Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги
ЭЛЕКТР ЭНЕрГЕТИКАда НАЗОРАТ инспекцияси
“ЎЗЭНЕРГОинспекция”
фарғона ҳудудий бўлими
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИНГ
ТУЗИЛИШ ҚОИДАЛАРИ
II Бўлим
Фарғона - 2020
II-бўлим.
Электр энергияси тармоғи қувурлари
2.1-боб. 1. Электр ўтказгичлар
Қўллаш доираси, тушунчалари.
2.1.1. Ушбу бўлим қоидалари, бино-иншоатлар ички ва ташқи деворлари, корхоналар муассасалар, маҳалла, идоралар, боғлар, қурилиш майдончалари ва уларнинг ховлиларида барча кесимдаги усти изоляцияланган ўрнатиладиган узатмалар хамда фаза узатмаси кесими 16 мм2гача бўлган усти зирхланмаган резина ёки пластмасса билан изоляцияланган, усти метал, резина ёки пластмасса қобикли тармоқлар учун (кесими 16 мм2дан ортиқ бўлганда ушбу қоидаларнинг 2.3. бобида)
Бино хоналари ичида ўрнатиладиган усти изоляцияланмаган узатмалар, ушбу қоидаларнинг 2.2. боби хамда бинолардан ташқарида ўрнатиладиган усти изоляцияланмаган узатмалар эса ушбу қоидаларнинг 2.4. боби талабларига жавоб бериши керак.
Ҳаво узатмалардан уланадиган, усти изоляцияланган ёки изоляцияланмаган киришга тарқатиш узатмаларини (ушбу Қоидаларнинг 2.1.6. ва 2.4.2-бандлари) бажарилишида, ушбу Қоидаларнинг 2.4 боби талабларига жавоб бериш керак, тросда бажариладиган киришга тарқатиш узатмалари (кабеллар) бажарилишида эса ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб бериш керак.
Ерда жойлаштириладиган кабель узатмалар бажарилишида ушбу Қоидаларнинг 2.3.-боби талабларига жавоб бериши талаб этилади.
Электр узатмаларни ўрнатишдаги қўшимча талаблар, “Электр ускуналарини тузилиш қоидалари” (кейинги уринларда ЭУТҚ) 1.5 боби I-бўлимида; ЭУТҚнинг 3.4 боби III-бўлимида; ЭУТҚнинг 5.4, 5.5 боби V-бўлимида ва ЭУТҚнинг VII-бўлимида келтирилган.
2.1.2. Электр ўтказгичлар (электропроводка) деб, ушбу Қоидалар талаблари асосида ўрнатилган электр узатмалар, кабеллар ва уларни ушлаб турувчи, ҳимояловчи конструкциялар, мосламаларга аталади.
2.1.3. Кабель, сим, ҳимояланган ва ҳимояланмаган сим, махсус кабель ва сим атамалари Давлат стандартлари бўйича белгиланган.
2.1.4. Электр ўтказгичлар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Очиқ электр ўтказгичлар (открытая электропроводка) - деворлар, шифтлар, махсус конструкциялар ва бино - иншоатларнинг бошқа қурилиш элементлари, устунлар ва ҳоказолар устидан ёткизилган узатмалар.
Электр узатмалар ва кабеллардан очиқ ўтказигичлар бажарилишида қуйидаги усуллардан фойдаланилади: тўғридан-тўғри деворлар, шифтлар ва ҳоказолар усти бўйлаб, тросларда, махсус ғилдиракчаларда, изоляторларда, трубаларда, қутиларда, эгилувчан метал қувурларда, лотокларда, электротехник часпеклар ва эркин осиб ва ҳоказолар.
Очиқ ўтказгичлар стационар, мобил ва кўчма бўлиши мумкин.
2. Яширин электр ўтказгичлар (скрытая электропроводка) - бино ва иншоатларнинг конструкциялари элементлари ичида (деворлар, поллар, пойдеворлар, тўсиқлар) ётқизилган, шунингдек, поли ечиладиган жойда пол ости тўсиқлари ичидан бажарилган ва ҳоказо.
Яширин ўтказгичларни бажаришда симлар ва кабелларни ётқизишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: трубаларда, қутиларида, эгилувчан метал қувурларда, қурилиш конструкциялари ёпиқ кувури ва бўшлиқларида, сувоқ ости йўлакларида ва сувоқ остида, қурилишда қуланиладиган монолит мосламаларда махсус қолдирилган йўлакларида.
2.1.5. Ташқи электр ўтказгичлар (наружные электропроводки) деб бино – иншоатларнинг ташқи деворлари, том ости ва ҳоказолари бўйлаб, шунингдек бинолар орасида таянчларда (хар бирини ораси 25 м гача бўлган 4 тадан ошмаган) кўча, йўллардан ташқари ва ҳоказо жойларда. Ташқи электр ўтказгичлар очиқ ва яширин электр узатгичлар кўринишида бўлиши мумкин.
2.1.6. Ҳаво узатиш тармоғидан уланадиган кириш узатмалари (вводом от воздушной линии электропередач) деб ички тармоқни ташқи ҳаво тармоғи билан боғловчи, бино – иншоатларнинг ташқи юзасига ўрнатилган (деворга, томга) изоляторларидан кириш тарқатиш қурилмаси қисқичларига бўлган қисми тушунилади.
2.1.7. Электр ўтказгич юкини кутариб турувчи тор (струной как несущим элементом электропроводки) деб девор, том ва ҳоказоларгача тортилган ва унга ўтказгич, кабель ва уларнинг тўпламлари қотириладиган пўлат симга айтилади.
2.1.8. Электр ўтказгичларни олиб юрувчи полоса (полосой как несущим элементом электропроводки) деб девор, том ва ҳоказолар юзига қотириладиган ва унга ўтказгич, кабель ва уларнинг тўпламлари махкамланадиган металл полосага айтилади.
2.1.9. Электр ўтказгич юкини кўтариб турувчи трос (тросом как несущим элементом электропроводки) деб ҳаво бўйлаб тортилган ва унга ўтказгич, кабель ва уларнинг тўпламлари қотириладиган пўлат сим ёки канатга айтилади.
2.1.10. Қути (короб) деб унга узатма ва кабелларни ётқизиш учун мўлжалланган текис ёпиқ туғри бурчакли ёки бошқа кесимли конструкциясидир. Қути, унга ётқизилган узатма ва кабелларни механик шикастланишдан ҳимоя қилиш вазифасини ўташи керак.
Қутилари ёпиқ ёки очиладиган қопқоқли, деворлари ва қопқоғи текис ёки қовурғали бўлиши мумкин. Ёпиқ деворли қутилар, ҳар томонлама текис деворли қопқоқсиз бўлиши керак. Қутилар хоналардаги ва ташқаридаги қурилмаларда қўлланилади.
2.1.11. Лотоклар деб унга узатма ва кабелларни ётқизиш учун мўлжалланган очиқ конструкцияларга айтилади.
Лотоклар, унга ётқизилган узатма ва кабелларни механик таъсирдан ҳимояламайди. Лотоклар ёнмайдиган материаллардан, текис, қовурғали ва панжарали бўлиши керак. Лотоклар хоналардаги ва ташқаридаги қурилмаларда қўлланилади.
2.1.12. Том ости хоналар (чердачные помещении) деб бинонинг энг юқори қаватида жойлашган шифт остида бўлган ва ёнмайдиган материаллардан бажарилган бинони асосий кўтариб турмайдиган контсрукциялари (том, ферма, тўсинлар, ёпқичлари ва ҳоказо) дан иборат ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган хоанлари киради.
Биноларнинг бевосита томи остидаги шунга ўхшаш ёнмайдиган материаллардан бажарилган хоналар ва техник қаватлар том ости хоналар туркумига кирмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |