Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Бино ичидаги яширин электр ўтказгичлари



Download 14,19 Mb.
bet88/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Бино ичидаги яширин электр ўтказгичлари

2.1.66. Қувурлар, қутилар ва эгилувчан металл қувурлардаги яширин электр ўтказгичлар ушбу Қоидаларнинг 2.1.63-2.1.65 нуқталарида кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак ва барча ҳолларда – зичловчи мосламалар билан. Яширин электр ўтказгичларининг қутилари ёпиқ бўлиши керак.


2.1.67. Шамоллатиш каналлари ва шахталарида электр ўтказгичларни ётқизиш тақиқланади. Ушбу каналлар ва шахталар пўлат қувурларга бириктирилган бир толали сим ва кабеллар билан кесишишига руxсат берилади.
2.1.68. Осма шифтлар устидан сим ва кабелларни ётқизиш ушбу бобнинг ва ЭУТҚ VII бўлим 7.1 бобининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Том ости хоналар (чердачные помещении)да электр ўтказгичлар

2.1.69. Том ости хоналарда қуйидаги электр ўтказгичлари ишлатилиши мумкин:


-очиқ;
-қувурлар орқали сим ва кабеллар, шунингдек, қобиғи ёнмайдиган ёки қийин ёнадиган материаллардан тайёрланган ҳимояланган симлар ва кабеллар - ҳар қандай баландликда;
ғилдиракча ёки изоляторларда (ишлаб чиқариш биноларининг том ости хоналарида - фақат изоляторларда) ҳимояланмаган изоляцияли бир толали симлар-камида 2,5 м баландликда; агар симларгача масофа 2,5 м дан кам бўлса, у ҳолда симлар тегиб кетишдан ва меxаник шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак;
-яширин: деворларда ва ёнмайдиган материаллардан ясалган тўсиқларда-ҳар қандай баландликда.
2.1.70. Том ости хоналарда очиқ электр ўтказгичлар мис толали сим ва кабеллар билан бажарилиши керак.
Том ости хоналарда алюминий толали сим ва кабеллар учун қуйидаги ҳолларда руxсат этилади: томи ёнмайдиган қопламали бинолар-пўлат қувурларда очиқ ётқизилганда ёки ёнмайдиган деворлар ва тўсиқларда ёпиқ ётқизилганда; томи ёнувчан қопламали қишлоқ xўжалигига ихтисослашган ишлаб чиқариш бинолари - қувурлар ва улаш (шаҳобчалаш) қутиларига чанг кирмаслик шарти билан пўлат қувурларда очиқ ётқизилиши; бунда резбали улаш қўлланилиши керак.
2.1.71. Том ости хоналарда мис ёки алюминий толали сим ва кабелларни улаш ва шаҳобчалаш пайвандлаш ва пресслаш орқали материалга, кесимига ва толалар сонига мос келадиган қисқичлардан фойдаланган ҳолда металл улаш (шаҳобчалаш) қутиларида амалга оширилиши керак.
2.1.72. Том ости хоналарда пўлат қувурлардан фойдаланган ҳолда бажарилган электр ўтказичлар, ушбу қоидаларни 2.1.63 - 2.1.65 бандларида кўрсатилган талабларига ҳам жавоб бериши керак.
2.1.73. Том ости хоналардан ташқарига ўрнатилган электр қабул қилгичлар таъминоти учун ушбу хонадаги тармоқдан шаҳобчалаш қуришга, очиқ ҳолда пўлат қувурларда ёки ёнмайдиган деворларда (тўсиқларда) яширин ҳолда ётқизиш шарти билан руxсат берилади.
2.1.74. Тўғридан-тўғри том ости хоналарида ўрнатилган ёритгичлар ва бошқа электр қабул қилгичларнинг коммутация қурилмалари ушбу хоналардан ташқарида ўрнатилиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish