Электр юритмада бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари.
Режа
Ростлаш диапазони. Тезликни силлик ёки юмшок ўзгариши.
Электр юритмани бошқаришда иқтисодий самара.
Электр юритманинг тезлигини стабиллиги.
Ишлаб чиқариш машиналарининг кўпчилигида (прокат станларда, кўтариш-транспорт механизмларда, металларни қайта ишловчи қурилмаларда, тўқимачилик машиналарда ва бошқаларда) ижро органининг ҳаракат тезлигини ростлаш амалга оширилади. ЭЮ ёрдамида ижро органлари ҳаракатининг турли тезликлари, тезликни белгиланган қийматларидаги барқарорлиги, шунингдек ихтиёрий ўзгарувчан вазифа сигналга (тақлид) ёки олдиндан қўйилган дастурга мос равишда тезликни ўзгартириш таъминланади.
ЭЮ нинг механик қисмини схемасидан (2.1- расм) кўринадики, ижро органининг айланма ва илгарилама ҳаракатида, мос равишда двигател ва ижро органининг тезликлари ўзаро қуйидагича боғланишида бўлади
ио=/i; ио = (2.1)
(2.1) ифодани қараб чиқиш шуни кўрсатадики, ижро органининг ҳаракат тезлигини ростлашда механик узатмага, ёки двигателга, ёки бир пайтда ҳам унга, ҳам бунга таъсир орқали эришиш мумкин.
Биринчи усул механик узатманинг узатиш сонини i ёки келтириш радиусини р, двигател тезлиги доимий бўлганда, ўзгартириш билан боғлиқдир ва шунинг учун у ростлашнинг механик усули деб номланади. Бу усулни амалга ошириш учун узатиш қутилари (босқичли ростланади), вариаторлар ва электромагнит муфталари (равон ростланади) ишлатилиши мумкин. Бу усул, технологик жараёнларни автоматлаштиришдаги мураккаблиги, узатмалар ишидаги ишончлилиги ва тежамлилигининг пастлиги учун кам қўлланилади.
Иккинчи, электр усули деб ном олган усулда, механик узатманинг кўрсаткичлари ўзгармаган холда, двигателга таъсир ўтказиш назарда тутилади.
Замонавий ЭЮ ларда, бу усул, ўзининг ростлаш имкониятини кенглиги, соддалиги ва технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг умумий схемаларида ишлатишни қулайлиги ва тежамлилиги билан асосан қўлланишга эга бўлмоқда. Баъзи бир ишчи механизмларида (масалан, металл қирқувчи дастгохларда) комбинация қилинган тезликни ростлаш усули ҳам ишлатилади.
Шундай қилиб, замонавий ишлаб чиқариш машиналари ва механизмлари ижро органларининг ҳаракатини бошқариш, кўпчилик холларда электр двигателга унинг бошқариш системаси ёрдамида мақсадга йўналтирилган таъсир орқали эришилади, бу эса двигател ва ижро органининг тезлигини ростлаш имкониятини беради.
Тезликни ростлаш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан бахоланади:
1. Ростлаш диапазони D - двигател валидаги юкламани берилган чегарасида максимал mах ва минимал min тезликларни нисбати билан аниқланади:
D = mах / min
Турли ишчи механизмлар хар хил ростлаш диапазонини талаб қилади. Масалан, прокат станлари D=(2050):1 диапазон билан характерланади, дастгохлар D=(34):1 дан D=(50100):1 гача, тўқимачилик машиналари учун D=20:1 га тенгдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |