Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 14,19 Mb.
bet84/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Умумий талаблар

2.1.13. Электр узатма ва кабель ўтказгичларининг узоқ муддат рухсат этилган токлари, атроф-муҳит ҳарорати ва ётқизиш усулини ҳисобга олган ҳолда ЭУТҚнинг 1.3. боби I-бўлимида келтирилган.


2.1.14. Электр узатма ва кабель ўтказгичларининг толаларини кўндаланг кесими 2.1.1 жадвалда кўрсатилгандан кам бўлмаслиги керак. Ёритиш мосламалари ва арматураларни зарядлаш электр ўтказгич толаларининг кўндаланг кесими ЭУТҚнинг VI-бўлими 6.5.-боби мувофиқ олиниши керак. Ҳимоя ерлагичлар ва нолланиш узатмалари кўндаланг кесими танлашда, ЭУТҚнинг I-бўлими 1.7.-боби талаблари инобатга олиниши керак.
2.1.15. Биноларнинг қурилиш контсрукциялари ёпиқ каналларида, пўлат ва бошқа турдаги механик қаттиқ қувурлар, шланглар, қутилар, лотоклар (2.1.11-банди)да қўшма узатма ва кабель ўтказгичлари ёткизилишига йўл қуйилади (узаро захираловчи узатмалар бундан мустасно):
1. Бир агрегатнинг барча занжирлари.
2. Технологик жараён билан боғлиқ бўлган бир нечта машиналар, панеллар, шчитлар, пултлар ва ҳоказоларнинг электр куч ва бошқарув занжирлари.
3. Мураккаб ёритгични таъминлаётган занжирлар.
4. Қувурда электр узатгичлар сони 8 тадан ошмаган бир турдаги бир нечта гурухдан иборат (ишчи ёки аввария ҳолати учун) ёритиш занжирлари.
5. 42 В гача бўлган ўтказгичлар занжирини алоҳида изоляцияланган қувурларга беркитиш шарти билан 42 В гача бўлган ва 42 В дан юқори бўлган электр ёритиш занжирлари.
2.1.1-жадвал.
Электр узатма ва кабель ўтказгичларининг толаларини энг кичик кўндаланг кесими

Ўтказгичлар

Толаранинг кўндаланг кесими, мм2

мис

Аюмин

Маиший жиҳозларини улаш учун узатмалар

0,35

-

Кўчма ва кўтариб юриладиган саноат қурилмаларининг электр қабул қилгичлар учун кабель узатмалар

0,75

-

Ғилдиракли стационар ётқизиш учун эшилган кўп толали икки ўтказгичли узатмалар

1

-

Хоналар ичидига стационар узатмалар учун ҳимояланмаган изоляцияланган электр ўтказгичлар:



тўғридан-тўғри пойдеворларда, ғилдираклар, тросларда

1

2.5

Тўлиқ беркитилган лотоклар, қопқоқли қутиларда:



винтли қисгичларга қотириладиган толалар учун

1

2

Қалайлаб уланадиган толалар учун:



бир толали

0,5

-

кўп толали (эгилувчан)

0,35

-

Изоляторларда

1,5

4

Ташқи электр узатмалардаги ҳимояланмаган изоляцияли ўтказгичлар:



таянч изоляторларида, деворлар, конструкцияларда

2,5

4

Ҳаво узатиш тармоғидан уланадиган том остидаги ғилдиракли кириш узатмалари

1,5

2,5

Қувурлар, металл шланглар ва берк қутиларда ҳимояланган ва ҳимояланмаган изоляцияланган симлар ва кабеллар

1

2

Стационар электр узатгичлар учун кабеллар ва ҳимояланган изоляцияланган ўтказгичлар (қувурлар, шланг ва ёпиқ қутиларсиз):



винтли қисгичларга қотириладиган толалар учун

1

2

Қалайлаб уланадиган толалар учун:



бир толали

0,5

-

кўп толали (эгилувчан)

0,35

-

Ёпиқ туйникларда, қурилиш конструкцияларида ёки сувоқ остида ётқизиладиган ҳимояланган ва ҳимояланмаган ўтказгич ва кабеллар

1

2

2.1.16. Бир қувурлар, шланглар, қутилар, лотокларда узаро захираловчи узатмаларни, ишчи ва аввария ҳолати учун ёритиш узатмаларни хамда кучланиши 42 Вгача бўлган ва 42 В юқори бўлган бошқариш занжир узатмаларини (5 бўлим 2.1.15-банди ва 1 бўлим 6.1.16-банди талабларидан ташқари) бирга ётқизиш тақиқланади. Ушбу занжирларни ётқизишга фақат ёнмайдиган материалдан камида алоҳида - алоҳида қувурлар, шланглар, қутилар, лотокларда ётқизишга рухсат этилади.
Ўзаро захираловчи узатмаларни, ишчи ва аввария ҳолати учун ёритиш узатмаларни ҳамда кучланиши 42 Вгача бўлган ва 42 В юқори бўлган бошқариш занжир узатмаларини ташқи фасадда (профил, канал, бурчак, ва ҳоказо) ётқизишга рухсат этилади.
2.1.17. Кабель конструкциялар, каналларида, ишлаб чиқариш ва электр хоналарида усти ёнмайдиган қобиқга беркитилган узатмалар фойдаланиш тавсия этилади.
2.1.18. Ўзгарувчан ёки тўғриланган токли узатмалар пўлат қувурларда ёки пўлат ниқобли изоляцион қувурларда фаза ва нол (ёки тўғридан-тўғри ва қайтиш) ўтказгичлари битта умумий қувурга ўрнатилиши керак.
Узоқ вақт 25 А гача ток оқиб ўтадиган, ўзгарувчан ёки тўғриланган токли узатмалар алоҳида-алоҳида пўлат қувурларда ёки пўлат қобиқли изоляцион қувурларда фаза ва нол ўтказгичлари ётқизишга рухсат этилади.
2.1.19. Қувурлар, берк қутилар, эгилувчан метал қувурлар ва ёпиқ каналлар ичида ётқизилган кабеллар ва симлар қўйиб қолган тақдирда уларни алмаштириш имкони бўлиши керак.
2.1.20. Симлар ва кабеллар учун ётқизиладиган бино ва иншоатларининг контруктив элементлари, ёпиқ бўшлиқлари ва берк каналлари ёнмайдиган материллардан бўлиши керак.
2.1.21. Симлар ва кабелларни улаш, шаҳобчалаш ва учлик қисмини бажариш (коконцевание) белгиланган тартибда тасдиқланган амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ пресслаш, пайвандлаш, елимлаш ёки қисиш ёрдамида амалга оширилиши керак.
2.1.22. Симлар ва кабелларни улаш, шаҳобчалаш ва учлик қисмини бажариш (коконцевание) жойларида симни (кабелни) ортиқча қисми бўлиши керак, бу қайта уланиш, шаҳобчалаш ёки учлик қисмини бажариш имкониятини таъминлаши зарур.
2.1.23. Симлар ва кабелларнинг уланган ва шаҳобчаланган жойларида текшириш ва таъмирлаш имконияти бўлиши керак.
2.1.24. Симлар ва кабелларнинг уланган ва шаҳобчаланган жойлари меxаник зўриқиш (оғирлик)лар таъсири остида бўлмаслиги керак.
2.1.25. Симлар ва кабеллар, шунингдек, улаш ва шаҳобча қистирмалари ва бошқалар. изоляцияга эга бўлиши керак, бу симлар ва кабелларнинг барча жойлари учун тенг изоляцияга эга бўлиши керак.
2.1.26. Изоляцион таянчларга қўйилган сим ва кабеллардан ташқари, барча симлар ва кабелларни улаш ва шаҳобчалаш ишлари, улаш ва шаҳобчалаш учун мўлжалланган қутиларда, улаш ва шаҳобчалаш изоляцион корпусларида, қурилиш конструкцияларининг маxсус токчаларида, электр буюмлари, аппаратлар ва машиналар корпуслари ичида амалга оширилиши керак. Изоляцион таянчларга қўйилган сим ва кабелларда симларнинг уланиши ёки шаҳобчаланиши тўғридан-тўғри изоляторда, шунингдек ғилдиракчада амалга оширилиши керак.
2.1.27. Симлар ва кабелларни улаш ва шаҳобчалаш қутилари ва қистирмаларининг контсрукциялари ётқизиш усуллари ва атроф-муҳит шароитларига мос келиши керак.
2.1.28. Улаш ва шаҳобчалаш қутилари ҳамда улаш ва шаҳобчалаш қистирмаларининг золяцион корпуслари одатда ёнмайдиган ёки оловга чидамли материаллардан тайёрланиши керак.
2.1.29. Электр симларининг металл элементлари (конструкциялар, қутилар, лотоклар, қувурлар, қисқичлар, занжирлар ва бошқалар) атроф-муҳит шароитларига мос равишда коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.
2.1.30. Электр ўтказгичлари, ҳароратли ва мойингарчилик мавжуд бўлган жойлардан кесиб ўтиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish