Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган кучланиши 1000 В гача электр қурилмалар



Download 14,19 Mb.
bet37/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган кучланиши 1000 В гача электр қурилмалар

1.7.60 Генераторнинг, трансформаторнинг нейтрали 1000 В гача томонида ерга уловчи ўтказгич ёрдамида ерга улаш қурилмасига уланган бўлиши шарт. Ерга уловчи ўтказгичнинг кесим юзаси 1.7.1-жадвалда (мазкур Қоидаларга 3 - илова) кўрсатилгандан кам бўлмаслиги керак.


Генераторнинг ёки трансформаторнинг нейтралидан тақсимловчи қурилманинг шчитига бораётган ноль ишчи ўтказгичдан ерга уловчи сим сифатида фойдаланишга руҳсат этилмайди.
Кўрсатилган ерга улагич генератор ёки трансформаторнинг бевосита яқинида жойлашган бўлиши керак. Алохида холларда, масалан, цехлар ичидаги подстанцияларда ерга улагични бевосита бино девори олдида қурилишига руҳсат этилади.
1.7.61. Ноль ишчи ўтказгични генератор ёки трансформатор нейтралидан тақсимловчи қурилманинг шчитига чиқарилиши: фазалар шиналар билан чиқарилганда–изоляторларга ўрнатилган шина билан; фазалар кабель (сим) билан чиқарилганда–кабель (сим) толаси билан амалга оширилган бўлиши керак. Алюминий қобиқли кабелларда, қобиқдан тўртинчи тола ўрнида, ноль ишчи ўтказгич сифатида фойдаланишга руҳсат этилади.
Генератор ёки трансформатор нейтралидан кетаётган ноль ишчи ўтказгичнинг ўтказувчанлиги, фазалар чиқармаси ўтказувчанлигининг 50% идан кам бўлмаслиги керак.
1.7.62. Генераторларнинг ёки трансформаторларнинг ёки бир фазалик ток манбаи чиқармасининг нейтраллари уланган ерга улаш қурилмасининг қаршилиги йилнинг исталган вақтида линиявий (фазалараро) кучланишлар уч фазали ток манбаида 660 В, 380 В ва 220 В бўлганида, ёки бир фазали ток манбаида 380 В, 220 В ва 127 В бўлганида тегишлича 2, 4 ва 8 Ом дан катта бўлмаслиги керак. Ушбу қаршилик, табиий ерга улагичлардан, шунингдек 1000 В гача чиқиб кетаётган линиялар сони иккитадан кам бўлмаганда ХЛ нинг ноль сими ерга қайта уланишларининг ерга улагичларидан фойдаланиш ҳисобга олиниб, таъминланиши керак. Бунда, генератор ёки тансформатор ёхуд бир фазали ток манбаи чиқармаси нейтралининг бевосита яқинида жойлашган ерга улагичнинг қаршилиги, уч фазали ток манбаининг линиявий (фазалараро) кучланиши 660 В, 380 В ва 220 В ёки бир фазали ток манбаи 380 В, 220 В ва 127 В бўлганда тегишлича 15, 30 ва 60 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ернинг солиштирма қаршилиги ρ 100 Ом.м дан ортиқ бўлганда юқорида кўрсатилган нормаларни 0,01ρ марта, лекин кўпи билан ўн баробар оширишга руҳсат этилади.
1.7.63. ХЛ да ноль симига улаш фаза симларининг таянчлари бўйича ётқизилган ноль ишчи сим билан амалга оширилиши керак.
Узунлиги 200 м дан ортиқ ХЛ нинг (ёки улардан шахобчаларнинг) охирларида, шунингдек ХЛ дан ноль симига уланиши керак бўлган электр қурилмаларга киришларда ноль ишчи симининг ерга қайта уланиши амалга оширилган бўлиши керак. Бунда, биринчи навбатда табиий ерга улагичлардан, масалан, таянчларнинг ер ости қисмларидан (мазкур Қоидаларнинг 1.7.70-бандига қаранг), шунингдек чақмоқдан хосил бўлган ўта кучланишдан химоялаш учун қилинган ерга улаш қурилмаларидан (2.4.26-бандга қаранг) фойдаланиш лозим.
Кўрсатилган ерга қайта улашлар, агар бундан ортиқ ерга улашлар чақмоқдан хосил бўлган ўта кучланишдан химоялаш учун талаб этилмаган бўлса, амалга оширилади.
Ўзгармас ток тармоғида ноль симини ерга қайта улаш алоҳида, ер ости қувурлари билан металл алоқалари бўлмаган сунъий ерга улагичлар ёрдамида амалга оширилиши керак. Ўзгармас ток ХЛ да ўта кучланишдан химоялаш учун қилинган ерга улаш қурилмаларидан (2.4.26-бандга қаранг) ноль ишчи симини ерга қайта улаш учун фойдаланиш тавсия этилади.
Ноль симини ерга қайта улаш учун фойдаланиладиган ерга улаш симлари, узоқ муддат 25 А дан кам бўлмаган ток оқиб ўтиш шартидан келиб чиқиб танланишлари керак. Ушбу симлар механик мустаҳкамлиги бўйича 1.7.1-жадвалда келтирилганлардан кам бўлмаган ўлчамларга эга бўлишлари керак.
1.7.64. Ҳар бир ХЛ ноль ишчи сими барча ерга қайта улагичларининг оқиб ўтишга умумий (шу жумладан табиий улагичларнинг) қаршилиги йилнинг исталган вақтида линиявий (фазалараро) кучланиш уч фазали ток манбаи 660 В, 380 В ва 220 В ёки бир фазали ток манбаи 380 В, 220 В ва 127 В бўлганда тегишлича 5, 10 ва 20 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳар бир ерга қайта улаш ерга улагичнинг оқиб ўтишга қаршилиги, ўша кучланишларда, тегишлича 15, 30 ва 60 Ом дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ернинг солиштирма қаршилиги ρ 100 Ом.м дан ортиқ бўлганда, юқорида кўрсатилган нормаларни 0,01 марта, лекин кўпи билан ўн баробар оширишга руҳсат этилади.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish