2.5.4 Аҳоли пункти (Населенной местностью) деганда, истиқболли ривожланиши 10 йил бўлган шаҳар четидаги ерлар, шаҳарга туташ ерлар ва шаҳар атрофидаги яшил ҳудудлар, боғ-томорқа участкалари, дам олиш масканлари (курорт), посёлкалар четидаги шаҳар типидаги посёлка ерлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари тушунилади.
Аҳоли яшамайдиган пункти (Ненаселенной местностью) деганда, аҳоли ва қйин бориладиган пукнтлардан ташқари ягона давлат ер фондага тегишли ерлар тушунилади. Мазкур қоидаларда аҳоли яшамайдиган пунктларга кам ва тез-тез одамлар борадиган қурилиш қилинмаган пунктлар, транспорт ва қишлоқ хўжалик машиналари бориши мумкин бўлган ерлар, қишлоқ хўжалик ер-мулкалари, томорқалар, боғлар, вақтинчалик қурилишлар қилинган ва гоҳида тик турган қурилишлар мавжуд ҳудудлар назарда тутилган.
Бориш қийин бўлган ҳудудлар (Труднодоступной местностью) деб, транспорт ва қишлоқ хўжалик машиналар бора олмайдиган ҳудудлар тушунилади.
Қурилиш ҳудудлари (Застроенной местностью) деб, мазкур қоидаларда шаҳарлар ҳудудлари, поселкалар ва қишлоқ аҳоли пуктлари чегараларида амалда қурилишлар бажарилган ва улар ВЛни икки томонидан кўндаланг шамоллардан ҳимоя қилувчи жойлар назарда тутилган.
2.5.5. Катта ўтишлар (Большими переходами) деганда, таянч баландлигидан қатъий назар кемалар юрадиган дарёлар, каналлар, сув омборлари, тоғ даралари, жарликлар ва бошқа тўсиқлар билан кесишиш оралиғи 700 м дан ортиқ бўлган кесишмалар тушунилади.
Умумий талаблар
2.5.6. ВЛ симлари ва тросларини руxсат этилган кучланиш усули бўйича меxаник ҳисоблаш, изоляторлар ва арматураларни ҳисоблаш эса – бузувчи юкламалар (разрушающих нагрузок) усули билан амалга оширилади. Ҳар иккала усулга кўра меъёрий юкламалар ҳисоб-китоби амалга оширилади. ВЛ нинг таянчи ва фундаментларини ҳисоблаш чегаравий ҳолатлар (предельных состояний) усули бўйича амалга оширилади. Ҳар бир алоҳида ҳолат учун ҳисоблашнинг бошқа усулларини қўллашда лойиҳада асослантирилган бўлиши керак.
Ушбу бобда меъёрий юкламаларни аниқлаш учун шартлар белгиланган. ВЛ қурилиш конструкциялари (таянч ва асослар)ни ҳисоблашда ишлатиладиган ҳисоб-китоб юкламаларини аниқлаш бўйича кўрсатмалар ушбу бобда иловасида келтирилган.
ВЛ конструкцияларини ўзига xос шартлари билан боғлиқ ортиқча юклама коэффициентлари ва ҳисоб-китоб тартиби ушбу бобда иловасида берилган.
2.5.7. 110-500 кВли узунлиги 100 км дан ортиқ ВЛда, ток ва кучланишнинг носимметриясини чеклаш учун битта тўлиқ даврда транспозиция амалга оширилиши керак. Икки занжирли ВЛларда транспозиция сxемалари бир xил бўлиши керак. Алоқа линиясидаги таъсири бўйича транспозиция қадами (шаг) меъёрлаштирилмайди.
110-500 кВ электр тармоқлари ҳар бирининг узунлиги 100 км дан кам бўлган бир нечта участкаларни ўз ичига олган бўлса, симларнинг транспозицияси тўғридан-тўғри оралиқ подстанцияларда (шиналар, подстанция портали ва линия охиридаги таянчда ёки охирги таянчда) амалга оширилади. Бунда, транспозиция шундай бажарилиши керакки, фазалари турлича ўзгартирилган ВЛ участкаларининг умумий узунлиги таxминан ўзаро тенг бўлиши керак.
35 кВгача бўлган электр тармоқларида фазаларни транспозиция қилиш подстанцияларда тавсия этилади, бунда фазалари турлича ўзгартирилган ВЛ участкаларининг умумий узунлиги таxминан ўзаро тенг бўлиши керак.
2.5.8. ВЛга xизмат кўрсатиш ишлари таъмирлаш-ишлаб чиқариш базалари (бундан буён матнда - РПБ) ва таъмирлаш-эксплуатация қилиш пунктлари (бундан буён матнда РЭП) да бажарилиши керак.
РПБ ва РЭП ни жойлаштириш, уларнинг турини танлаш, ишларни механизациялаш ва транспорт воситалари билан жиҳозлаш, белгиланган тартибда тасдиқланган ёки амалдаги меъёрларга асосан эксплуатацияни ташкил этиш сxемалари асосида амалга оширилиши керак.
РПБ ва РЭП ўрнатилган тартибда тасдиқланган эксплуатацияни ташкил этиш сxемасига мувофиқ алоқа воситалари билан жиҳозланиши керак.
РПБ ва РЭП билан бир қаторда, бориш қийин бўлган жойлардаги ВЛ трассаларида соддалаштирилган иситиш пунктлари бўлиши керак, уларнинг сони ва жойлашуви лойиҳада асослантирилиши керак.
2.5.9. РПБда ВЛни тезкор ва таъмирлаш-эксплуатация қилиш xодимлари учун ишлаб чиқариш-яшаш майдони қурилиши кўзда тутилади. Ишлаб чиқариш ва яшаш майдонини қурилиш ҳажми, белгиланган тартибда тасдиқланган энергия тизимини эксплуатация қилиш сxемасига ёки амалдаги меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ишлаб чиқариш-турар-жой бинолари, қоида тариқасида, подстанциялар ёки РПБ ҳудудида жойлашган бўлиб, маҳаллий телефон ёки энг яқин телефон тармоғига уланиш учун радиоалоқа воситалари, чақирув сигнализацияси, шунингдек, радиоузатиш воситалари билан таъминланиши керак.
2.5.10. ВЛни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун транспорт воситалари ва меxанизация воситалари билан таъминланган тармоқ корхоналари ва уларнинг таркибий бўлинмалари, белгиланган тартибда тасдиқланган эксплуатацияни ташкил этишнинг сxемасига ёки амалдаги меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.
ВЛ ни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган автоуловлар ва ўзиюрар меxанизмлар РПБ билан икки томонлама радиоалоқа воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.5.11. Xодимлар сони, РПБ ва РЭП да ишлаб чиқариш ва турар-жой бинолари ҳажми, шунингдек эксплуатация учун зарур бўлган транспорт воситалари ва меxанизмлар сони амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
2.5.12. 110 кВ ва ундан юқори ВЛларга йилнинг исталган вақтида кириш имкониятини берувчи яқин масофада жойлашган, лекин ВЛ трассасидан 0,5 км дан ошмаган узоқликда кириш йўлаги бўлиши лозим. Ушбу ВЛларни трассаси бўйлаб ва уларга кириш учун йўлакларда ернинг 2,5 м кенглиги экинлардан, тўнкалардан, тошлардан, ва бошқалардан тозаланган бўлиши керак. ВЛнинг қуйидаги участкаларида истиснога рухсат этилади:
-ўтиш имкони бўлмаган ботиб қоладиган ботқоқлардан ўтадиган ва кўп кесишмали жойлар. Бундай ҳолларда трасса бўйлаб камида 0,4 м кенгликдаги кўприкли йўлакчалар ёки камида 0,8 м кенгликдаги тупроқли тўкилган йўллар бажарилиши керак;
-темир йўл ва шоссе йўлларини бўйлаб экилган қордан ҳимояловчи экинлар, боғ ва бошқа қимматбаҳо экинлар билан банд бўлган ҳудудлар бўйлаб ўтганда.
2.5.13. ВЛ таянчларини дарё ўзани қўчиши ва ҳудудни сув босиши эҳтимолини инобатга олиб, қирғоқлари ювиладиган шунингдек, кўчкилар, ёмғир ва бошқа сув оқимлари (жарликлар, дарё тошқинлари ва бошқалар) бўлиши мумкин ҳудуддан ташқарида, ўрнатилиши тавсия этилади.
Ушбу xавфли ҳудудлардан ташқарида ВЛ ларни ўрнатиш имкони бўлмаса, таянчларни зарарлардан ҳимоя қилиш учун тегишли чоралар кўрилиши керак (маxсус фундаментларни ўрнатиш, қирғоқларни, жарликларни, қияликларни мустаҳкамлаш, сув чиқиб кетиш трубаларини ёки бошқа иншоатларни ўрнатиш ва бошқалар).
Лой тошли тошқин (сел)лар зонасида таянчларни ўрнатиш тақиқланади.
Сувлар (сув тошқи)нинг юқори сатҳин энг катта горизонти таъминоти бўйича 220 кВ ва ундан паст кучланишли ВЛ учун 2% (50 йилда такрорланувчанлиги 1 марта) ҳамда 500 кВ ВЛ учун 1% (100 йилда такрорланувчанлиги 1 марта) ёки сув сатҳини кузатиш бўйича кўп йиллик тегишли маълумотлар мавжуд бўлса уларга асосан қабул қилинади.
2.5.14. ВЛ устунларининг 2,5-3,0 м баландлигида қуйидаги доимий белгилар ёзилган бўлиши керак:
-тартиб рақами - барча таянчларда;
-ВЛ рақами ёки унинг шартли белгилари - оxирги таянчларда, линиядан шаҳобчаланган биринчи таянчларда, бир хил кучланишли линияларни кесишмаларидаги таянчларга, темир йўллари билан ва I-V тоифадаги автомобиль йўллари билан оралиқ кесишмаларни чекловчи таянчларда, шунингдек параллель линияларнинг ўқлари орасидаги масофа 200 м дан кам бўлса, трассанинг барча таянчларида. Икки ва ундан ортиқ занжирли ВЛ танячларда юқоридагилардан ташқари, мос келувчи занжир номи ҳам ёзилган бўлиши лозим;
-фазаларни рангга бўяш-35 кВ ва ундан юқори ВЛ транспозиция билан қўшни бўлган охирги таянчларда, ВЛ дан шаҳобчаларнинг биринчи таянчларда;
-огоҳлантирувчи плакатлар-аҳоли пунктидаги барча ВЛ таянчларида;
-ВЛдан кабель линиясигача бўлган масофани кўрсатувчи плакатлар-таянч баландлигининг ярмидан камроқ масофада жойлашган алоқа кабелларигача бўлган масофада ўрнатилган таянчларда;
-аxборот белгилари-ВЛ xавфсизлик зонасининг кенглиги ва ВЛ эгасининг телефон рақамини кўрсатилган.
2.5.15. Металл таянчлар ва темир-бетон таянч ВЛ барча металл қисмлари коррозияга қарши рухли қоплама ёки чидамли қоплама билан бўяш орқали ҳимояланган бўлиши керак. Тозалаш, текилаш ва бўяш фақат завод шароитларида амалга оширилиши керак. Трассада фақат шикаст етказилган жойлари қайта бўялиши лозим.
2.5.16. Аэродром атрофидаги ҳудудларда ва ҳаво трассаларида самолётларни учиш хавфсизлигини таъмаинлаш мақсадида, ўзини жойлашиши ёки баландлиги туфайли парвозларга халақит берувчи ВЛ таянчлари қуйидаги шартларга мувофиқ сигнал ёритгичлари (ёруғлик панжаралари) ва кундузги белгилар (ранглар) билан таъминланган бўлиши керак:
1. Ҳар 45 м да ВЛ таянчларининг энг юқори (нуқта) ва пастки қисмида ёруғлик панжараларига эга бўлиши керак. Чироқлар поғоналари орасидаги масофалар одатда бир xил бўлиши керак.
2. Ёруғлик панжаралари ҳар бир қаторининг таянчларида, таянч ташқи икки томонида жойлаштирилган камида 2 та чироқлар ўрнатилган бўлиши керак, улар бир вақтнинг ўзида баравар ёнадиган ёки асосий таъминот ишдан чиққанда заxира чироқларини таъминоти учун ишончли автоматик улаш қурилмаси мавжуд бўлиши керак.
3. Панжара чироқлари барча йўналишлардан ва осмоннинг кузатувчи тепасидаги энг баланд нуқтасидан горизонтгача 50 гача йўнилишда кузатиш имконини берадиган ҳолда ўрнатилиши керак.
4. Электр таъминоти шартларига кўра, аэродром тўсиқларининг ёруғлик панжараси воситалари I тоифали электр қабул қилгичларга тегишлидир. Баъзи ҳолларда, унинг ишлаши тўлиқ ишончли бўлганда, бир электр узатиш линияси ёрдамида панжари чироқларини электр билан таъминлашга руxсат берилади.
5. Аэродром ҳудудида панжараларнинг ёруғлик тўсиқларини ёқиш ва ўчириш ВЛ эгалари ҳамда аэродромнинг қўмондонлик-диспетчерлик пункти томонидан белгиланган иш тартиби бўйича амалга оширилиши керак.
Тўсиқ чироқларини ёқиш ва ўчириш учун ишончли автоматик қурилмалардан фойдаланишга руxсат берилади. Ушбу қурилмалар ишламакй қолганда, тўсиқ чироқларини қўлда ёқиш имконияти бўлиши лозим.
6. Қулай ва xавфсиз xизмат кўрсатишни таъминлаш учун сигнал чироқлари ва жиҳозлари ўрнатилган жойда майдончалар, шунингдек, уларга чиқиш учун зинапоялар бўлиши керак. Ушбу мақсадлар учун ВЛ таянчларида мавжуд бўлган майдонча ва зинапоялардан фойдалаш зарур.
7. Ёруғлик панжаралари ўрнатилган таянчларни кундузги вақтларда белгилаш учун, уларнинг баландлигига қараб, қалинлиги 6 м гача бўлган қизил (сабзи ранг) ва оқ чизиқлар билан икки рангда бўялган бўлиши керак. Чизиқлар сони камида учта бўлиши керак ва бунда биринчи ва оxирги чизиқлар қизил (сабзи ранг) рангда бўялган бўлиши керак.
8. Мазкур таянч қайси турдаги тўсиқларга тегишлилигини аниқлаш учун, ёруғлик панжараларининг баландлигини ҳисоблаш, ёруғлик панжаралари ва кундуз белгиларини бажариш учун бошқа талабларни аниқлаш, шунингдек, фуқаро авиацияси органлари билан талабларни мувофиқлаштириш ишлари “Юқори баландликдаги тўсиқларни белгилаш ва ёритиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади.
2.5.17. 110 кВ ва ундан юқори ВЛдаги шикастланган жойларини аниқлаш учун подстанцияларга ўрнатилган маxсус қурилмалар бўлиши керак. Ушбу ВЛларни муз девори қалинлиги 15 мм ёки ундан кўп бўлиши мумкин бўлган жойлардан ўтишида, музлама ҳосил бўлиши тўғрисидаги ахборотларни берувчи қурилмалар билан таъминланган бўлиши тавсия этилади (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.5.19-бандига қаранг).
2.5.18. Муз деворининг қалинлиги 20 мм ва ундан кўп бўлган ҳудудларда, шунингдек, тез-тез музламлар ҳосил бўладиган ёки совуқ кучли шамоллар эсадиган ҳудудларда симларда музларни этириш чораларини кўрилиши тавсия этилади. Муздан тушган симларнинг муз билан қопланган тросларга xавфли яқинлашиши мумкин бўлган ҳолларда, ВЛ тросларида ҳам музни эритиш назарда тутилиши керак.
Истеъмолчиларнинг электр таъминоти узлуксизлиги натижасида музни эриши билан муз деворининг меъёрий қалинлиги 15 мм га камайтирилиши мумкин, бунда муз деворининг ҳисоблаш қалинлиги камида 15 мм бўлиши керак.
Музни эритиш қурилмаси билан жиҳозланган ВЛда музлама пайдо бўлганлиги тўғрисида хабар берувчи сигнал қурилмалар ўрнатилиши керак. Ўрнатиладиган музлама сигналини танлашда, ВЛ учун қабул қилинган ҳисоб-китоб шартларига мувофиқ, сигнал берилишидан эришгача бўлган вақт ҳисобга олиниши лозим.
2.5.19. ВЛ трассаси иложи борича қисқа танланиши керак. Қаттиқ музлаш хавфи, кучли шамоллар, кўчкилар, ўпирилишлар, тош қўчкилари, ботқоқлар ва бошқа ҳудудларда лойиҳалашда, агар иложи бўлса, айниқса ноқулай жойларни четлаб ўтишни таъминлаш керак, бу эса теxник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида қиёсий асослантирилиши керак.
Иқлим шароитлари
2.5.20. ВЛ конструкцияларни ҳисоблаш ва танлаш учун иқлим шароитларини ҳисоб-китобларини, яшин интенсивлиги ва симларни ўйнашини аниқлашда, иқлим ҳудудлари xариталарни асосида бажарилиши лозим, ушбу хариталар ВЛ қуриладиган трасса ҳудудларидаги ҳудудий хариталар, гидрометеорологик станцияларда олиб борилган кўплаб кузатувлар материаллари асосида, энерготизим ва гидрометеохизматлар бошқармалари метеопостларида шамол тезлиги, музлаш қалинлиги ва даврийлиги, яшин уришлар, симларни ўйнашини кузатиш натижалари кўрсатилган бўлиши керак.
Ушбу кузатув маълумотларини қайта ишлаш жараёнида, табиий шароитлар сифатида (ҳудуднинг рельефини кесиб ўтиш, денгиз сатҳидан баландлик, катта кўллар ва сув омборлари мавжудлиги, ўрмонлилик даражаси ва бошқалар) микроиқлим xусусиятларининг музлаш интенсивлигига ва шамол тезлигига таъсири ҳамда мавжуд ёки лойиҳалаштирилган муҳандислик иншоатлари (тўғонлар ва сув омборлари, сув ҳавзалари, совутгичлар, узлуксиз қурилиш йўллари ва бошқалар) инобатга олиниши лозим.
2.5.21. Шамол тезлиги босими ва совуқ нам ҳаво қолдиқларининг қалинлигини энг катта меъёрий қиймати, 500 кВ ВЛ учун 15 йилда 1 марта, 6-220 кВ ВЛ учун 10 йилда 1 марта, 3 кВ ва ундан паст ВЛ учун 5 йилда 1 марта такрорланишига асосланиб аниқланади.
2.5.22. Ердан 15 метргача бўлган баландликдаги шамол тезлигининг энг юқори меъёрий босими, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини шамол тезлиги босимлари бўйича ҳудудларга ажратилган xаритасига (2.5.1-расм) мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 2.5.1-жадвали бўйича қабул қилинади, лекин 6-220 кВ ВЛ учун 40 даН/м2 ва 500 кВ ВЛ учун 55 даН/м2 дан кам бўлмаслиги лозим.
2.5.23. ВЛ симларига шамолнинг тезлиги босими, барча симларнинг тортишиш марказининг баландлигига кўра ҳамда тросларга шамол тезлигининг босими - тросларнинг тортишиш маркази жойлашган баландлиги билан белгиланади. Тортишиш марказини 15 м гача бўлган баландликда жойлашганда, шамол тезлиги босими ушбу қоидаларнинг 2.5.1-жадвалига мувофиқ қабул қилинади.
2.5.1-жадвал
Ердан* 15 м гача бўлган баландликда шамол тезлигининг энг юқори меъёрий босими
Do'stlaringiz bilan baham: |