Ҳаволи ўчиргичлар
1.8.19. Барча класс кучланишдаги ҳаволи ўчиргичлар Қоидаларнинг мазкур банди билан назарда тутилган ҳажмда синаладилар.
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш:
а) барча класс кучланишдаги таянч изоляторларини, сўндирувчи камера ва бўлгичлар изоляторларини ва ўчиргичларнинг изоляцияловчи тортқиларни. Кучланиши 2,5 кВ бўлган мегаомметр билан ёки тўғриланган токнинг кучланиш манбаидан амалга оширилади.
Талаб этилганда, таянч изоляторлари, сўндирувчи камера ва бўлгичлар изоляторларининг изоляцияси қаршилигини ўлчаш, ташқи юзасида муҳофаза қилувчи халқаларни ўрнатиб амалга оширилиши лозим.
Изоляция қаршилигининг қиймати 1.8.15-жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) келтирилган қийматлардан кичик бўлмаслиги шарт.
б) иккиламчи занжирларни, улаш ва ўчириш электромагнитларининг чулғамларини. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.36 –бандига мувофиқ амалга оширилади.
2. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш:
а) ўчиргичларнинг изоляциясини. 35 кВ гача ўчиргичлар учун мажбурий.
Ўчиргичларнинг яхлит чиннили таянч изоляциясини 1.8.37-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш лозим. Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дақиқа.
Кўп элементли изоляторлардан ташкил топган ўчиргичнинг изоляцияси мазкур Қоидаларнинг 1.8.34-бандига мувофиқ синалади;
б) иккиламчи занжирлар ва бошқарув электромагнити чулғамларининг изоляциясини. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.36-бандига мувофиқ амалга оширилади.
3. Ўзгармас токга қаршиликни ўлчаш:
а) барча класс кучланишдаги ҳаволи ўчиргичларнинг контактларини. Сўндирувчи камера, бўлгич, пичоқ ва бошқа элементлар контактларининг қаршиликлари алоҳида ўлчанади. Ҳаволи ўчиргичлар контактлари қаршиликларининг энг катта рухсат этилган қийматлари 1.8.16-жадвалда келтирилган;
б) ўчиргичларнинг улаш ва ўчириш электромагнитларини чулғамлари. Ўчиргичларнинг ҳар бир тури учун 1.8.17-жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) ёки ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мувофиқ ўрнатилади.
в) ўчиргичнинг кучланиш бўлувчиларини ва шунтловчи резисторларини. Улар учун меъёрлар ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мувофиқ белгиланади.
4. Ўчиргичнинг тавсифларини текшириш. Ўчиргичнинг номинал, минимал ва максимал ишчи босимларда, оддий операцияларда ва мураккаб циклларда олинган тавсифлари ишлаб чиқарган завод томонидан берилган тавсифларга мос келиши керак.
5. Пасайтирилган кучланишда ўчиргич юритмаси ишлаб кетишини текшириш. Бакнинг максимал ҳаво босими 2,06 МПа (21,0 кгс/см2) бўлганда бошқарув электромагнитининг ишлаб кетиш кучланиши номинал кучланишнинг 65% идан ошмаслиги керак.
6. Ўчиргични кўп такрорланувчи улаш ва ўчириш билан синаш. Ҳар бир ўчиргич томонидан бажариладиган операциялар ва мураккаб цикллар сони 1.8.18- жадвалга (мазкур Қоидаларга 4-илова) мувофиқ ўрнатилади.
7. Ҳаволи ўчиргичларнинг кучланиш бўлувчиси конденсаторларини синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.29-бандига мувофиқ амалга оширилади.
8. Бошқарув электромагнити якорининг қадамини текшириш. Электромагнитлар якорининг шахдам қадами 8-1 мм га тенг бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |