Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Электр энергиясини ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш пунктлари



Download 14,19 Mb.
bet23/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Электр энергиясини ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш пунктлари

1.5.6. Электр таъминоти ташкилоти электр энергияси истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилиши учун ҳисобга олиш асбоблари «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га мувофиқ электр таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи тармоқларининг (баланс мансублиги бўйича) чегарасида ўрнатилиши тавсия этилади, ва ҚМҚ талабларига жавоб беришлари керак.


1.5.7. Электр станцияда актив электр энергия учун ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари қуйидагилар учун ўрнатилиши керак:

  1. ҳар бир генератор учун шундай ўрнатилиши керакки, генератор томонидан ишлаб чиқарилган барча электр энергия ҳисобга олиниши керак;

  2. генератор кучланиши шиналарининг реверсив ишлаши мумкин бўлган барча уланмалари учун, - иккала йўналишдаги актив ва реактив энергияни ўлчаш имкониятига эга бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари;

  3. тизимлараро электр узатиш линиялари учун – берилган ва қабул қилинган электр энергиясини ҳисобга олувчи, иккала йўналишда актив ва реактив энергияни ўлчаш имкониятига эга бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари;

  4. электр станциялар шиналаридан чиқиб кетаётган ва истеъмолчиларга тегишли бўлган барча классдаги кучланишли линиялар учун (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.3.10-бандига қаранг).

Электр станциялар шиналаридан чиқиб кетаётган 10 кВ гача линиялар учун барча холатларда ҳисобга олиш занжирлари, қисқичлар йиғмаси (мазкур Қоидаларнинг 1.5.23-бандига қаранг), шунингдек ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун жойлар қилинган бўлиши керак;

  1. ўз эхтиёжлар (ЎЭ) нинг асосий (1000 В дан юқори) кучланиш шиналарини таъминловчи барча трансформаторлар ва линиялар учун.

Ҳисобга олиш асбоблари кучланиш юқори бўлган тарафда ўрнатилади; агар электр станциянинг ЎЭ трансформаторлари 35 кВ ва ундан юқори шиналардан ёки 10 кВ дан юқори кучланишли блоклардан таъминланаётган бўлсалар, ҳисобга олиш асбобларини трансформаторларнинг кучланиш паст бўлган тарафига ўрнатилишига рухсат этилади.

  1. электр станцияларнинг ЎЭ тақсимлаш қурилмасига уланган ҳўжалик эҳтиёжлари (масалан, таъмирлаш-ишлаб-чиқариш базасининг механизмлари ва қурилмалари таъминоти) ва бегона истеъмолчилар линиялари учун;

  2. ҳар бир айланма ўчиргич, ёки ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олишга эга бўлган уланмалар учун айланма сифатида фойдаланилаётган, шиналарни уловчи (секциялараро) ўчиргич учун, - иккала йўналишда актив ва реактив энергияни ўлчаш имкониятига эга бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари.

Маълумотларни марказлашган холда йиғиш ва уларга ишлов бориш тизимлари билан жиҳозланган электр станцияларда, ушбу тизимлардан электр энергиясини ҳисоб-китоби амалга ошириладиган ва техник ҳисобга олиш учун фойдаланилиш мумкин. Қолган электр станцияларда электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштирилган тизимини қўллаш тавсия этилади.
1.5.8. Қуввати 1 МВт гача бўлган электр станцияларда актив электр энергияни ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари фақат генераторлар ва ЎЭ трансформаторлари учун ёки фақат ЎЭ трансформаторлари ва чиқувчи линиялар учун ўрнатилиши керак.
1.5.9. Энерготизим подстанциясида актив электр энергияни ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари қуйидагилар учун ўрнатилишлари керак:
1) истеъмолчиларга мансуб бўлган ҳар бир чиқувчи электр узатиш линия учун (шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 1.5.10-бандига қаранг);
2) тизимлараро электр узатиш линиялар учун – берилган ва қабул қилинган электр энергияни ҳисобга оладиган, иккала йўналишда актив ва реактив энергияни ўлчаш имконияти мавжуд бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари; ушбу линиялардан бошқа энерготизимларга шаҳобчалар мавжуд бўлганда – ушбу энерготизимлар подстанциясининг киритгичларида, берилган ва қабул қилинган электр энергияни ҳисобга оладиган, иккала йўналишда актив ва реактив энергияни ўлчаш имконияти мавжуд бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари;
3) ЎЭ трансформаторларида;
4) ЎЭ шинасига уланган ҳўжалик эхтиёжлари ёки бегона (посёлка ва х.к.) истеъмолчилар линиялари учун;
5) ҳар бир айланма ўчиргич учун, ёки ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олишга эга бўлган уланмалар учун айланма сифатида фойдаланилаётган, шиналарни уловчи (секциялараро) ўчиргич учун, - иккала йўналишда актив ва реактив энергияни ўлчаш имкониятига эга бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари.
10 кВ гача линиялар учун барча холатларда ҳисобга олиш занжирлари, қисқичлар йиғмаси (мазкур Қоидаларнинг 1.5.23-бандига қаранг), шунингдек ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш учун жойлар қилинган бўлиши керак.
1.5.10. Электр станцияларда ва подстанцияларда ҚТ токи ёки шиналарни дифференциал химояси тавсифлари бўйича танланган ток трансформаторлари электр энергиясини ҳисобга олишни талаб этилган аниқлигини таъминламаганларида, мазкур Қоидаларнинг 1.5.7-банди 4- кичик банди ва 1.5.9-банди 1- кичик бандида назарда тутилган ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларини линиянинг бошида эмас, унинг охирида, истеъмолчида ўрнатилишига руҳсат этилади.
1.5.11. Истеъмолчига мансуб бўлган подстанцияда актив электр энергия учун ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари қуйидагиларда ўрнатилишлари керак:
1) мазкур Қоидаларнинг 1.5.10-бандига мувофиқ, электр узатиш линиясининг истеъмолчи подстанциясига киритгичида (қабул қилишнинг охирида), агар таъминлаш кучланишида энерготизимнинг бошқа подстанцияси ёки бошқа истеъмолчи билан электр алоқа йўқ бўлса;
2) истеъмолчи подстанцияси трансформаторларининг кучланиш юқори бўлган томонида, агар таъминлаш кучланишида энерготизимнинг бошқа подстанцияси ёки бошқа истеъмолчи билан электр алоқа мавжуд бўлса.
ҚТ токи ёки шиналарни дифференциал химояси тавсифлари бўйича танланган ток трансформаторлари электр энергиясини ҳисобга олишни талаб этилган аниқлигини таъминланмаган, шунингдек мавжуд бириктирилган ток трансформаторларининг 0,5 аниқлик классидаги чулғами мавжуд бўлмаган холларда, ҳисобга олиш асбобларини трансформаторларнинг кучланиш паст бўлган томонига ўрнатилишига рухсат этилади.
Куч трансформаторларининг кучланиш паст бўлган томонида ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларини улаш учун қўшимча комплект ток трансформаторларини ўрнатиш мумкин бўлмаса (КТҚ, ТКТҚ), ҳисобга олишни 6-10 кВ чиқувчи линияларда ташкил этишга руҳсат этилади.
Электр таъминоти ташкилоти билан ягона электр энергетикаси тизимининг юкламалари максимумида иштирок этаётган, амалдаги максимал қуввати бўйича ҳисоб-китоб қилаётган истеъмолчи учун:
битта ҳисобга олиш пункти мавжуд бўлганда, ҳисобга олиш асбоби хотирасига юклама графикини ёзиб оладиган, электр энергиясини ва максимал қувватни ҳисобга олувчи кўп функцияли ҳисобга олиш асбоби;
икки ва ундан ортиқ ҳисобга олиш пункти мавжуд бўлганда, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг Автоматлаштирилган тизимини қўллаш назарда тутилиши лозим;
3) куч трансформаторларининг ўрта ва паст кучланиш томонларида, агар юқори кучланиш томонида бошқа мақсадлар учун ўлчов трансформаторларини қўллаш талаб этилмаса;
4) ЎЭ трансформаторларида, агар ўз эхтиёжлари учун берилган электр энергия бошқа ҳисобга олиш асбоблари билан ҳисобга олинмаётган бўлса. Бунда ҳисобга олиш асбобларини кучланиш паст бўлган томонда ўрнатилиши тавсия этилади;
5) асосий истеъмолчи билан бегона истеъмолчи (субистеъмолчи) тармоқлари чегарасида, агар истеъмолчиларнинг линияси ёки трансформаторларидан яна бошқа, мустақил балансда бўлган, истеъмолчи таъминланаётган бўлса.
Истеъмолчиларнинг ҳар бир тариф гуруҳи учун алоҳида ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилиши лозим.
1.5.12. Реактив электр энергияни ҳисобга олиш асбоблари қуйидагиларда ўрнатилишлари керак:
1) фойдаланишга рухсат этилган реактив қувват ҳисобга олинган холда электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилаётган истеъмолчилар учун, актив электр энергияни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган схема элементларининг ўзида;
2) истеъмолчиларнинг реактив қувват манбъалари уланмаларида, агар улар бўйича энерготизим тармоғига берилаётган электр энергия бўйича ҳисоб-китоб қилинаётган, ёки берилган иш режимининг назорати олиб борилаётган бўлса.
Агар корхона томонидан энерготизим розилиги билан энерготизим тармоғига реактив электр энергия берилаётган бўлса, актив электр энергияни ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган схеманинг элементларида иккала йўналишдаги реактив энергияни ўлчаш имкониятига эга бўлган электрон ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилишлари керак. Барча бошқа холатларда битта йўналишдаги реактив энергияни ҳисобга оладиган электрон ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши керак.
Электр таъминоти ташкилоти билан рухсат этилган реактив қувват максимуми бўйича ҳисоб-китоб қилаётган истеъмолчи учун юклама максимумини кўрсатадиган ҳисобга олиш асбоби, икки ва ундан ортиқ ҳисобга олиш пункти мавжуд бўлганда эса- электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг Автоматлаштирилган тизими қўлланилиши лозим.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish