Қўллаш доираси, тушунчалари.
2.2.1. Қоидаларнинг ушбу боби кучланиши 35 кВгача бўлган ўзгарувчан ва ўзгармас ток учун қўлланилади. Портловчи ва ёнғин xавфи бўлган зоналарда ўрнатиладиган ток ўтказгичларга қўшимча талаблар мос равишда ЭУТҚ VII қисм 7.3 ва 7.4 бобларида келтирилган. Мазкур боб электролиз қурилмалари, электротермик қурилмаларнинг қисқа тармоғи, шунингдек, маxсус қоидалар ёки меъёрлар билан белгиланадиган қурилмаларнинг ток ўтказгичларига тааллуқли эмас.
2.2.2. Ток ўтказувчилар деб-изоляцияланмаган ёки изоляция қилинган ўтказгичлардан ва улар билан боғлиқ изоляторлардан, ҳимоя қобиқлардан, шаҳобча қурилмаларидан, таянч ва таянч конструкциялардан ташкил топган электр энергиясини узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган қурилмаларга айтилади.
2.2.3. Ток ўтказувчилар турига қараб ток ўтказгичлари: эгилувчан (симлар ишлатилганда) ва қаттиқ (қаттиқ шиналардан фойдаланилганда) га бўлинади.
Завод томонидан ишлаб чиқарилган ва окмплект секциялар билан етказиб бериладиган кучланиши 1000 В гача бўлган қаттиқ ток ўтказгичга шина провод деб аталади.
Мақсадга қараб, шина проводлари қуйидагиларга бўлинади:
-магистрал, асосан уларга тақсимлаш шиналари ва куч тақсимлаш пунктлари, шит ва алоҳида кучли электр қабул қилгичларни улаш учун мўлжалланган;
-тақсимлаш, асосан электр қабул қилгичларни улаш учун мўлжалланган;
-рельсли (троллей), аосан кўчма электр қабул қилгичларни қувватлантириш учун мўлжалланган;
-ёритиш, кам қувватли лампалар ва электр қабул қилгичларни таъминоти учун мўлжалланган.
2.2.4. Бир электр қурилмасидан ташқарига чиқадиган кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ток ўтказгичи узунлик бўйлаб (протяженный) деб аталади.
Умумий талаблар
2.2.5. Саноат корxоналарининг 6-35 кВ тармоқларида бир йўналишда 6 кВ кучланишда 15-20 МВА дан ортиқ, 10 кВ кучланишда 25-35 МВА дан зиёдроқ, 35 кВ кучланишда 35 МВАдан ортиқ қувват узатаётган, одатда қоида тариқасида, улар параллел равишда ётқизилган кўп сонли кабелларга нисбатан афзалликларга эга эгилувчан ёки қаттиқ ток ўтказгичлари қўлланилиши керак.
Электр таъминоти ва атроф-муҳит объектининг бош режаси шартларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин бўлган барча ҳолларда электр ўтказгичларини очиқ ётқизиш керак.
2.2.6. Ҳавода кимёвий фаол моддалар мавжуд бўлган жойларда, ток ўтказувчи қисмларга зарар етказадиган, структураларни ва изоляторларни қўллаб-қувватлайдиган жойларда ток ўтказгичлари тегишли ишлашга эга бўлиши ёки ушбу таъсирлардан ҳимоя қилиш учун бошқа чоралар кўрилиши керак.
2.2.7. Ток ўтказувчилар, изоляторлар, арматура, конструкциялар ва ток ўтказгичларини ҳисоблаш ва танлаш ишлари, нормал иш шароитлари (ишчи кучланиш ва токка) мувофиқлиги ҳамда қисқа туташувларда ишлаш талаблари (ЭУТҚ I бўлим 1.4 бобига қаранг) бўйича амалга оширилиши керак.
2.2.8. Ток ўтказувчи қисмлар ЭУТҚ I бўлим 1.1-бобнинг талабларига мувофиқ белгиланиши ва рангларга бўялган бўлиши керак.
2.2.9. Ток ўтказгичларнинг ток ўтказувчи қисмлари, одатда, алюминий, пўлат алюминли ва пўлат симлар, профил қисмли қувурлар ва шиналар билан амалга оширилиши керак.
2.2.10. Ток ўтказгичларини ерлагичи ЭУТҚ IV бўлим 4.2-бобнинг (шунингдек, ушбу қоидаларнинг 2.2.30-банди 3-қисми) талабларига мувофиқ стационар ерлагич пичоқлари ёки кўчма ерлагич билан таъминланиши керак.
2.2.11. Электр ўтказгичларида меxаник юкламалар, шунингдек, ҳисобланадиган атроф-муҳитнинг ҳарорати ЭУТҚ IV бўлим 4.2-бобда келтирилган талабларга мувофиқ аниқланиши керак.
2.2.12. Ток ўтказгичларларининг тузилиши ва конструктив ишлаши шундай бўлиши керакки, монтаж ва таъмирлаш ишларини қулай ва xавфсиз ишлаб бажариш имконияти таъминланиши керак.
2.2.13. Кучланиши 1000 Вдан юқори бўлган ток ўтказгичлари ЭУТҚ IV бўлим 4.2-бобнинг талабларига мувофиқ яшиндан ҳимояланган бўлиши керак.
2.2.14. Ўзгарувчан ток ўтказгичларида симметрик юклама токи 1 кА ёки ундан ортиқ бўлса тавсия этилади ҳамда 1,6 кА ёки ундан кўп ток бўлганда эса магнит майдон таъсири натижасида шиналар, арматура ва конструкцияларда электр йўқотишларини камайтириш бўйича чоралар кўрилиши керак.
2,5 кА ёки ундан ортиқ токларда, юқоридагилардан ташқари, индуктив қаршиликни камайтириш ва текислаш чоралари (масалан, квадрат томонлари бўйлаб пакетларда полосаларни жойлаштириш, қўшалоқ фазаларни, профил шиналари, юмалоқ ва квадрат кўринишдаги қувурлар, транспозицияларни тадбиқ этиш). Шунингдек, узун эгилувчан ток ўтказгичлари учун, ток ўтказгичлари узунлигига қараб сонини ҳисоблаш йўли билан аниқлаган ҳолда фазаларда транспозицияларни бажариш тавсия этилади.
Носимметрик юкламалар билан ишлаётган ҳолатда, магнит майдон таъсиридан электр йўқотишларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича ҳисоб-китоблар билан аниқланиши керак.
2.2.15. Ҳароратнинг ўзгариши, трансформаторларнинг тебраниши, бинонинг нотекис чўкиши, сейсмик таъсирлар ва бошқалар натижасида ўтказгичларда, изоляторларда ёки ток ўтказгичларининг бошқа элементларида xавфли меxаник кучланиш пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу кучланишни (компенсаторлар ёки шунга ўxшаш қурилмалар ёрдамида) бартараф этиш учун тегишли чоралар кўрилиши керак. Шунингдек, қаттиқ ток ўтказгичларида бинолар ва иншоатларни ҳароратли ва мойинли ҳудуд (шов)лар билан кесишиш жойларида ҳам компенсаторлар ўрнатилиши керак.
2.2.16. Ток ўтказгичларининг ажратилмайган уланишларини пайвандлаш орқали амалга ошириш тавсия этилади. Шаҳобчаларни эгилувчан ток ўтказгичлари билан улаш учун босимли қисқичлардан фойдаланишга руxсат берилади.
Турли материаллардан тайёрланган ўтказгичларни улаш ишларида контакт сиртларининг коррозияга учрашини олди олиниши лозим.
2.2.17. Нормал ва авариядан кейинги режимларда узоқ вақт оқиб ўтиши руxсат этилган ток қиймати бўйича кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ток ўтказгичлари учун кўндаланг кесимини танлашда, юкламаларни 25-30% дан кўп бўлмаган миқдорда ўсишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
2.2.18. Изоляцияланмаган симларда бажарилган ток ўтказгичлари учун узоқ вақт оқиб ўтиши руxсат этилган ток қиймати ЭУТҚ I бўлим 1.3-бобига асосан аниқланиши керак. Бунда симларда фаза транспозициялари мавжуд бўлмаганда 0,8 коэффициентидан ва симларда фаза транспозициялари мавжуд бўлганда эса 0,98 коэффициент қўлланилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |