Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларига ва



Download 14,19 Mb.
bet24/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларига ва
аппаратлар комплексларига талаблари

1.5.13. Ўрнатилган ҳар бир ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоби, унинг қопқоғини қотирувчи винтларида давлат қиёсловчисининг тамғаси бўлган пломбаларга, қисқичлар қопқоғида эса – энергия таъминоти ташкилотининг пломбасига эга бўлиши шарт.


Янгидан ўрнатилаётган уч фазали ҳисобга олиш асбобларида муддати 12 ойдан ошмаган, бир фазали ҳисобга олиш асбобларида эса – 2 йилдан ошмаган давлат қиёслаш пломбалари бўлиши шарт.
1.5.14. Актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш давлат стандартларига жавоб берадиган ва ташқаридан аралашувга йўл қўймайдиган Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган электрон ҳисобга олиш асбоблари ёрдамида амалга оширилиши шарт.
1.5.15. Ҳар хил ҳисобга олиш объектлари учун актив электр энергияни ҳисоб-китоби амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларининг руҳсат этилган аниқлик класслари қуйида келтирилган:
Қуввати 50 МВт дан ортиқ генераторлар, 220 кВ ва ундан юқори тизимлараро электр узатиш линиялари, қуввати 63 МВА ва ундан юқори трансформаторлар учун-0,5 ; Қуввати 12 – 50 МВт генераторлар, 110 – 150 кВ тизимлараро электр узатиш линиялари, қуввати 10 - 40 МВА трансформаторлар учун-1,0; ҳисобга олишнинг бошқа объектлари учун-1,0.
Реактив электр энергияни ҳисобга олиш асбобларининг аниқлик классини актив электр энергияни ҳисобга олиш асбобларининг тегишли аниқлик классидан бир поғона паст танлашга рухсат этилади.
Электр энергияни ҳисобга олиш асбоблари ва аппарат комплекслари энергия таъминоти ташкилоти ва ишлаб чиқарувчи завод ўрнатган техник талабларга жавоб бериши керак.
Ўлчов трансформаторларини қўллаб ҳисобга олиш

1.5.16. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларини улаш учун ток ва кучланиш трансформаторларининг аниқлик класси 0,5 (ёки ундан ҳам аниқроқ) бўлиши керак.


Техник ҳисобга олиш асбобларини улаш учун аниқлик класси 1,0 бўлган ток трансформаторларидан, шунингдек агар аниқлик класси 1,0 га эришиш учун қўшимча ток трансформаторларининг комплектини ўрнатиш талаб этилса, аниқлик класси 1,0 дан паст бўлган бириктирилган ток трансформаторларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Техник ҳисобга олиш асбобларини улаш учун фойдаланилаётган кучланиш трансформаторлари 1,0 дан паст аниқлик классига эга бўлишлари мумкин.
1.5.17. Агар уланманинг максимал юкламасида ток трансформаторини иккиламчи чулғамидаги ток ҳисобга олиш асбобининг номинал токини 40% идан кам бўлмаса, минимал ишчи юкламасида эса – 5% идан кам бўлмаса трансформация коэффициенти катталашган ток трансформаторларини қўллашга руҳсат этилади (электродинамик ва термик барқарорлик ёки шиналар химояси шартлари бўйича).
1.5.18. Ҳисобга олиш асбоблари ток чулғамларини ток трансформаторларининг иккиламчи чулғамларига улаш, одатда химоя занжирларидан алоҳида ва электр ўлчов асбоблари билан бирга ўтказилиши лозим.
Ток занжирларини бирга улашга рухсат этилади, агар уларнинг алоҳида уланиши қўшимча ток трансформаторлари ўрнатишни талаб этса, бирга уланиши эса ҳисобга олиш учун хизмат қилаётган ток трансформаторлари занжирларининг аниқлик класси ва ишончлилигини пасайишига олиб келмаса, хамда реле химояси тузилмаларини зарур характеристикаларини таъминласа.
Ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларини улаш учун оралиқ ток трансформаторларидан фойдаланиш таъқиқланади (истиснони мазкур Қоидаларнинг 1.5.21-бандида кўринг).
1.5.19. Ҳисобга олиш асбоблари уланаётган ўлчов трансформаторларининг иккиламчи чулғамларини юкламалари номинал миқдорлардан ортмаслиги шарт.
Ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларининг кучланиш занжирлари симлари ва кабелларининг кесим юзалари ва узунликлари шундай танланиши керакки, ушбу занжирлардаги кучланиш йўқолиши, аниқлик класси 0,5 бўлган кучланиш трансформаторларидан таъминланганда номинал кучланишнинг 0,25 % идан, аниқлик класси 1,0 бўлган кучланиш трансформаторларидан таъминланганда - 0,5 % идан катта бўлмаслиги керак. Ушбу талаб таъминланиши учун кучланиш трансформаторларидан ҳисобга олиш асбобларигача алоҳида кабеллар қўллашга рухсат этилади.
Кучланиш трансформаторларидан техник ҳисобга олиш асбобларигача кучланиш йўқолишлари номинал кучланишнинг 1,5% идан катта бўлмаслиги керак.
1.5.20. 110 кВ ва ундан юқори электр узатиш линияларида ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбобларини улаш учун қўшимча ток трансформаторларини ўрнатишга руҳсат этилади (ҳисобга олиш асбобларини улаш учун иккиламчи чулғамлар мавжуд бўлмаганда, ҳисобга олиш асбобларининг талаб этилган аниқлик классида ишлашини таъминлаш учун, иккиламчи чулғамларга бўлган юклама талабларидан келиб чиқиб ва х.к.). Шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.5.18 - бандига қаранг.
1.5.21. Бириктирилган ток трансформаторлари бўлган 110 ва 220 кВ айланма ўчиргичлар учун, ушбу ток трансформаторларининг аниқлик класси мазкур Қоидаларнинг 1.5.16-бандида кўрсатилганларга нисбатан бир поғонага пасайишига руҳсат этилади.
Алоҳида турадиган (учтадан кўп бўлмаган иккиламчи чулғамлари мавжуд бўлган) ток трансформаторлари бўлган 110 кВ айланма ўчиргич ва айланма сифатида фойдаланиладиган 110 кВ шиналарни уловчи (секциялараро) ўчиргич учун аниқлик класси 0,5 дан катта бўлмаган оралиқ трансформаторларидан фойдаланилганда, ҳисобга олиш асбобларининг ток занжирларини химоя занжирлари билан бирга улашга руҳсат этилади. Бунда ток трансформаторларининг аниқлик классини бир поғонага пасайтиришга руҳсат этилади.
Ҳудди шундай ҳисобга олиш асбобларининг уланиши ва ток трансформаторларининг аниқлик классини пасайтирилиши, алоҳида ўрнатилган ток трансформаторлари мавжуд бўлган, айланма сифатида фойдаланиладиган, шиналарни уловчи (секциялараро) 220 кВ кучланишли ўчиргич ва бириктирилган ток трансформаторлари мавжуд бўлган 110-220 кВ кучланишли ўчиргич учун ҳам руҳсат этилади.
1.5.22. Ҳисобга олиш асбоблари занжирларини таъминлаш учун бир фазали, ёки уч фазали, шу жумладан изоляцияни назорати учун қўлланиладиган тўрт ва беш стерженли кучланиш трансформаторлари қўлланилиши мумкин.
1.5.23. Ҳисобга олиш занжирларини қисқичларнинг мустақил йиғмасига ёки қисқичларнинг умумий қаторидаги мустақил секциясига чиқариш лозим. Қисқичларли йиғмалар мавжуд бўлмаганда, синов блоклари ўрнатилиши зарур.
Қисқичлар ток трансформаторларининг иккиламчи занжирларини туташтиришни, ҳисобга олиш асбобини ток занжирларини ва ҳисобга олиш асбобини алмаштирганда ёки текширганда унинг ҳар бир фазасидаги кучланиш занжирларини ўчиришни, шунингдек симлар ва кабелларни узмасдан туриб наъмунавий ҳисобга олиш асбобини улашни таъминлашлари керак.
Ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари қисқичларининг йиғмалари ва қутиларини конструкцияси уларни пломбалаш имкониятини таъминлаши керак.
1.5.24. Фақат ҳисобга олиш учун фойдаланилаётган ва кучланиш юқори томонда сақлагичлар билан химояланган кучланиш трансформаторлари, сақлагичлар бутлигини назоратига эга бўлишлари керак.
1.5.25. Бир неча шиналар тизими мавжуд бўлганда ва ҳар бир кучланиш трансформатори ўзининг шиналар тизимига уланганда, ҳар бир уланма ҳисобга олиш асбоблари занжирларини тегишли шиналар тизимларининг кучланиш трансформаторларига алмашлаб улаш учун қурилма назарда тутилган бўлиши керак.
1.5.26. Истеъмолчилар подстанцияларида, ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган кучланиш трансформаторларининг сақлагичлар ўрнатилган, кучланиш юқори томонидаги камераси эшиклари ва панжараларининг конструкцияси, уларни пломбалаш имкониятини таъминлаши шарт.
Ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган кучланиш трансформаторлари ажратгичлари юритмасининг дастаклари, уларни пломбалаш учун мосламаларга эга бўлишлари керак.

Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish