Эндокрин тизими патофизиологияси гормонлар ва уларнинг организмдаги рўли


БОШҚА ЭНДОКРИН ОРГАНЛАР ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ



Download 79,01 Kb.
bet10/18
Sana20.12.2022
Hajmi79,01 Kb.
#892319
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Endokrin tizim 1

БОШҚА ЭНДОКРИН ОРГАНЛАР ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ
Қалқонсимон без функсияларининг бузилиши
Қалқонсимон без гипофунксияси Ҳайвонларда гипотиреоз безни тўлиқ ёки қисман жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш, тироид гормонларининг синтези ва ажралишига халақит берадиган тиреостатик дориларни юбориш йўли билан моделлаштирилади.
Умумий тироидэктомия натижасида оғир гипотиреоз ҳолати келиб чиқади, бу холат қалқонсимон без кахексияси деб аталади. Тироидэктомия операциясидан сўнг ёш итларда, каламушларда, қуёнларда ва бошқа ҳайвонларда ўсишнинг сезиларли даражада сустлашиши, жинсий ривожланмаганлик, метаболизмнинг барча турларининг бузилиши, трофик касалликлар кузатилади. Оксидланиш жараёнлари пасайиши натижасида асосий алмашинув 25-40% га пасаяди, тана ҳарорати тушади ва гипогликемияга мойиллик кузатилади. Холестериннини парчаланиши ва ундан фойдаланишни секинлашиши натижасида қонда холестерин концентрацияси 2-3 мартагача ошади. Гиперхолестеринемия фонида атероген омилларнинг таъсири кучаяди. Радиоизотоп тадқиқотлар натижалари оқсиллар синтезини ингибициясини кўрсатади. Тўқималарда сувни ушлаб қолиниши кузатилади (шиш).
Тироидэктомиядан сўнг ҳайвонлар харакати секинлашиб қолиши, шартли рефлекслар етарли даражада шаклланмаслиги, МНС юқори қисмларида дисфункция ва тормозланиш жараёнларининг устунлиги кузатилади.
Одамларда гипотиреоз ривожланишидаги этиологик омилларга қуйидагилар киради: қалқонсимон без гормонлари биосинтезидаги туғма нуқсонлар; қалқонсимон безнинг туғма гипоплазияси ёки аплазияси; бездаги аутоиммун ва юқумли жараёнлар; операция вақтида қалқонсимон без паренхимасининг кўп қисмини олиб ташлаш; тиреостатик дорилар дозаларини ошириш, ёки организмга радионуклеотидлар юбориш вақтида радиоактив йод билан безни зарарланиши, техноген фалокат туфайли маҳаллий ташқи нурланиш таъсирида зарарланиш (масалан, Чернобил атом электр станциясидаги авария натижасида). Шу билан бирга, гипотиреознинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири йоднинг озиқ-овқат ва ичимлик сувида етишмаслигидан организмга тушмаслиги. Қалқонсимон безнинг оғир етишмовчилиги, касаллик болаликда пайдо бўлган, ёки туғма бўлса кретинизм, катталарда эса микседема ривожланади. (тери, шиллиқ қаватлар шиши). Психик фаолият, трофика, сув-минераллар тузлар, оқсил, липид алмашинуви, ўсиши ва жинсий ривожланиши, терморегуляцияи ва организмнинг бошқа функцияларининг гипотиреозга хос бузилиши кретинизмда юқори даражага етади. Ҳомиладорлик пайтида она организмига йоднинг оз миқдорда етишмаслиги ҳам ҳомила миясининг ривижланиши бузилишига олиб келиши мумкин, чунки тироид гормонлари асаб тизимининг шаклланишида асосий рол ўйнайди. Натижада, болалик давридаёқ ақлий салоҳиятнинг, ўрганиш қобилиятининг пасайиши, ва бошқа бузилишлар вужудга келади.
Микседема учун метаболизмнинг секинлашиши, семириш, ҳаракатсизлик ва тана ҳароратининг пасайиши характерлидир. Терининг, тери ости ёг клечаткасида гидратациянинг кучайиши ва уларда гидрофил шиллиқ моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп тўпланиши туфайли беморнинг юзи, бурун ва лаблар шишган бўлиб, мимикалар ифодаланиши кам сезилади. Тирноқлар мўртлиги, соч тўкилиши ва бошқа трофик ўзгаришлар кузатилади. Жинсий функциялар аста-секин йўқ бўлиб кетади, ақл-идрок пасаяди, хотира ёмонлашади, бу бефарқлик, уйқучанлик ва касалликнинг охирги даврида ақли пастликни вужудга келтиради.
Йод етишмовчилиги натижасида қалқонсимон без ҳажмининг кўпайиши эндемик бўқоқ деб номланади. Ушбу касаллик Алп ва Карпат, Химолай, Анд ва дунёнинг бошқа тоғли минтақаларида кенг тарқалган бўлиб, бу эрларда тупроқ ва сувда йод кам учрайди. Йод танқислиги тироксин ва трийодотиронин синтезининг камайишига олиб келади, натижада гипофизда тиреотропин ишлаб чиқариш кўпаяди. Бу ўз навбатида, қалқонсимон безнинг гиперплазиясини келтириб чиқаради, баъзан унинг массаси бир неча килограммга этади. Йод танқислигининг эндемик бўқоқ ривожланишидаги этиологик роли тажрибада тасдиқланган. Агар, итга бир ярим йил давомида йод бўлмаган сув берилса, нормада 1 г ташкил этган қалқонсимон безнинг массаси 100 грамга этиб боради. Бунинг энг ишончли исботи - касалликнинг тарқалиш марказларида йод билан эндемик бўқоқнинг муваффақиятли олдини олишдир. Кўпгина эндокринологларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, йодли тузларнинг ичимлик суви ёки ош тузига қўшилиши касалликнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.

Download 79,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish