Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган сақлагичлар



Download 14,19 Mb.
bet62/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган сақлагичлар

1.8.32. Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган сақлагичлар Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар.


1. Сақлагичларнинг таянч изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиш билан синовдан ўтказиш.
Синов кучланиши 1.8.26-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) кўра ўрнатилади.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дақиқа. Саноат частотасидаги юқори кучланиш билан сақлагичларнинг таянч изоляциясини синовини, ячейка шиналари изоляторларининг синови билан биргаликда амалга ошириш мумкин.
2. Сақлагичнинг эрувчан киритмалари ва токни чегараловчи резисторлари бутунлигини ва улар лойиҳа кўрсаткичларига мослигини текшириш. Эрувчан киритмалар ва токни чегараловчи резисторлар калибрланган бўлишлари ва лойиҳа кўрсатгичларига мос келишлари шарт. Кварц қум тўлдирилган сақлагичларда қўшимча тарзда эрувчан киритманинг бутунлиги текширилади.
Киритгичлар ва ўтиш изоляторлари

1.8.33. Киритгичлар ва ўтиш изоляторлари Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар.


1. Изоляция қаршилигини ўлчаш. Қоғоз-мой изоляцияли киритгичларда кучланиши 1-2,5 кВ бўлган мегаомметр ёрдамида амалга оширилади. Киритгичларнинг ўлчов ва охирги қопламалар изоляциясининг қаршилиги улаш втулкасига нисбатан ўлчанади. Изоляция қаршилиги 1000 МОм дан кичик бўлмаслиги керак.
2. Диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсини ўлчаш. Мой-тўсиқли, қоғоз-мой ва бакелит ички асосий изоляцияли киритгичларда ва ўтиш изоляторларида амалга оширилади. Киритгичлар ва ўтувчи изоляторларнинг диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенси 1.8.34-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) кўрсатилган қийматдан ортмаслиги керак.
Потенциометрик қурилмага (ПИН) махсус чиқармага эга бўлган киритгичлар ва ўтувчи изоляторларда асосий изоляция ва ўлчов конденсатори изоляциясининг диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенси ўлчанади. Бир пайтнинг ўзида сиғим ҳам ўлчанади.
Диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенси бўйича ўлчов конденсатори изоляциясини яроқсиз деб топиш меъёрлари, асосий изоляцияни каби бўлади.
Изоляциянинг охирги қаватларидан (диэлектрик йўқотишлар бурчагининг ўлчаш учун) чиқувчи ўлчов чиқирмаларига эга киритгичларда ушбу изоляциянинг диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсини ўлчаш тавсия этилади.
Диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсини ўлчаш 3 кВ кучланишда амалга оширилади.
Киритгичлар ва ўтиш изоляторларнинг қоғоз-мойли изоляциясининг охирги қаватлари ҳолатини баҳолашда диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсининг ўртача тажрибавий қийматларига асосланиш мумкин: 110-115 кВ киритгичлар учун - 3%; 220 кВ киритгичлар учун – 2% ва 500 кВ киритгичлар учун–асосий изоляция учун қабул қилинган диэлектрик йўқотишлар бурчаги тангенсининг чегаравий қийматлари.
3. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синовдан ўтказиш. Ушбу синов кучланиши 35 кВ гача бўлган киритгичлар ва ўтиш изоляторлари учун мажбурийдир.
Алоҳида ёки тақсимловчи қурилмада мойли учиргичга ёки ш.к.га ўрнатилгандан сўнг синаладиган ўтиш изоляторлари ва киритгичлар учун синов кучланиши 1.8.35-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ қабул қилинади.
Куч трансформаторларига ўрнатилган киритгичларни синовдан ўтказиш куч трансформаторлари учун қабул қилинган меъёрлар бўйича, чулғамлар синови билан биргаликда амалга оширилади (мазкур Қоидаларга 4-иловадаги 1.8.11-жадвалга қаранг).
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги, асосий керамик, суюқ ёки қоғоз-мой изоляцияли киритгичлар ва ўтувчи изоляторлар учун—1 дақиқа, асосий изоляцияси бакалит ва бошқа қаттиқ органик материалдан бўлган киритгичлар ва ўтиш изоляторлари учун — 5 дақиқа. Трансформатор чулғамлари билан биргаликда синалаётган киритгичлар учун меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги — 1 дақиқа.
Агар синов пайтида тешилиш, қопланиш, сирғалувчи разрядлар ва мойда қисман разрядланиш (мой тўлдирилган киритгичларда), газ ажралиб чиқиши кузатилмаса, шунингдек синовдан кейин жойларда изоляциянинг қизиши аниқланмаса, киритгич синовдан ўтган ҳисобланади.
4. Киритгичлар зичликларининг сифатини текшириш. Қоғоз мой изоляцияли 110—500 кВ кучланишли ногерметик, мой тўлдирилган киритгичлар учун, уларда 98 кПа (1 кгс/см2) мойнинг босими хосил қилиш йўли билан амалга оширилади. Синов давомийлиги — 30 дақиқа. Синов мобайнида мойнинг сизиб чиқиши кузатилмаслиги керак.
5. Мой тўлдирилган киритгичлардаги трансформатор мойини синаш. Киритгичга янги қуйилаётган мой мазкур Қоидаларнинг 1.8.34-бандига кўра синовдан ўтказилиши керак.
Монтаж қилингандан кейин қуйилган мой 1.8.38-жадвалнинг (мазкур Қоидаларга 4-илова) 1—6 бандлари кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказилади, диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенси юқори қийматларга эга бўлган ва кучланиши 220 кВ ва ундан юқори бўлган киритгичлар учун, бундан ташқари, мойнинг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенси ўлчанади. Кўрсатгичлар қиймати 1.3.38-жадвалда келтирилгандан ёмон бўлмаслиги, диэлектрик йўқотишлар бурчак тангенси —1.3.36-жадвалда (мазкур Қоидаларга 4-илова) келтирилган қийматдан юқори бўлмаслиги керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish