Электр таъминоти ва электр тармоšлари


ВЛ симларидан юқори сув сатҳигача ва кемалар ёки сувда оқадиган нарсаларнинг



Download 14,19 Mb.
bet139/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

ВЛ симларидан юқори сув сатҳигача ва кемалар ёки сувда оқадиган нарсаларнинг
габарит ўлчамларигача бўлган энг кичик масофалар



Кесишма ёки яқинлашиш

Энг кичик масофа, м,
ВЛ кучланиши, кВ

110 гача

220

500

Юқори ҳароратларда, кемалар сузадиган дарё, канал ва бошқаларни энг юқори сув сатҳигача

6

7

8

Юқори ҳароратларда, кемалар ёки сувда оқадиган нарсаларнинг габарит ўлчамларигача

2

3

4

Ҳароратда плюс 150С бўлганда, кемалар сузмайдиган дарё, канал ва бошқаларни энг юқори сув сатҳигача

3

4

5

Ҳароратда минус 50С ва музлаш ҳолати бўлганда, кемалар сузмайдиган дарё, канал ва бошқаларни муз сатҳигача

6

7

8

2.5.153. ВЛ нинг пастки симларидан сув юзасигача бўлган масофа, ушбу қоидаларнинг 2.5.30-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак. Муз ва сувнинг ҳисобланган сатҳи ушбу қоидаларнинг 2.5.13-бандга мувофиқ қабул қилинади. Симларни электр токи билан қизиши ҳисобга олинмайди.
Дарё ёки канал орқали сузувчи кемалар матча ва қувурлари тушириладиган ажралмайдиган (неразводные) кўприкларга жуда яқин жойларда ВЛ ўтаётганда, сув транспортининг маҳаллий бошқаруви билан келишилган ҳолда, ушбу қоидаларнинг 2.5.30-жадвалида берилган ВЛ симларидан сув энг юқори сатҳигача бўлган масофаларни камайтиришга руxсат берилади.
2.5.154. Кемалар сузадиган дарёлар, каналлар ва бошқалар билан ВЛ кесишув жойларида, кемалар сузадиган транспорт йўллари бўйича амалдаги ички қоидаларига мувофиқ, қирғоқларда сигнал белгилари ўрнатилиши керак.
ВЛни кўприклардан ўтиши

2.5.155. ВЛ кўприклар орқали ўтаётганда, қирғоқдан кўприкгача бўлган оралиқларни чеклайдиган таянчлар ёки ушлаб турувчи қурилмалар оддий конструкциядаги анкер таняч бўлиши керак. Кўприклардаги барча бошқа ушлаб турувчи қурилмалар, симларни бутун (глухой) қисқичлар билан ёки штирли изоляторларга икки марта махкамлаш усулида бажарилган (двойное крепление) оралиқ таянчлар русумида бажарилиши мумкин.


2.5.156. Бутун узунлиги бўйлаб юқори алоқа билан жиҳозланган, пастки қисмида ўтиш жойига эга бўлган металл темир йўл кўприкларида, симларни тўғридан-тўғри кўприкнинг устидаги алоқадан юқорида ёки ундан ташқарида жойлаштириш мумкин. Симларни биноларга яқинлашиш габаритлари (ўлчамлари) доирасида, шунингдек, электрлаштирилган темир йўлларнинг контакт тармоғи элементлари эгаллаган кенгликда жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. ВЛ симларидан кўприк қурилиши бўйича ўрнатилган барча МПС линияларигача бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.139-бандида йўлнинг тор қисмлари учун белгиланган қийматларда қабул қилинади.
Шаҳар ва автомагистралларда симларни оралиқ қурилишнинг ташқарисида, шунингдек пиёдалар йўлаги кенглигида ва кўприкнинг қатнов қисмида жойлаштириш мумкин.
Қўриқланадиган кўприкларда ВЛ симларини пиёдалар ўтиш қисми белгиси остида жойлаштириш мумкин.
2.5.157. ВЛ симларидан кўприкларнинг турли қисмларига энг кичик масофалар, ушбу кўприкка эгалик қилувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда амалга оширилиши керак, бунда симларнинг энг катта осилиши ҳисоблаш энг юқори ҳаво ҳароратида ва музлаш ҳолати бўйича аниқланади.
ВЛни тўғонлар ва дамбалар орқали ўтиши

2.5.158. ВЛ тўғонлар, дамбалар ва ҳ.к. лар орқали ўтаётганда, ВЛ симлар энг кўп осилган ҳолатидан ва энг кўп ооғиш ҳолатидан тўғонлар ва дамбаларнинг турли қисмларига бўлган масофалар ушбу қоидаларнинг 2.5.31-жадвалида кўрсатилган қийматлардан кам бўлмаслиги керак.


2.5.31-жадвал





Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish