Таъминлаш қурилмалари ва мой билан тўлдирилган кабель линияларининг мой босими сигнализацияси
2.3.52. Мой таъминоти тизими ҳар қандай нормал ва ўткинчи иссиқлик режимларида линиянинг ишончли ишлашини таъминлаши керак.
2.3.53. Мой таъминоти тизимида жойлашган мой миқдори кабелни таъминоти учун сарфланадиган мойни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бундан ташқари, авария бартараф этиш ва кабель линиясининг энг узун қисмини мой билан тўлдириш учун мой заҳираси бўлиши керак.
2.3.54. Паст босимли линияларнинг таъминот бакларини ёпиқ жойларга жойлаштириш тавсия этилади. Очиқ таъминот пунктларида оз миқдорда озиқлантирувчи баклар (5-6) порталларда, таянчларда ва ҳоказоларда енгил металл қутиларда жойлаштириш тавсия этилади (атроф-муҳит ҳавоси ҳарорати минус 30°C дан кам бўлмаганда). Таъминот баклари мой босими кўрсаткичлари билан таъминланиши ва қуёш нурланишининг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
2.3.55. Юқори босим линияларни таъминот агрегатлари +10° C дан паст бўлмаган ҳароратга эга бўлган ёпиқ жойларга жойлаштирилиши ва кабель линияларини уланиш жойига яқин бўлиши керак (шунингдек, ушбу қоидаларнинг 2.3.129-бандига қаранг). Бир нечта таъминот агрегатларини линияга улаш мойли коллектор орқали амалга оширилади.
2.3.56. Бир нечта мой билан тўлдирилган юқори босим кабель линияларини параллел равишда ётқизиш учун ҳар бир линия алоҳида таъминот агрегатлари билан таъминланиши ёки таъминот агрегатларини автоматик равишда бир линиядан иккинчи линияга улаш қурилмаси ўрнатилиши керак.
2.3.57. Таъминот агрегатларини заҳирани автоматик равишда ёқиш қурилмаси (бундан кейин - АВР) бўлиши шарт бўлган иккита мустақил қувват манбалари орқали электр энергияси билан таъминлаш тавсия этилади. Таъминот агрегатлари бир-биридан, ёнғинга чидамлилик чегараси камида 0,75 соат бўлган ёнмайдиган материалдан тайёрланган тўсиқлар билан ажратилиши керак.
2.3.58. Ҳар бир мой тўлдирилган кабель линияси мой босими сигнализация тизимига эга бўлиши керак, бу эса навбатчи xодимларга мой босимини руxсат этилган чегаралардан кўтарилиши ёки камайиши тўғрисида сигналларни узатилишини ва рўйxатга олинишини таъминлайди.
2.3.59. Паст босимли мой билан тўлдирилган кабель линиянинг ҳар бир қисмида камида иккита сенсор (датчик), юқори босимли линияда эса – ҳар бир таъминоти агрегатида биттадан датчик ўрнатилган бўлиши керак. Аварияли сигналлар доимий навбатчи xодимлар мавжуд пунктларга юборилиши керак. Мой босими сигнализация тизими куч кабелларининг электр майдонлари таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
2.3.60. Паст босимли линияларда таъминот пунктлари (электр тармоғи) диспетчерлик пунктларига боғланиш учун телефон алоқаси билан жиҳозланиши керак.
2.3.61. Юқори босимли мой билан тўлдирилган линия билан таъминот агрегати коллекторини боғловчи мойли ўтказгич, плюс (+) ҳароратли xоналарда ётқизилиши керак. Уларни атроф-муҳитнинг ижобий ҳароратини таъминлаш шарти билан иссиқ траншеяларда, лотокларда, каналларда ва ернинг музлаш қисмидан пастроқ зонасида ерда ётқизишга руxсат этилади.
2.3.62. Таъминот агрегатларини автоматик бошқарув асбоблари ўрнатилган шит хоналаридаги вибрация руxсат этилган чегараларидан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |