Фаннинг олий таълимдаги ўрни хамда мақсади ва вазифалари "Электр механик тизимларни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш" (ЭМТни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш) фани умумкасбий фанлар туркумига тааллуқли бўлиб, талабалар унн VI ва VII семестрларда ўрганишади.
Ўкув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: ёпиқ тизимларда қўлланиладиган бўйсундирилган бошқаришни билиш; технологик қурилмага узатилаётган механик энергияни электр йули билан бошқаришда ҳосил бўладиган жараёнларга оид кўникмаларига эга бўлиши; статик ва динамик тавсифларини ҳисоблаш ва тажриба йули билан олиш ва тахлил қилиш тажрибасига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқитишдан мақсад - технологик қурилмага узатилаётган механик энергияни электр йули билан бошқаришда ҳосил бўладиган жараёнларга оид назарий ва амалий билимлар бериш йўналиш профилига мос билимлар даражасини таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси - электр механик тизимларни автоматик бошқаришнинг андозавий схемаларини ўқишни, ўзгарувчан ва ўзгармас ток моторли ёпиқ электр механик тизимларнинг моделлари асосида уларнинг статик ва динамик тавсифларини шаклланишини, электр механик тизимларни оптималлаштириш, ростлагичларнинг тузилиш схемасини ва кўрсаткичларини ҳисоблашни ўргатиш талабаларда амалий кўникмалар ҳосил қилишдир.
Фаннинг ривожланиши етакчи олим академик Музаффар Зоҳидхонович Ҳомудхонов номи билан боғлиқ. 50-йиллардаёқ академик М. З. Ҳомудхонов асинхрон электр юритмаларни частотали бошқариш муаммолари долзарблигини аниқлаб, шу йўналиш бўйича илмий ишлар олиб борди. Бунда олим асинхрон двигателни частотали бошқариш иқтисодий жиҳатдан қулайлигини, унинг тезлигини кенг кўламда ростлаш равонлигини оширишнинг ягона усули эканлигини ҳисобга олиб, академик М. П. Костенконинг частотали бошқариш қонунини ривожлантирди ва бу йўналиш бўйича мактаб яратиб унга бошчилик қилди. У 1959- йилда «Частотное управление асинхронным электроприводом», 1966- йилда эса шогирд олимлар билан биргаликда «Частотное регулирование скорости электроприводов переменного тока с автоматическим управлением от вентильных преобразователей» номли йирик илмий асарларини чоп эттирди.
Бу асарларда олимлар частотали бошқаришда, тезликни ростлашда ўзгарувчан ток двигателининг тавсифини ҳисоблаш назарияси ва усулларини баён қилиб, бу двигател вентилли частота ўзгартгичидан бошқарилаётгандаги статик ҳамда динамик режимларини назарий ва амалий тадқиқ этиш натижаларини келтирганлар. Шу билан бирга автоном инверторларнинг янги схемалари яратилиб, уларнинг хусусиятлари ва қўлланиш кўлами аниқланган. Хозирги кунда хам бу йўналиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг 60% дан ортиқроғи иш механизмини ҳаракатга келтирувчи бошқарилучи электр юритмалар томонидан истеъмол қилинмоқда.Саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва бошқа тармоқлармнг барча соҳаларида, турли машина ва механизмлар ҳамда қурилмалардан кенг фойдаланилади. Ҳар қандай механик жараённи амалга ошириш учун механизм ва машинанинг иш органини ҳаракатга келтириш даркор. Бу эса электр механик тизимни кенг тарқалган тури юритма воситасида амалга оширилади, хусусан, электр энергия механик энергияга айлантирилади.
ЭМТ энергияни маълум йўналтирилган мақсадда ўзгартириши керак. Шунинг учун унинг таркибига бу функцияларни амалга оширувчи қурилмалар ва бошқарув воситалари киритилиши зарур. Бу мақсадга электр юритма ёрдамида автоматик бошқарув асосида эришилади. Бу эса замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида сифатли махсулот ишлаб чиқаришда ЭМТни бошқариш ва энергия самарадорлигида тутган ўрни белгилайди. Ишлаб чиқаришдаги машина ва механизмларнинг меҳнат унумдорлиги ва сифатли маҳсулот яратиши ушбу саноат қурилмаларининг автоматлашганлик даражасига бевосита боғлиқдир. Саноат қурилмаларининг автоматлашганлик даражаси ушбу қурилмаларнинг замонавий ва энергетик кўрсаткичлари юқори бўлган техника воситалари билан жихозланиши билан белгиланади. «ЭМТни бошқариш ва энергия самарадорлигини ошириш» фани саноат қурилмаларини автоматлаштиришда асосий ўринни эгалловчи электромеханик тизимларнинг ташкил этувчи элементларини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилади.
Бу даврнинг бошланиши бўлиб электр моторлар учун ярим ўтказгичли манбааларни кўлланишидир. Автоматлашган электр юритманинг бу даври учун барча жабҳаларда нафақат ярим ўтказгич техникасини жадаллик билан қўллаш, балки ахборотларни қайта ишлайдиган бошқариш қурилмаларидан фойдаланиш характерлидир. Охирги йилларда авж олиб келаётган электротехника ва электроника соҳасидаги техник ўсиш жараёни электрюритма назариёти ва амалиётида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз беришига олиб келди. Бу ўзгаришлар, биринчи навбатда автоматлаштириш воситаларининг техник қисмлари ва элементлари базаларига таалууқли бўлиб, уларни яратиш, ростланадиган электр юритманинг соҳаларини кенгайишига ва ҳажмини ортишига алоқадор бўлган ҳолда, амалда ўзгарувчан ва ўзгармас ток тиристорли электрюритмалари кўринишида тадбиқ этила бошлади.