Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ўзбекистон Республикасининг



Download 14,19 Mb.
bet118/292
Sana20.06.2022
Hajmi14,19 Mb.
#684963
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   292
Bog'liq
ПУЭ ўзбекча

Ўзбекистон Республикасининг
шамол бўйича ҳудудлари

Шамол тезлиги босими qмаx, даН/м2-Па
(шамол тезлиги Vмаx, м/с) - такрорийлиги билан

5 йилда 1 марта

10 йилда 1 марта

15 йилда 1 марта

I

27 - 265 (21)

40 - 390 (25)

55 - 540 (30)

II

35 - 345 (24)

40 - 390 (25)

55 - 540 (30)

III

45 - 440 (27)

50 - 490 (29)

55 - 540 (30)

IV

55 - 540 (30)

65 - 640 (32)

80 - 785 (36)

V

70 - 685 (33)

80 - 785 (36)

80 - 785 (36)

VI

85 - 835 (37)

100 - 980 (40)

100 - 980 (40)

VII

100 - 980 (40)

125 - 1225 (45)

125 - 1225 (45)

*1. Жадвалдаги 10 йилда 1 марта ва 15 йилда 1 марта такрорланиши учун тезлик босими ва шамол тезлиги бир хил шаклга келтирилган маълумотлари берилган.
2. Амалда ўлчанган тезликларни қайта ишлашга асосан тезлик босимлари қийматини аниқлаш қуйидаги формулага асосан бажарилади:

Бу ерда V – ўртача 5, 10, 15 йилда бир ошадиган ердан 10 метр баландликдаги шамол тезлиги (2 минут оралиғидаги ўртача қиймати); a=0,75+5/Vмаx шамол тезлиги учун тузатиш коэффициенти, флюгер усулида кузатувлар асосида олинадиган 1 дан катта бўлмаган қиймат; кам инерцияли анемометрлардан фойдаланилганда унинг қиймати 1 га тенг.
Олинган қийматлар 15 м баландликгача қўлланилади. Уларни жадвалда кўрсатилган қийматларгача яхлитлаш тавсия этилади.

15 м дан юқори баландликларда тезлик босими, 2.5.1-жадвалда келтирилган 15 м гача бўлган қийматларни ушбу Қоидаларнинг 2.5.2-жадвалида берилган тузатиш коэффициентига кўпайтириш орқали аниқланади.


2.5.2-жадвал.




Шамол тезлиги босимининг баландлик* бўйича ўсиши учун тузатиш коэффициенти



Баландлиги, м

Коэффициент

15 гача

1,0

20

1,25

40

1,55

60

1,75

100

2,1

200

2,6

350 ва ундан юқори

3,1

*Оралиқ баландликлар учун тузатиш коэффициентининг қиймати линия интерполяцияси орқали аниқланилади.

2.5.1-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини шамол тезлиги босимлари бўйича ҳудудларга ажратилган xаритаси.





Шартли белгилар



I-ҳудуд
(5 мм)


II-ҳудуд
(10 мм)
III-ҳудуд
(15 мм)

IV-ҳудуд
(20 мм)
Тоғли вилоят
(15-45 мм)
Тоғли вилоят
(15-35 мм)

2.5.2-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини музлаш девори қалинлиги бўйича ҳудудларга ажратилган xаритаси.





2.5.3-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини симларни ўйнаши (пляска проводов) бўйича ҳудудларга ажратилган xаритаси.





Кунлар

2.5.4-расм. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ўртача йиллик яшинлар такрорланиши бўйича ҳудудларга ажратилган xаритаси.


Габарит оралиқ учун симларнинг ёки кабелларнинг тортишиш марказининг баландлиги hпр қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бу ерда:
hср - симларни изоляторларга ўрнатишнинг ўртача баландлиги ёки тросларни таянчга ўрнатишнинг ўртача баландлиги, м;
ƒ - шартли равишда қабул қилинган (энг юқори ҳароратда ёки шамолсиз музлашда) сим ёки тросларнинг энг катта осилиши, м.
Шамол тезлиги босимининг олинган қийматлари бутун сонгача яxлитланиши керак.
2.5.24. Катта ўтишлар (ушбу Қоидаларнинг 2.5.5-банди)нинг симлари ва трослари учун шамолнинг тезлик босими ушбу Қоидаларнинг 2.5.23-бандининг кўрсатмаларига мувофиқ белгиланади, аммо қуйидаги қўшимча талабларни ҳисобга олган ҳолда:
1. Бир оралиқдан ташкил топган ўтишлар учун симларнинг ёки тросларнинг тортишиш марказининг баландлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
,
бу ерда:
hср1, hср2 - тросларни ўрнатишнинг баландлиги ёки ўтиш устунларидаги изоляторларга симларни ўрнатишнинг ўртача баландлиги, дарёнинг сокин сатҳидан ёки канал, сув омбори, даралар, жарликлар ва сув майдонларининг нормал горизонтидан ҳисобланади, м;
f - сим ёки ўтиш тросининг энг катта осилиши, м.
2. Бир нечта оралиқдан ташкил топган ўтишларда, сим ёки тросларга шамол тезлиги босими учун тортишиш марказининг баландлиги hпр ўртача қийматига ушбу формула ёрдамида ҳисобланади:
,
бу ерда:
hпр1 , hпр2 ,…, hпрn - дарёнинг сокин сатҳидан ёки канал, сув омбори, даралар, жарликлар ва сув майдонларининг нормал горизонтидан ҳар бир оралиқлаги сим ва тросларнинг тортишиш марказининг баландликлари,м.
Бунда, кесиб ўтиладиган жойларни қирғоқлари баланд бўлса ва уларда ўтиш таянчлари ва уларга қўшни таянчлар шрнатилган бўлса, қўшни ўтишли оралиқдаги оғирлик марказининиг баландлиги шу оралиқдаги ер сатҳига нисбатан ҳисобланади, м.
l1, l2,.…ln – ўтишдаги оралиқларнинг узунлиги, м.
2.5.25. Таянч конструкцияларига шамолнинг тезлик босими, унинг баландликка нисбатан ошиши билан белгиланади. 15 м дан юқори бўлмаган алоҳида зоналар учун тузатиш коэффициентларининг қиймати доимий равишда олиниши керак. Уни мос зоналарнинг ўрта нуқталарининг баландлиги билан аниқланади, таянч ўрнатилган жойидаги ер сатҳидан ҳисоблаш керак.
2.5.26. Агар атрофдаги биноларнинг ўртача баландлиги таянч баландлигининг камида 2/3 қисмига тенг бўлса, қурилишлар олиб борилаётган ва қурилган ҳудудларда ВЛ участкалари учун шамол тезлиги босимига максимал меъёрий қиймати ВЛ ўтадиган ҳудуд учун қабул қилинган қийматга нисбатан 30 % (шамол тезлиги-16%)га камайтириш мумкин. ВЛ трассаси кўндаланг шамоллардан ҳимояланган бўлса (масалан, зич ўрмон қўриқxоналарида, тоғ водийларида ва дараларда) бу ВЛ учун ҳам шамол тезлиги босимига максимал меъёрий қийматини камайтиришга рухсат этилади.
2.5.27. Кучли шамолли ҳудудларда (катта дарёнинг баланд қирғоғи, атрофдаги баландликдан кескин фарқ қиладиган тепалик, кучли шамоллар учун очиқ бўлган водийлар ва даралар, катта кўллар ва сув омборларининг 3-5 км атрофидаги қирғоқ чизиғи) жойлашган ВЛ учун, агар кузатишлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса, максимал тезлик босими ушбу ҳудуд учун қабул қилинган қийматга нисбатан 40% (шамол тезлиги эса – 18%) га кўпайтирилиши лозим. Олинган рақамларни ушбу қоидаларнинг 2.5.1-жадвалида кўрсатилган энг яқин қийматларгача яxлитлаш тавсия этилади.
2.5.28. Сим ва тросларни шамол юкламасига ҳисоблашда, шамол йўналиши ВЛ га нисбатан 900 бурчак остида олиниши керак. Таянчларни ҳисоблашда шамол йўналишини ВЛга нисбатан 900 ва 450 бурчак остида олиниши керак.
2.5.29. Ҳар бир ҳисоблаш режими учун сим (трос)га перпендикуляр таъсир этувчи шамол юкламасининг меъёрий қиймати Р (даН), қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Р = α∙К1∙Сх q∙F Sin2φ,

бу ерда:
а - ВЛ оралиғида шамол тезлиги босимининг тенг тақсимланмаганлигини инобатга олувчи коэффициент, унинг қиймати қуйидагича қабул қилинади: 27 даН/м2 гача бўлган шамол тезлиги босими учун 1; 40 даН/м2 да 0,85; 55 даН/м2 да 0,75; 76 даН/м2 ва ундан юқорида 0,7 (оралиқ қийматлар линия интерполяция билан аниқланади).


К1 – оралиқ узунлигини шамол тезлиги босимига таъсирини ҳисобга олувчи коэффициент, оралиқ узунлиги 50 м гача бўлганда 1,2 га тенг; 100 м да 1,1; 150 м да 1,05; 250 м ва ундан ортиқда 1 (оралиқ қийматлар линия интерполяция билан аниқланади).
Cx – рўпара (лобовое) қаршилик коэффициенти: музлашдан холи диаметри 20 мм ва ундан ортиқ сим ва трослар учун 1,1; муз билан қопланган барча сим ва трослар учун ҳамда музлашдан холи диаметри 20 мм дан кам сим ва трослар учун 1,2.
q - ушбу режимда шамолнинг меъёрий тезлик босими, даН/м2;
F - симнинг диаметр кесимининг юзаси, м2 (музлаганда муз деворининг меъёрий қалинлигини ҳисобга олган ҳолда);
φ - шамол йўналиши ва ВЛ ўқи орасидаги бурчак.
2.5.30. Сим ва трослардаги муз қатламларининг меъёрий массаси, уларнинг 0,9 г/см3 зичликда цилиндрсимон шаклда бўлишига асосланган ҳолда аниқланади.
Ердан 10 м баландликда диаметри 10 мм бўлган симнинг, муз билан қопланиши 5 ва 10 йилда 1 марта такрорланганда, муз деворининг қалинлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини музлаш девори қалинлиги бўйича ҳудудларга ажратилган xаритасига (2.5.2-расм) ва ушбу қоидаларнинг 2.5.3-жадвалига мувофиқ аниқланади. Муз деворининг қалинлиги узоқ муддатли кузатувларни қайта ишлаш асосида аниқлаштирилиши мумкин.
Музлашнинг I-IV ҳудудларида 15 йилда 1 марта такрорланганда, шунингдек музлаш такрорийлигидан қатъий назар алоҳида ҳудудларда муз деворининг қалинлиги, амалдаги кузатув маълумотларини қайта ишлаш асосида аниқланади.

2.5.3-жадвал


Ер юзасидан 10 м баландликда музлаш деворининг меъёрий қалинлиги






Download 14,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish