Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кабель линияларини ерда ётқизилиши



Download 14,19 Mb.
bet99/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Кабель линияларини ерда ётқизилиши

2.3.81. Кабель линияларини тўғридан-тўғри ерга ётқизилишида, кабеллар траншеяларга ётқизилиши ҳамда остига майин тупроқ қатлам тўшалган ва устидан эса тош, қурилиш ахлати ва чиқиндилари бўлмаган майда ер қатлами билан тўлдирилиши керак.


Кабеллар бутун узунлиги бўйлаб қуйидагича усти ёпилган холда меxаник шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак: 35 кВ ва ундан юқори кучланишда - камида 50 мм қалинлигида темир-бетон плиталар билан қоплаш; 35 кВдан паст кучланишда - плиталар ёки кабель трассаси бўйлаб кўндаланг холда бир қатламда оддий ғишт билан; кенглиги 250 мм дан кам бўлган махсусв ер қазиш механизми шунингдек, битта кабель учун – кабель линияси бўйлаб. Силикатли, шунингдек, лойдан ясалган ичи бўш ёки тешикли ғиштдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кучланиши 20 кВ ва ундан паст бўлган кабеллар (шаҳар электр тармоқлари кабелларидан ташқари) 1-1,2 м чуқурликда ётқизилганида, меxаник шикастлардан ҳимоя қилинмаслиги мумкин.
Кучланиши 1000 В гача бўлган кабеллар фақат меxаник шикастланиш эҳтимоли мавжуд бўлган жойларда (масалан, тез-тез қазиладиган жойларида) бундай ҳимояга эга бўлиши керак. Кўчаларнинг асфалт қопламалари ва бошқа шунга ўхшаш қопламалари камдан-кам ҳолларда қазишни амалга оширадиган жой сифатида қаралади. I тоифали электр қабул қилгичларни таъминловчи 1000 Вдан юқори линиялардан ташқари, кучланиши 20 кВгача бўлган кабель линиялари 2 тадан кўп бўлмаган миқдорда траншеяларда ётқизишда ғишт ўрнига пластмассали тасмалардан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда “Ўзэнероинспекция” томонидан тасдиқланган техник талаблар бажарилиши лозим.
Кабель линияларини муҳандислик коммуникациялари билан кесишиш жойларида ҳамда кабель муфталарини ва кесишаётган коммуникацияларни ҳар бир йўналишда 2 м масофада, шунингдек, тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларга кабель линияларни яқинлашган қисмида 5 м радиусда сигнал тасмаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Сигнал тасмаси ташқи қопқоқлардан 250 мм масофада траншеядаги кабеллар устида жойлаштирилиши керак. Траншеяда битта кабель жойлашганда сигнал тасмаси кабелнинг ўқи бўйлаб жойлаштирилиши керак, кўпроқ кабеллар бўлгандан, четки кабеллардан камида 50 мм ташқарида жойлаштирилиши керак. Бир нечта тасмали траншеяларда, ёнма-ён тасмалар ораси камида 50 мм бўлиши керак.
Кабелларни траншеяларда ётқизилишида сигнал тасмаларини қўллашда, траншеяда ётқизиш, кабелларни ернинг биринчи қатлами билан тўлдириш ва тасма ётқизиш, шу жумладан, бутун узунлиги бўйлаб ер қатлами билан тўлдириш жараёнлари электр таъминоти ташкилоти вакиллари ва электр тармоқлари эгаси иштирокида амалга оширилиши керак.
2.3.82. Кабель линияларининг режалаштириш белгисидан ўрнатиш чуқурлиги камида қуйидагича бўлиши керак: 20 кВ гача бўлган линиялар - 0,7 м; 35 кВ - 1 м; кўчалар ва майдонларни кесиб ўтишда кучланишдан қатъи назар - 1 м.
110-220 кВ мой тўлдирилган кабель линиялари режалаштириш белгиси камида 1,5 м дан чуқур кўмилган бўлиши керак.
Меxаник шикастланишлардан ҳимоя қилиш шарти билан кабелларни биноларга кириш қисмида узунлиги 5 м гача бўлган қисмида, шунингдек ер ости иншоатлари билан кесишган жойларида кабель ётқизиладиган чуқурлик 0,5 м гача бўлиши мумкин.
Экин майдонлари бўйлаб 6-10 кВ кабель линияларини ётқизишда камида 1 м чуқурликда амалга оширилиши керак, бунда трасса устидаги ер экин билан банд бўлиши мумкин.
2.3.83. Тўғридан-тўғри ерда ётқизилган кабелдан бино ва иншоатларнинг пойдеворига ёруғлик масофаси камида 0,6 м бўлиши керак, бинолар ва иншоатларнинг пойдеворлари остида тўғридан-тўғри ерга кабелларни ётқизиш мумкин эмас. Турар-жой ва жамоат биноларининг ертўлалари ва теxник ер ости жойларида транзит кабелларини ётқизишда ҚМҚга амал қилиш керак.
2.3.84. Кабель линиялари параллел равишда ётқизилганда, кабеллар орасидаги горизонтал масофа камида қуйидагича бўлиши керак:
1) 10 кВгача бўлган куч кабеллари, шунингдек шулар ва назорат кабеллари ўртасида 100 мм;
2) 20-35 кВ кабеллар шулар ва бошқа кабеллар ўртасида 250 мм;
3) турли ташкилотлар томонидан эксплуатация қилинадиган кабелларда, кабеллар орасида ҳамда куч кабеллари ва алоқа кабеллари ўртасида 500 мм;
4) мой билан тўлдирилган 110-220 кВ кабеллар ва бошқа кабеллар ўртасида 500 мм; бунда паст босимли мой тўлдирилган кабель линиялар бир-биридан ва бошқа кабеллардан қовурғаларга ўрнатилган темир-бетон плиталар билан ажратилади; бундан ташқари, алоқа кабелларига электромагнит таъсирни ҳисоблаш керак.
Зарур ҳолларда, маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, эксплуатацуия қилувчи ташкилотлар билдан келишган ҳолда, 2) ва 3) бандларда кўрсатилган масофани 100 мм гача камайтиришга йўл қўйилади. Кучланиши 10 кВ гача бўлган куч кабеллари орасидаги ва алоқа кабеллари билан улар ўртасидаги масофини (зичланган юқори частотали телефон алоқа тизими занжири кабелларидан ташқари) 250 мм гача камайтириш мумкин, фақат кабеллардан бирида КЗ юзага келганда кабелларни ҳимоя қилиш мумкин бўлиши шарти билан (қувурларда ётқизиш, ёнмайдиган қисмларни ўрнатиш ва бошқалар) рухсат этилади.
Назорат кабеллари орасидаги масофа меъёрлаштирилмайди.
2.3.85. Ўсимликлар зонасида кабель линияларини ётқизаётганда, кабеллардан дараxт танасига бўлган масофа, одатда, камида 2 м бўлиши керак. Яшил ўсимликлар тасарруфида бўлган ташкилот билан келишилган ҳолда, остидан қазиш йўли билан кабелларни қувурларда ётқизиш шарти билан бу масофани камайтишга руxсат этилади.
Яшил зонада буталар билан кабелларни ўртасидаги бу масофалар 0,75 м га камайтирилиши мумкин.
2.3.86. Кучланиши 35 кВгача бўлган кабеллар ва мой тўлдирилган кабель линияларини уларга параллел бўлган қувурларгача, сув қувуралиргача, канализация ва дренажгача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги; газ қувурлари паст (0,0049 МПа), ўрта (0,294 МПа) ва юқори босимли (0,294 дан 0,588 МПа гача) – 1 м дан кам бўлмаслиги; юқори босимли (0,588 дан 1,176 МПа гача) газ қувурлари – 2 м дан кам бўлмаслиги; иссиқлик қувурлари – ушбу Қоидаларни 2.3.87-бандига қаранг.
Тор шароитда, кўрсатилган масофани махсус ҳимояланмаган кабелларда 0,5 м га ва кабелларни қувурларда ётқизишда 0,25 м гача камайтириш мумкин, бунда ёнувчи суюқликли ва гази мавжуд қувурларгача бўлган масофа бундан мустасно. 110-220 кВли мой тўлдирилган кабель линиялари учун 50 м дан кўп бўлмаган яқинлашган участкада (ёнувчи суюқликли ва гази мавжуд қувурлардан ташқари) қувурларгача бўлган масофа 0,5 м гача, бунда мой тўлдирилган кабель ва қувур ўртасида меxаник шикастланишдан ҳимояловчи ҳимоя девор ўрнитиш шарти билан камайтиришга рухсат этилади. Қувурларнинг утида ва остида кабелларни параллел ётқизиш мумкин эмас.
2.3.87. Кабель линиясини иссиқлик қувури билан параллел ётқизишда, кабель билан иссиқлик қувури канали девори орасида 2 м дан кам бўлмаслиги ёки иссиқлик қувури кабель билан яқинлашган бутун узунлиги бўйича шундай иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керакки, иссиқлик қувуридан чиқаётган қўшимча иссиқлик ҳарорати 10 кВ гача кабель линиялари учун 10°C дан ва 20-220 кВ линиялари учун 5°C дан ошмаслиги керак.
2.3.88. Кабель линиясини темир йўлларга параллел равишда ётқизишда, кабеллар, одатда, темир йўлнинг ажратилган зонаси (зона отчуждения)дан ташқарида жойлаштирилиши керак. Ажратилган зона ичида кабелларни ётқизиш фақат “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари билан келишилган ҳолда, кабелдан темир йўл ўқигача масофа камида 3,25 м, электрлаштирилган йўл учун эса камида 10,75 м бўлиши керак. Тор шароитларда ушбу масофаларни камайтиришга йўл қўйилади, бунда яқинлашувнинг барча қисмидаги кабеллар блок ёки қувурларда ётқизилиши керак.
Ўзгармас токдаги электрлаштирилган йўлларда блок ёки қувурлар изоляция қилиниши керак (асбест-цемент, битум билан тўйинтирилган ва бошқалар).
2.3.89. Трамвай йўлларига параллел равишда кабель линиясини ётқизишда, кабелдан трамвай йўлининг ўқигача бўлган масофа камида 2,75 м бўлиши керак. Тор шароитларда бу масофани, яқинлашувнинг барча қисмидаги кабеллар ушбу Қоидаларнинг 2.3.88-бандида кўрсатилган изоляция қилувчи блокларга ёки қувурларга жойлаштирилиши шарти билан камайтиришга руxсат берилади.
2.3.90. I ва II тоифадаги автомобил йўлларига параллел равишда кабель линиясини ётқизишда (ушбу қоидаларни 2.5.144-бандига қаранг), кабеллар йўл четидаги ариқ (кювейт) ёки остидаги қопламанинг қошидан ташқи томонида камида 1 м масофада; ёки чегара тошидан камида 1,5 м масофада жойлашган бўлиши керак. Белгиланган масофаларни камайтириш, ҳар бир алоҳида ҳолатда бўйича тегишли йўл бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
2.3.91. Кабель линиясини 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ВЛ билан параллел равишда ётқизишда, ВЛ четки симининг вертикал текислигидан кабелгача масофа камида 10 м бўлиши керак.
Кабель линиясидан 1000 В дан юқори ВЛ ерланган қисмлари ва таянч ерлагичларигача бўлган масофа, кучланиши 35 Квгача бўлганда камида 5 м ҳамда 110 кВ ва ундан юқори кучланишда 10 м бўлиши керак. Тор шартларда, кабель линияларидан 1000 В дан юқори ВЛ нинг ер ости қисмларигача ва алоҳида таянчларни ерлагичларигача масофа камида 2 м бўлишига руxсат берилади; кабелдан ВЛ симидан ўтадиган вертикал текисликка масофа меъёрлаштирилмайди.
Кабель линиясидан кучланиши 1000 Вгача бўлган ВЛ таянчигача масофа камида 1 м бўлиши керак ҳамда яқнлашиш зонасида кабеллар изоляцияловчи қувурда ётқизилганида 0,5 м бўлиши мумкин.
Электр станциялар ва подстанциялар ҳудудида тор шароитларда кабеллар, ҳаво алоқалари (ўтказгичлар) ва кучланиши 1000 В дан юқори ВЛларнинг ер остидаги қисмидан камида 0,5 м масофада ётқизилиши мумкин, агар ушбу таянчларнинг ерлагич қурилмалари подстанцияларнинг ерлагич контурига уланган бўлса.
2.3.92. Кабель линиялари бошқа кабель линиялари билан кесишганда, улар камида 0,5 м қалинликдаги ер қатлами билан ажратилиши керак. 35 кВгача бўлган кабеллар учун тор шароитларда бу масофа 0,15 м га камайтирилиши мумкин, агар кабелларни кесишувнинг барча қисмида ва ҳар бир йўналишда қўшимча 1 м гача бир хил мустахкамликдаги бетон плиталар ёки қувурлар билан ажратиш мумкин; бунда алоқа кабеллари куч кабелларидан юқорида жойлашган бўлиши керак.
2.3.93. кабель линияларини қувурлар, шу жумладан, нефт ва газ қувурлари билан кесишмаларида, кабеллар ва қувурлар орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши керак. Кесишган жойида чорраҳасида ҳар бир йўналишда камида 2 м дан қўшимча равишда қувурларда ётқизиш шарти билан бу масофани 0,25 м гача камайтириш учун руxсат этилади.
Мой тўлдирилган кабель линиясини қувурлар билан кесишмаларида, улар орасидаги масофа камида 1 м бўлиши керак. Тор шароитларда бу масофани камида 0,25 м деб олишга руxсат этилади, фақат кабелларни қувурларда ёки қопқоқли темир-бетон лотокларда ётқизиш шарти билан.
2.3.94. 35 кВгача кабель линияси иссиқлик қувури билан кесишганда, кабель билан иссиқлик қувури қопламаси орасидаги масофа 0,5 м дан ва тор шароитларда 0,25 м кам бўлмаслиги керак. Бунда иссиқлик қувури кабель билан кесишган жойида, ҳар бир йўналишда камида 2 м дан қўшимча равишда шундай иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керакки, ернинг ҳарорати энг юқори ёзги ҳароратидан 10°C дан ва энг паст қишки ҳароратга нисбатан 15°C баланд бўлмаслиги керак.
Ушбу шартлар бажарилмаса, қуйидаги тадбирлардан бири амалга оширилиши мумкин: кабелларни ерда 0,7 м ўрнига 0,5 м чуқурликда жойлаштириш (ушбу Қоидаларнинг 2.3.82-бандига қаранг); катта кесимли кабелни қўллаш; кабелларни қувурлар ёрдамида иссиқлик қувури остидан камида 0,5 м масофада жойлаштириш; бунда қувурлар шундай жойлапштирилиши керакки, кабелларни алмаштириш учун қазиш ишларини бажарилиши талаб этилмасин (масалан, қувурларнинг учларини камерага киритиш).
Мой билан тўлдирилган кабелни иссиқлик қувури билан кесишмасида, кабеллар ва иссиқлик қувурининг қопланиши ўртасидаги масофа камида 1 м бўлиши керак ва тор шароитларда – камида 0,5 м бўлиши керак. Бунда иссиқлик қувури кабель билан кесишган жойида, ҳар бир йўналишда камида 3 м дан қўшимча равишда шундай иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керакки, ернинг ҳарорати йилнинг ихтиёрий вақтида 5°C дан ортиқ ошмаслиги керак.
2.3.95. Кабель линияларини темир йўл ва автомобил йўллари билан кесишмаларида, кабеллар туннелларда, блокларда ёки қувурларда йўлнинг ажратилган зонаси (зона отчуждения)нинг бутун кенглиги бўйича ер қатламидан 1 м чуқурликда ва зовурлар тубидан камида 0,5 м чуқурликда ётқизилиши керак. Ажратилган зонаси бўлмаса, ўрнатилган ётқизиш шартлари фақат кесишмада ва йўл чизиғининг ҳар икки томонида ортиқча 2 м масофада амалга оширилиши керак.
Ўзгармас токли электрлаштирилган ва электрлаштириладиган темир йўллари билан кабеллар кесишмасида, блоклар ва қувурлар изоляцияловчи бўлиши керак (ушбу қоидаларни 2.3.88-бандига қаранг). Кесишиш нуқтаси стрелкалар, релсларни уланиш жойларидан камида 10 м масофада бўлиши керак.
Электрлаштирилган темир йўл транспорти йўллари билан кабелларни кесиш бурчаги, йўлнинг ўқи билан 75-90° бурчак остида бўлиши керак.
Блоклар ва қувурларнинг учлари камида 300 мм чуқурликда сув ўтказмайдиган (ялпиз) лой билан қопланган ҳолда каноп (джут)дан тўқилган қопламали бўлиши керак.
Кабеллар билан кам интенсив ҳаракатли охири берк саноат йўллар ва махсус (масалан, ҳаракат таъқиқланган-слип ва бошқа) йўллар билан кесишмаларида, кабеллар, қоида тариқасида, ерда тўғридан-тўғри ётқизилиши керак.
Янги қурилаётган электрлаштирилмаган темир йўл ёки автомобил йўли билан кесишмаларда, мавжуд кабель линияларини янги жойга қайта ўрнатиш талаб қилинмайди. Кесишган жойида кабелларни таъмирлаш учун керакли миқдорда заxира блоклари ёки маҳкам ёпилган учлари бўлган қувурлар ўрнатилиши керак.
Кабель линиясининг ҳаво кабелига ўтиш жойиида, таглик остидан ёки қатламнинг четидан камида 3,5 м масофада юзага чиқиши керак.
2.3.96. Кабель линиялари трамвай йўллари билан кесишганда, кабеллар изоляцияловчи блокларга ёки қувурларга жойлаштирилиши керак (ушбу қоидаларни 2.3.88-бандлига қаранг). Кесишиш нуқтаси стрелкалар, релсларни уланиш жойларидан камида 3 м масофада бўлиши керак.
2.3.97. Ҳовлиларга, гаражларга ва ҳоказоларга транспорт воситаларига кириш учун йўллари кабель линиялари билан кесишганда, кабелларни ётқизиш қувурларда амалга оширилиши керак. Анхор ва зовурлари билан кесишиш жойларида, кабеллар ҳудди шу тарзда ҳимояланган бўлиши керак.
2.3.98. Кабель линияларида кабель муфталари ўрнатилганда, кабель муфтаси ва энг яқин кабелнинг орасидаги масофа камида 250 мм бўлиши керак.
Кабель линияларини ўта қия йўлларга ётқизишда уларга муфталарни ўрнатиш тавсия этилмайди. Агар буни бажариш зарур бўлса, у ҳолда уларнинг остида горизонтал майдончалар қурилиши керак.
Кабель линиясига зарар етказилганда, муфтани қайта монтаж қилиш имкониятини таъминлаш мақсадида, кабель муфтасининг ҳар икки томонида кабель захираси билан ётқизилиши керак.
2.3.99. Кабель трассаси бўйлаб xавфли миқдордаги дайди (блуждаюшие) токлари мавжуд бўлганда, қуйидагилар бажариши зарур:
1. Xавфли ҳудудларни четлаб ўтиш учун кабель линиясининг трассасини ўзгартиринг.
2. Трассани ўзгартиришни имкони бўлмаганда, дайди токларнинг даражасини максимал даражада камайтириш бўйича чора-тадбирларни таъминлаш; коррозияга қарши юқори қаршиликка эга кабелларни қўллаш; кабелларни электр коррозияси таъсиридан фаол ҳимоя қилиш.
Кабелларни агресиф тупроқларда ва қабул қилиниши мумкин бўлмаган қийматлардаги дайди токлари мавжуд бўлган жойларда ётқизишда, катод қутбланиши (поларизация) қўлланилиши керак (электр дренажи, протекторлар, катодларни ҳимоя қилиш ўрнатилиши). Электр-дренаж қурилмаларини улашнинг ҳар қандай усули учун, сўриш участкаларида ҚМҚда белгиланган потенциал фарқларнинг нормаларига риоя қилиш керак. Тузли тупроқларда ёки шўрланган сув ҳавзаларида жойлашган кабелларда ташқи токли катод ҳимоясини қўллаш тавсия этилмайди.
Кабель линияларини коррозиядан ҳимоя қилиш зарурияти, электр ўлчовларининг умумий маълумотлари ва тупроқ намуналарининг кимёвий таҳлиллари билан аниқланиши керак. Кабель линияларини коррозиядан ҳимоя қилиш, қўшни ер ости иншоатларида ишлашга xавфли шароитларни яратмаслиги керак. Янги кабель линиясини ишга туширишдан олдин коррозияни ҳимоя қилиш учун лойиҳалаштирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Ерда дайди токлар мавжуд бўлса, шу жойларда ва xавфли ҳудудларнинг чегараларини аниқлаш имконини берадиган жойларда назорат пунктларини ўрнатиш керак, бу эса келгусида ҳимоя воситаларини оқилона танлаш ва жойлаштириш учун зарурдир.
Кабель линияларидаги потенциалини назорат қилиш учун, трансформатор подстанцияларига, тарқатиш пунктларига ва бошқаларга кабель чиқиш жойларидан фойдаланиш мумкин.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish