Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Нейтрали ерга эффектив уланган электр тармоқнинг кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмалари



Download 14,19 Mb.
bet35/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Нейтрали ерга эффектив уланган электр тармоқнинг кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмалари

1.7.49. Нейтрали ерга эффектив уланган электр тармоқнинг 1000 В дан юқори электр қурилмаларини ерга улаш қурилмалари, ёки уларнинг қаршилигига (мазкур Қоидаларнинг 1.7.51 - бандига қаранг), ёки тегиш кучланишига (мазкур Қоидаларнинг 1.7.52 - бандига қаранг) бўлган талабларга риоя этган холда, шунингдек конструктив бажарилишига (мазкур Қоидаларнинг 1.7.53 ва 1.7.54-бандларига қаранг) ва ерга улаш қурилмасида кучланишни чеклашга (мазкур Қоидаларнинг 1.7.50-бандига қаранг) бўлган талабларга риоя этган холда бажарилиши лозим. Мазкур Қоидаларнинг 1.7.49 - 1.7.54-бандлари талаблари ХЛ таянчларининг ерга улаш қурилмаларига татбиқ этилмайди.


1.7.50. Ерга улаш қурилмасидаги кучланиш, ундан ерга туташиш токи оқиб тушаётганда, 10 кВ дан ортмаслиги керак. 10 кВ дан ортиқ кучланиш, электр қурилманинг биносидан ва ташқи тўсиқларидан потенциалларни ташқарига чиқиб кетиши истисно бўлган ерга улаш қурилмаларида руҳсат этилади. Ерга улаш қурилмасидаги кучланиш 5 кВ дан ортиқ ва 10 кВ гача бўлганда, четга кетаётган алоқа ва телемеханика кабеллари изоляциясини химоя қилиш ва хавфли потенциалларни электр қурилма ташқарисига чиқиб кетишига йўл қуймаслик бўйича чоралар назарда тутилган бўлиши керак.
1.7.51. Қаршилигига бўлган талабларга риоя этилган холда бажарилган ерга улаш қурилмаси йилнинг исталган вақтида, табиий ерга улагичларни қўшиб, 0,5 Ом дан катта бўлмаган қаршиликка эга бўлиши шарт.
Электр потенциални тенглаштириш ва электр қурилмани, у банд этган ҳудудда ерга улагичга улашни таъминлаш мақсадида бир-бирига ерга улаш тўри шаклида уланган бўйлама ва кўндаланг ерга улагичлар ётказилиши лозим.
Бўйлама ерга улагичлар электр ускуна ўқлари бўйлаб хизмат кўрсатиш томондан, ер сатхидан 0,5-0,7 м чуқурликда ва ускуна фундаментларидан ёки асосидан 0,8-1,0 м масофада ётқизилиши керак. Икки қатор ускуна учун ускуна фундаментларидан ёки асосидан масофаларни бир қатор ерга улагич ётқизилиб 1,5 м гача узайтиришга руҳсат этилади, агар хизмат кўрсатиш томонлари бир-бирига қараган бўлса, икки қаторнинг фундаментлари ёки асослари орасидаги масофа эса 3,0 м дан ортиқ бўлмаса.
Кўндаланг ерга улагичлар ускуналар орасидаги қулай жойларда ер сатхидан 0,5 - 0,7 м чуқурликда ёткизилиши керак. Улар орасидаги масофани четдан ерга улаш тўрининг марказига қараб ортиб борадиган қилиб қабул қилиниши тавсия этилади. Бунда, четдан бошлаб биринчи ва кейинги масофалар тегишлича 4,0; 5,0; 6,0; 7,5; 9,0; 11,0; 13,5; 16,0; 20,0 м дан ортмаслиги керак. Ерга улаш тўри ячейкаларининг ўлчамлари, куч трансформаторлари нейтралини ва қисқа туташтиргични ерга улаш қурилмасига улайдиган жойларида 6х6 м2 дан ортмаслиги керак.
Горизонтал ерга улагичлар, ерга улаш қурилмаси эгаллаган худудни чети бўйлаб шундай ётқизилиши керакки, уларнинг жами ёпиқ контурни ташкил қилиши керак.
Агар ерга улаш қурилмасининг контури электр қурилманинг ташқи тўсиқлари доирасида жойлашган бўлса, унинг ҳудудига кириш жойларида ва кириш йўлларида ташқи горизонтал ерга улагич олдида, кириш жойлари ва кириш йўлларининг тўғрисида иккита вертикал ерга улагич ўрнатиш билан потенциални тенглаштириш лозим. Вертикал ерга улагичлар 3-5 м узунликда, улар орасидаги масофа эса кириш жойининг ёки кириш йўлининг кенглигига тенг бўлиши керак.
1.7.52. Тегиш кучланишига бўлган талабларга риоя этилган холда бажариладиган ерга улаш қурилмаси, йилнинг исталган вақтида ундан ерга туташиш токи оқиб тушаётганида тегиш кучланишларининг миқдорлари меъёрланган миқдорлардан ортиқ бўлмаслигини таъминлаши керак. Бунда ерга улаш қурилмасининг қаршилиги ерга улаш қурилмасидаги руҳсат этилган кучланиш ва ерга туташиш токи бўйича аниқланади.
