилиб бориши;
- ўрганаётган шахснинг ахлоқий ва ишчанлик қобилиятини ўрганиши.
Хизмат жойларида якка тартибдаги тайёргарлик тугагандан сўнг ўрганаётган шахслар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, бўлими (бўлинмаси) қошида тузилган комиссияга хизматни ўташ ҳамда ёнғин ўчириш вақтида хавфсизлик техникаси қоидаларини билишлари бўйича ўргатилган материаллар ҳажмида синов имтиҳонини топширадилар. Синов имтиҳонлари натижаси асосида баённома тузилади (8-илова).
Баённома асосида қисм бошлиғи хизмат жойида якка тартибдаги тайёргарликни якунлаган шахсларга ёнғин ўчириш вақтида мустақил жанговар ҳаракат қилишларига рухсат бериш ҳақида буйруқ чиқарадилар (баландликларда ва нафас олишга яроқсиз муҳитлардаги ишлардан ташқари).
Ёнғин ўчирувчилар ЎзР ИИВ, ИИБ тақсимотига асосан белгиланган муддатларда, аммо лавозимга тайинланган ва хизмат жойида тайёргарликни якунлаган кундан 6 ойдан кўп вақт ўтмасдан ўқув бўлинмаларига курс тайёргарлигига юбориладилар.
Ўқув бўлинмасига бир вақтнинг ўзида хизмат жойларида якка тартибдаги ва курс тайёргарлигидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (9-илова) га тегишли боблари тўлдирилган ҳолда юборилади.
Курс тайёргарлигига юбориладиган шахслар машғулотлар бошланиши арафасида ўқиш жойларига йил фаслига қараб кийинган ҳолда (ўқув машғулотлари муддатини ҳисобга олиб) етиб келишлари шарт. Ёнғин ўчирувчи лавозимига янги қабул қилинганлар ҳимояловчи газниқобларида ишлашга тайёргарликдан ўтадилар. Уларга газ ва тутундан ҳимояловчи варақалари юритилади. Тайёргарликни тугатганларга шахсий варақалари ўз қўлларига топширилади.
Курс тайёргарлигини мазмуни ва муддати ЎзР ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (ЁХББ) томонидан тасдиқланадиган мавзувий режа ва дастурлар билан белгиланади.
Курс тайёргарлигини тамомлаган шахслар хизмат жойларига қайтариб юборилади. Тайёргарликни тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳнома битирувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйиш учун, уларни юборган ички ишлар идорасига жўнатилади.
Ёнғин хавфсизлиги қисмига етиб келгандан сўнг ёнғин ўчирувчи 5 марта смена навбатчилиги давомида бириктирилган мураббий бошчилигида амалий тажрибадан ўтади. Амалий тажриба тугагандан сўнг қисм бошлиғи буйруғи билан унга навбатчи сменанинг жанговар ҳисобида мустақил хизмат қилишга рухсат берилади.