электр ўтказувчанлик деб аталади, унинг ўлчов бирлиги сименс (См). 1См - электр қаршилиги 1 Ом бўлган ўтказгичнинг электр ўтказувчанлигидир.
Металл ўтказгичнинг токка кўрсатадиган қаршилиги эркин электронларнинг металлдаги кристалл панжара ионлари билан тўқнашишлари туфайли ҳосил бўлгани учун қаршилик ўтказгичнинг шакли, ўлчамлари ва унинг қандай материалдан ясалганлгига боғлиқ бўлади. Омнинг тадқиқотларига мувофиқ, бир жинсли цилиндрсимон ўтказгич учун ўтказгичнинг қаршилиги унинг l узунлигига тўғри пропорционал вап кўндаланг кесим юзи S га тескари пропорционал
(11.9)
бу ерда - ўтказгичнинг солиштирма электр қаршилиги. У ўтказгич материалининг табиатига боғлиқ катталикдир. Солиштирма электр қаршиликка тескари бўлган:
(11.10)
катталикни ўтказгичнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги деб аталади. Солиштирма электр қаршиликнинг ўлчов бирлиги - Ом метр (Ом.м); 1 Ом.м - кўндаланг кесими 1м2, узунлиги 1м бўлганда 1 Ом электр қаршиликка эга бўлган ўтказгичнинг солиштирма электр қаршилигидир.
Солиштирма электр ўтказувчанликнинг ўлчов бирлиги сименс тақсим метр (См/м); 1 См/м - кўндаланг кесими 1м2, узунлиги 1м бўлганда 1 См электр ўтказувчанликка эга бўладиган ўтказгичнинг солиштирма электр ўтказувчанлигидир.
Ўтказгичнинг қаршилиги ва солиштирма қаршилиги температурага боғлиқ бўлади. Температура ортиши билан металл панжарасидаги ионларнинг иссиқлик ҳаракати тезлашади ва электронларнинг тартибли ҳаракатини қийинлаштиради. Шунинг учун металларнинг қаршилиги температура ортиши билан ортади. Тажрибаларни кўрсатишича барча металларнинг қаршилиги температура билан чизиқли боғлангандир:
(11.11)
бу ерда R0 - ўтказгичнинг 00С даги қаршилиги, t - температура, - қаршиликнинг температура коэффициенти, соф металлар учун: град-1
Термодинамик температура Т дан фойдаланиб (11.11)ни қуйидагича ёзамиз:
R = R0 Т (11.12)
Ўтказгичнинг қаршилиги, асосан, солиштирма қаршиликнинг ўзгариши ҳисобига ўзгаради. Агар (11.11) формулага ва қийматлари қўйилса, солиштирма қаршиликнинг температурага боғланишини ифодаловчи формула ҳосил бўлади:
(11.13)
Бинобарин, солиштирма қаршилик ҳам температурага чизиқли боғлангандир. Лекин айрим соф металларнинг солиштирма қаршилиги абсолют нолга яқин температурадаёқ кескин нолга айланиши маълум бўлди. Ўта ўтказувчанлик деб ном олган бу ҳодисани биринчи марта 1911 йилда голландиялик физик Камерлинг-Оннес симобни суюқ гелийда совутганда симобнинг қаршилиги дастлаб аста-секин камайиб, сўнгра температура 4,1 К га етганда сакрабю бирданига нолга тушиб қолганилигини аниқлаган.
Электр занжири кўпинча турли усуллар билан уланган бир неча қаршиликлардан иборат бўлиши мумкин. Қаршиликлар занжирга ўзаро кетма-кет ва параллел уланади.
Кетма-кет уланган қаршиликларнинг умумий қаршилиги алоҳида олинган қаршиликларнинг алгебраик йиғиндисига тенг, яъни:
(11.14)
Ўзаро параллел уланган қаршиликлардан тузилган занжир қаршилигининг тескари қиймати ҳар бир алоҳида олинган қаршиликлар тескари қийматларининг алгебраик йиғиндисига тенг, яъни:
(11.15)
Do'stlaringiz bilan baham: |