Руҳсат этилган тегиш кучланиши миқдорини аниқлашда, ҳисобланган таъсир этиш вақти сифатида химояни ишлаш вақти ва ўчиргичнинг тўлиқ ўчиш вақти йиғиндиси қабул қилиниши лозим. Бунда алмашлаб – улашлар оширилаётганда конструкцияда ҚТ содир бўлиши мумкин бўлган иш жойларида алмашлаб –ўчиришни амалга ошираётган ходимлар учун тегиш кучланишнинг рухсат этилган қийматини аниқлашда заҳираҳимоянинг ишлаш вақтини, қолган ҳудудлар учун эса – асосий ҳимоянинг ишлаш вақтини қабул қилиниши керак.
Бўйлама ва кўндаланг горизонтал ерга улагичларни жойлаштириш, тегиш кучланишларини меъёрий миқдорларгача чегаралаш талабларидан ва ерга уланаётган қурилмани улаш қулайлигидан келиб чиқиб аниқланиши керак. Бўйлама ва кўндаланг горизонтал сунъий ерга улагичлар орасидаги масофа 30 м дан ортмаслиги, уларнинг тупроққа ётқизилиши чуқурлиги эса 0,3 м дан кам бўлмаслиги керак. Иш жойларида ерга улагичларни камроқ чуқурликда ётқизилишига руҳсат этилади, агар бунинг зарурати ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган бўлса, бажарилиши эса электр қурилмага ҳизмат кўрсатиш қулайлигини ва ерга улагичларнинг хизмат муддатини камайтирмаса. Асосланган холларда тегиш кучланишини пасайтириш учун иш жойларига қалинлиги 0,1-0,2 м бўлган майдаланган тош ётқизилиши мумкин.
1.7.53. Ерга улаш қурилмаси унинг қаршилигига ёки тегиш кучланишига бўлган талабларга риоя этилиб қилинганда мазкур Қоидаларнинг 1.7.51 ва 1.7.52-бандлари талабларига қўшимча:
ускунани ёки конструкцияларни ерга улагичга уловчи ерга улаш ўтказгичлари ерда камида 0,3 м чуқурликда ётқизилиши;
куч трансформаторларининг нейтраллари, қисқа туташтиргичлар ерга уланаётган жойлар яқинида бўйлама ва кўндаланг (тўртта йўналишда) горизонтал ерга улагичлар ётқизилиши лозим.
Ерга улаш қурилмаси электр қурилма тўсиғи ташқарисига чиқиб кетса, электр қурилма ҳудуди ташқарисидаги горизонтал ерга уловчиларни камида 1 м чуқурликда ётқизиш лозим. Бундай холда ерга улаш қурилмасининг ташқи контурини ўтмас ёки думалоқсимон кўп бурчак шаклида қилиш тавсия этилади.
1.7.54. Электр қурилмаларнинг ташқи тўсиғини ерга улаш қурилмасига улаш тавсия этилмайди. Агар электр қурилмадан 110 кВ ва ундан юқори ХЛ чиқиб кетаётган бўлса, тўсиқ, унинг бутун периметри бўйлаб, ҳар 20-50 м да, тўсиқ таянчлари олдида ўрнатилган узунликдаги 2-3 м вертикал ерга улагичлар ёрдамида ерга уланиши лозим. Металл таянчли ва арматураси тўсиқнинг металл қисмлари билан электр боғланган темир бетон таянчлар учун бундай ерга улагичларнинг ўрнатилиши талаб этилмайди.
Ташқи тўсиқ билан ерга улаш қурилмаси орасида электр алоқа бўлишини истисно қилиш учун тўсиқдан, тўсиқ бўйлаб унинг ички, ташқи ёки иккала томони бўйича жойлашган ерга улаш қурилмаси элементларигача масофа 2 м дан кам бўлмаслиги керак. Тўсиқдан ташқарига чиқадиган горизонтал ерга улагичлар, металл кобиқли қувурлар ва кабеллар ва бошқа металл коммуникациялар камида 0,5 м чуқурликда таянчлар ўртасида ёткизилишлари керак. Ташқи тўсиқни бинолар ва иншоотлар билан туташган, шунингдек ташқи тўсиққа ички металл тўсиқлар туташган жойлари узунлиги камида 1 м ғишт ёки ёғочдан қилиниши керак.
Ташқи тўсиқларда электр қурилма ҳудудида жойлашган пасайтирувчи трансформаторлардан тўғридан-тўғри таъминланаётган 1000 В гача электр қабул қилгичларни ўрнатишга руҳсат этилмайди. Агар ташқи тўсиқларда электр қабул қилгичлар ўрнатилса, уларнинг таъминоти бўлувчи трансформаторлар орқали амалга оширилиши лозим. Ушбу трансформаторлар тўсиқга ўрнатилишига йўл қуйилмайди. Бўлувчи трансформаторнинг иккиламчи чулғамини тўсиқда жойлаштирилган электр қабул қилгич билан боғловчи линия ердан кучланишнинг ҳисобланган миқдорига ерга улаш қурилмасида изоляцияланган бўлиши керак.
Агар юқорида келтирилган тадбирлардан хатто биттасининг бажарилишини имконияти бўлмаса, тўсиқнинг металл қисмлари ерга улаш қурилмасига уланиши ва потенциалларнинг тенглаштирилиши шундай амалга оширилиши керакки, тўсиқнинг ташқи ва ички томонларидаги тегиш кучланиши руҳсат этилган қийматлардан ортмаслиги шарт. Ерга улаш қурилмаси руҳсат этилган қаршилик бўйича қилинганда, ушбу мақсадда тўсиқнинг ташқи томонидан, ундан 1 м масофада ва 1 м чуқурликда горизонтал ерга улагич ётқизиб чиқилиши керак. Ушбу ерга улагич ерга улаш қурилмасига камида тўртта нуқтада уланиши лозим.
1.7.55. Агар саноат ёки бошқа электр қурилманинг ерга улаш қурилмаси 1000 В дан юқори нейтрали ерга эффектив уланган электр қурилманинг ерга улагичи билан қобиғи ёки зирҳи металл кабель билан ёки бошқа металл алоқалар билан уланган бўлса, бундай электр қурилма атрофида ёки у ўрнатилган бино атрофида потенциалларни тенглаштириш учун қуйида келтирилган шартларнинг бирортаси бажарилган бўлиши керак:
1) бино фундаментидан ёки ускуна эгаллаган ҳудуд периметридан 1 м масофада ва 1 м чуқурликда қурилиш ва ишлаб чиқаришга тегишли металл конструкцияларга ва ерга улаш (ноль симига улаш) тармоғига уланган ерга улагич ёткизилиши, бинога кириш жойларида ва кириш йўлларида эса – ерга улагичдан 1 ва 2 м масофада ва тегишлича 1 ва 1,5 м чуқурликда ўтказгичларнинг ётқизилиши ва ушбу ўтказгичларни ерга улагичга уланиши;
2) мазкур Қоидаларнинг 1.7.35 ва 1.7.70-бандларига мувофиқ ерга улагичлар сифатида темир-бетон фундаментлардан фойдаланиш, агар бунда потенциалларнинг тенглаштирилишини руҳсат этилган даражаси таъминланса. Ерга улагичлар сифатида фойдаланиладиган темир-бетон фундаментлар ёрдамида потенциалларнинг тенглаштириш шартларини таъминланиши маҳсус директив ҳужжатлар талаблари асосида аниқланади.
Қоидаларнинг мазкур банди 1 ва 2–кичик бандларида кўрсатилган шартларнинг бажарилиши талаб этилмайди, агар бинолар атрофида, шу жумладан кириш жойларида ва кириш йўлларида асфальт нишаб йўлкалар мавжуд бўлса. Агар бирор-бир кириш жойида (кириш йўлида) нишаб йўлка бўлмаса, ушбу кириш жойида (кириш йўлида) Қоидаларнинг ушбу банди 1–кичик бандида кўрсатилгандек иккита ўтказгични ётқизиш шарти билан потенциалларни тенглаштириш ёки 2-кичик банди бўйича шарт бажарилиши керак. Бунда, ҳар қандай холатда ҳам мазкур Қоидаларнинг 1.7.56-банди талаблари бажарилиши шарт.
1.7.56. Потенциални чиқишини олдини олиш мақсадида, ерга улаш қурилмалари доирасидан ташқарида жойлашган, нейтрали ерга эффектив уланган 1000 В дан юқори электр қурилмалар электр қабул қилгичларини, ерга улаш қурилмаси контури доирасидаги нейтрали ерга уланган трансформаторларнинг 1000 В гача чулғамларидан таъминланишига руҳсат этилмайди. Зарурат бўлганда, бундай электр қабул қилгичларнинг таъминоти 1000 В гача томонида нейтрали изоляцияланган трансформатордан металл қобиғи ва зирҳи йўқ кабель линияси, ёки ХЛ бўйича амалга оширилиши мумкин. Бундай электр қабул қилгичларнинг таъминоти шунингдек бўлувчи трансформатор орқали ҳам бажарилиши мумкин. Бўлувчи трансформатор ва унинг иккиламчи чулғамидан электр қабул қилгичга борадиган линия, агар ушбу линия электр қурилманинг ерга улаш қурилмаси эгаллаган ҳудуд бўйлаб ўтса, ерга улаш қурилмасида кучланишнинг ҳисобланган миқдорига ердан изоляцияга эга бўлиши керак. Кўрсатилган шартларни бажариш имконияти бўлмаса, бундай қабул қилгичлар эгаллаган ҳудудда потенциалларни тенглаштирилиши амалга оширилиши керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish