Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кабель линияларини кабель иншоатларида ётқизиш



Download 14,19 Mb.
bet101/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Кабель линияларини кабель иншоатларида ётқизиш

2.3.110. Барча турдаги кабель иншоатлари, лойиҳада кўзда тутилган кабеллар сонининг 15% миқдорида қўшимча кабель ётқизиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак (ўрнатиш жараёнида кабелларни алмаштириш, кейинчалик фойдаланишда қўшимча ётқизиш ва бошқалар).


2.3.111. Кабель қаватлар, туннеллар, галереялар, эстакада ва шахталар бошқа бинолар ва қўшни кабель конструкцияларидан ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилган бўлиши керак. Узун туннелларда куч ва назорат кабеллари бўлганда ҳар 150 м дан кўп бўлмаган масофада ва мой тўлдирилган кабеллар мавжудлигида ҳар 100 м дан кўп бўлмаган масофада ҳудди шундай тўсиқлар ёрдамида ажратилган бўлиши керак. Ҳар бир иккита поллларнинг майдони 600 м2 дан ошмаслиги керак.
Ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган кабель иншоатларида ва тўсиқлардаги эшиклар ушбу Қоидаларнинг 2.3.74-бандида кўрсатилган электр қурилмаларида камида 0,75 соат ёнғинга чидамлилик чегарасига ва бошқа электр қурилмаларида 0,6 соат бўлиши керак.
Кабель иншоатларини чиқиш ташқарига ёки Г ва Д тоифадаги ишлаб чиқариш xоналарига бажарилиши керак. Кабель иншоатларини чиқиш сони ва жойлашув ўрни маҳаллий шароитдан келиб чиқиб белгиланиши керак, лекин улар камида икки бўлиши керак. Кабель иншоатининг узунлиги 25 м дан ошмаса, битта чиқишга руxсат берилади.
Кабель иншоатларининг эшиклари ўз-ўзидан ёпиладиган бўлиши керак. Кабель иншоатларидан чиқиш эшиклари ташқарига очиладиган ва қулфи бўлиши керак ҳамда бўлимлари орасидаги эшиклар яқин чиқиш йўналиши бўйича очилиши ва уларни ёпиқ ҳолатини таъминловчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Xизмат кўприклари мавжуд кабел эстакадалари зинапояларга эга бўлиши керак. Киришлар орасидаги масофа 150 м дан ошмаслиги керак. Эстакаданинг қисқа ён томонидан киришгача бўлган масофа 25 м дан ошмаслиги керак.
Киришлар кабель xўжалигига xизмат кўрсатмайдиган ходимлардан ташқарида бегоналарни кириш имконини бермайдиган эшикларга эга бўлиши керак. Эшиклар ўз-ўзидан қулфланган қулфларга эга бўлиши керак, эстакаданинг ички томонидан калитсиз очиладиган бўлиши керак.
35 кВ дан юқори бўлмаган кабеллар ётқизилган кабель галереясига киришлар орасидаги масофа 150 м дан ошмаслиги керак ва мой тўлдирилган кабелларни ётқизишда – 120 м дан ошмаслиги керак.
Ташқи кабель эстакадалари ва галлереяларининг асосий кўтариб турувчи қурилиш конструкциялари, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган темир-бетон (колонна, балка)дан ёки ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,25 соат бўлган пўлат прокатдан бўлиши керак.
Кабеллар гуруҳи (оқими) ёнганда хавфли даражада деформацияга учрайдиган ёки механик мустахкамлиги камаядиган бинолар ва иншоатларни кўтариб турувчи конструкцияларига яқин ўрнатилган ташқи кабель эстакадалари ва галереялари, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ҳимояга эга бўлиши керак.
Кабель галлереялари ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши керак. Галлереянинг бўлинмаларининг узунлиги уларда 35 кВгача кабеллар ётқизилганда 150 м дан ва мой билан тўлдирилган кабеллар ётқизилганда 120 м дан ошмаслиги керак. Қисман ёпиқ ташқи кабель галереяларида, бу талаблар амал қилмайди.
2.3.112. Туннел ва каналларда теxнологик сув ва мойларнинг киришининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши керак, шунингдек, ер ости ва ёғингарчилик сувларни чиқиб кетиши таъминланган бўлиши керак. Уларнинг поли сув йиғиш ёки ёғингарчилик канализацияси томонга қараб камида 0,5% қияликка эга бўлиши керак. Турли даража (уровень)ларда жойлашган туннелнинг биридан иккинчисига ўтиш кўтарилиш бурчаги 15°дан юқори бўлмаган бурчакли пандус ёрдамида амалга оширилиши керак. Туннел xоналари орасида зиналарни ўрнатиш тақиқланади. Бинолардан ташқарида қурилган ва ер ости сувлари сатҳидан баланд бўлган кабель каналларида, тупроқ ёки қумдан 10-15 см қалинликдаги тагликка руxсат берилади.
Туннелларда дренаж меxанизмларини кўзда тутилган бўлиши керак; сув даражасига қараб уларни автоматик равишда ишга туширилиши тавсия этилади. Ишга туширгичлар ва электр двигателлар, ўта (зах) нам жойларда ишлаш имконини берадиган ижрода бўлиши керак.
Ўтиш типидаги эстакада ва галереяларда бир белги (отметка)дан иккинчисига ўтишда бурчаги 15°дан юқори бўлмаган бурчакли пандус ёрдамида бажарилиши керак. Истисно сифатида 1:1 қияликдаги зинапояларга руxсат берилади.
2.3.113. Xоналардаги ва тақсимлаш қурилмаларидаги кабель каналлари ва иккита поллар олинадиган ёнмайдиган плиталар билан қопланиши керак. Электр машина ва шунга ўxшаш xоналарда каналларни усти бўртма (рифленой) пўлат лист қоплаш тавсия этилади ва бошқарув панеллари жойлашган поли паркет хоналарда - асбест билан пастдан ҳимояланган паркетли ёғоч шитлар билан беркитилиши лозим. Каналлар ва иккита полларнинг утидаги беркитувчи қопламалар тегишли асбоб-ускуналарни ҳаракатланиши учун мўлжалланган бўлиши керак.
2.3.114. Бино ташқарисидаги кабель каналларининг олинадиган плиталари усти камида 0,3 м қалинликдаги ер қатлами билан қопланиши керак. Атрофи ўралган ҳудудлардаги кабель каналларини олинадиган плиталар устидан тупроқ билан кўмиш гарт эмас. Қўл билан олиб ташланадиган алоҳида қоплама плитасининг массаси 70 кг дан ошмаслиги керак. Плиталар кўтариш учун мўлжалланган қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.3.115. Эритилган металл, юқори ҳароратли суюқликлар ёки кабелларнинг металл қобиқларига зарар етказадиган моддалар тўкилиши эҳтимоли мавжуд бўлган жойларда кабель каналларини қуришга йўл қўйилмайди. Ушбу жойларда коллекторлар ва туннелларда қопқоқларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
2.3.116. Бино ташқарисидаги ер ости туннеллари усти камида 0,5 м қалинликдаги ер қатлами билан қопланган бўлиши керак.
2.3.117. Кабелларни ва иссиқлик қувурларини биргаликда ётқизилганда, иссиқлик қувури натижасида йилнинг ихтиёрий вақтида ҳавони қўшимча иситилиши 5°C дан ошмаслиги керак, бунинг учун қувурлар шамоллатиш (вентиляция) ва иссиқлик изоляцияси билан таъминланиши лозим.
2.3.118. Кабель иншоатларида кабелларни бутун қурилиш узунлиги бўйича ётқизиш тавсия этилади, назорат кабеллари эса 1000 В гача куч кабеллари ёнида ётқизилиши мумкин.
2.3.119. Мой билан тўлдирилган кабеллар, одатда, алоҳида кабель конструкцияларида жойлаштирилиши керак. Мой кабелларини бошқа кабеллар билан биргаликда ётқизишга қуйидаги холда руxсат берилади: мой кабели кабель иншоатининг пастки қисмига жойлаштирилиши ва бошқа кабеллардан ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган горизонтал тўсиқлар билан ажратилиши керак.
2.3.120. Кабель иншоатларида ёнғинларни аниқлаш ва ўчиришнинг автоматик стационар воситаларини қўллаш зарурати ва ҳажми белгиланган тартибда тасдиқланган идоравий ҳужжатлар асосида аниқланиши керак.
Кириш, люк ва вентиляция шахталарига яқин жойда (25 м дан ортиқ бўлмаган радиусда) ёнғин гидрантлари ўрнатилиши керак. Эстакада ва галереялар учун ёнғин гидрантлари ўрнатиш жойи шундай ҳисониши керакки, бунда эстакада ва галлерея ўқининг ихтиёрий нуқтасидан гидрантгача энг яқин масофа 100 м дан ошмаслиги керак.
2.3.121. Назорат кабеллари ва кесим юзаси 25 мм2 ёки ундан ортиқ бўлган куч кабелларини (қўрғошин қобиқли зирҳли кабеллар бундан мустасно) кабель иншоатларида ётқизишда, кабель конструкциялар (консоллар)да амалга оширилиши керак.
Зихрланмаган назорат кабеллари, қўрғошин қобиқли зирхланмаган куч кабеллари ва кўндаланг кесими 16 мм2 гача бўлган зирҳланмаган барча турдаги куч кабеллари лотоклар ёки тўсиқлар (бутун ёки қисман) бўйлаб жойлаштирилиши керак.
Агар каналнинг чуқурлиги 0,9 м дан ошмаса каналнинг тубида кабелларни ётқизишга рухсат этилади; бунда 1000 В дан юқори бўлган куч кабеллари ва назорат кабеллари гуруҳи ўртасидаги масофа камида 100 мм бўлиши керак ёки бу кабель гуруҳлари ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,25 соат бўлган ёнмайдиган тўсиқлар билан ажратилиши керак.
Алоҳида кабеллар орасидаги масофа ушбу қоидаларнинг 2.3.1-жадвалида келтирилган.
Каналларда ўрнатилган куч кабелларини қум билан тўлдириш тақиқланади (ЭУТҚ VII қисм 7.3-боби бундан мустасно).
Кабель иншоатларида конструкциялар ва кабеллар орасидаги баландлик, ўтиш жойлари кенглиги ва баландлиги ўлчамлари ушбу қоидаларни 2.3.1-жадвалида кўрсатилганидан кам бўлмаслиги керак. Конструкциялар бир ва икки томонлама жойлашганда, ушбу жадвалдаги ўлчамларни 1,0 м узанликда ўтиш жойларини 800 мм гача қисқартириш ёки кабелларнинг орасидаги верикал масофани мос равишда камайтириш ҳисобига баландлигини 1,5 м гача маҳаллий торайтиришга рухсат этилади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish