Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Куч трансформаторлари, автотрансформаторлар, мойли реакторлар ва ерга уловчи ёй сўндирувчи реакторлар



Download 16 Mb.
bet48/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Куч трансформаторлари, автотрансформаторлар, мойли реакторлар ва ерга уловчи ёй сўндирувчи реакторлар
(ёй сўндирувчи ғалтаклар)

1.8.16. Қуввати 1,6 МВА гача бўлган мой тўлдирилган трансформаторлар Қоидаларни мазкур бандининг 1, 2, 4, 8, 9, 11—14 - кичик бандларига мувофиқ синовдан ўтказиладилар.


Қуввати 1,6 МВА дан юқори бўлган мой тўлдирилган трансформаторлар, шунингдек қувватидан қатъий назар электр станциялар ўз эҳтиёжларининг масъул куч трансформаторлари Қоидаларнинг мазкур банди билан назарда тутилган тўлиқ ҳажмда синовдан ўтказиладилар.
Барча қувватдаги қуруқ ва совтол билан тўлдирилган трансформаторлар Қоидаларни мазкур бандининг 1—8, 12, 14 кичик бандларига мувофиқ синовдан ўтказиладилар.
1. Трансформаторларни улаш шартларини аниқлаш. «Куч трансформаторлари. Транспорт воситасида ташиш, тушириш, сақлаш, монтаж қилиш ва эксплуатацияга киритиш» (РҲ 16.363-87) йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
2. Изоляция тафсифларини ўлчаш. Изоляция қаршилигининг руҳсат этилган миқдорлари R60, абсорбция коэффициенти R60/R15, диэлектрик йўқолишлар бурчагининг тангенси, С250 ва С/С нисбатларнинг рухсат этилган қийматлари мазкур банднинг 1- кичик банди Йўриқномаси бўйича регламентланади.
3. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш:
а) чулғамлар изоляциясини, киритгичлар билан бирга. Синов кучланишлари 1.8.11- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг
4-иловаси) келтирилган.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги - 1 дақиқа.
Эксплуатацияга киритишда мой билан тўлдирилган трансформаторлар чўлғамларининг изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш шарт эмас.
Қуруқ трансформаторлар чулғамларининг изоляциясини саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш шарт ва енгиллаштирилган изоляцияли аппаратлар учун 1.8.11-жадвал меъёрлари бўйича амалга оширилади.
Импорт трансформаторларини 1.8.11-жадвалда кўрсатилган кучланишлар билан синашга, фақат улар заводда ушбу трансформатор синалган кучланишлардан ортмаганда, рухсат этилади.
Ишлаб чиқариб, етказиб берувчи ГОСТ 18472-82 да кўрсатилгандан паст кучланишда синовдан ўтказган импорт трансформаторларнинг изоляцияси, қиймати ҳар бир холатда алоҳида белгиланадиган кучланиш билан синалади.
Кучланиши 35 кВ гача бўлган ерга уловчи реакторларнинг синов кучланиши, тегишли классдаги трансформаторлар каби бўлади.
110 кВ ва ундан юқори класс кучланишдаги, тўлиқмас изоляцияли нейтралга эга бўлган (синов кучланиши 85 ва 100 кВ) трансформаторлар чулғамлари линия чиқармасининг изоляцияси фақат индукцияланган кучланиш билан, нейтралининг изоляцияси эса берилган кучланиш билан синалади.
б) ярмо балкалар ва прессловчи халқаларнинг, яқинлашиб бўладиган тортувчи шпилькаларнинг изоляциясини. Синовдан ўтказиш актив қисмини кўрикдан ўтказишда амалга оширилади. Синов кучланиши—1—2 кВ. Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги 1 дақиқа.
4. Чулғамларни ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш. Барча шаҳобчаланишларда амалга оширилади, агар бунинг учун ўзакни чиқариб олишга талаб этилмаса. Қаршиликни бошқа фазалардаги худди шундай шаҳобча қаршилигидан ёки ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қаршиликдан фарқи 2% дан ортмаслиги шарт.
5. Трансформация коэффициентини текшириш. Барча алмашлаб улаш поғоналарида ўтказилади. Трансформация коэффициентини бошқа фазалардаги худди шундай шаҳобчада олингандан ёки ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилгандан фарқи 2% дан ортмаслиги шарт. Юклама остида ростлаш (ЮОР) қурилмаси мавжуд бўлган трансформаторлар учун трансформация коэффициентлари орасидаги фарқ ростлаш поғонаси қийматидан ортиб кетмаслиги керак.
6. Уч фазали трансформаторларнинг уланиш гуруҳини ва бир фазали трансформаторлар чиқармаларининг қутбларини текшириш. Монтаж қилишда, агар паспорт маълумотлари бўлмаса, ёки ушбу маълумотларга шубҳа бўлганида ўтказилади. Уланишлар гуруҳи паспорт маълумотларига ва шчитчадаги белгиланишларга мос келиши шарт.
7. Салт юриш токини ва йўқолишларини ўлчаш. Қуйида кўрсатилган ўлчашлардан бири ўтказилади:
а) номинал кучланишда. Салт юриш токи ўлчанади. Токнинг қиймати меъёрланмайди;
б) кичик кучланишда. Ўлчашлар йўқолишларни номинал кучланишга келтирилиб ёки келтирилмасдан (солиштириш усули билан) ўтказилади.
8. Алмашлаб уловчи қурилмани ишлашини текшириш ва айланма диаграммани олиш. Айланма диаграммани олиш алмашлаб улагичнинг барча ҳолатларида амалга оширилиши лозим. Айланма диаграмма, ишлаб чиқарган заводда олинган диаграммадан фарқ қилмаслиги шарт. Алмашлаб уловчи қурилма ишлаб кетишини ва контактлар босимини текшириш завод йўриқномаларига мувофиқ ўтказилиши лозим.
9. Радиаторли бакни гидравлик босим билан синаш. Синов мой устунининг гидравлик босими билан амалга оширилиб, унинг тўлдирилган кенгайтириш бакининг сатхи устидан баландлиги: қувурли ва силлиқ баклар учун - 0,6 м; тўлқинсимон, радиаторли ёки совиткичли баклар учун - 0,3 м қабул қилинади.
Мойнинг температураси +10°С дан паст бўлмаганида синаш давомийлиги 3 соат. Синов мобайнида мой сизиб чиқмаслиги керак.
10. Совитиш тизимини текшириш. Совитиш қурилмаларини ишга тушириш ва ишлаш режими ишлаб чиқарган завод йўриқномасига мувофиқ бўлиши шарт.
11. Силикагелнинг холатини текшириш. Индикаторли силикагель заррачаларининг ранги бир текис, мовий кўринишда бўлиши шарт. Рангини ўзгариши, силикателнинг намланганлигини кўрсатади.
12. Трансформаторларни фазалаштириш. Фазалар бўйича мос келиши шарт.
13. Трансформатор мойини синаш. Мойсиз келтирилаётган, янги ишга туширилаётган трансформаторларга янги мой қуйишдан олдин, у 1.8.38-жадвалнинг (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) 1, 2, 4—12-бандларида келтирилган кўрсаткичлар бўйича синалган бўлиши шарт.
Монтаж қилишдан аввал, мойсиз келтирилган трансформаторлардан қолдиқ мойдан (тубидан) синаш учун намуна олиниши лозим.
110—220 кВ трансформаторлардаги қолдиқ мойнинг электр мустаҳкамлиги 35 кВ дан, кучланиши 500 кВ трансформаторлардаги эса - 45 кВ дан кичик бўлмаслиги шарт.
Мойи билан ташилаётган 110 кВ ва ундан юқори кучланишли трансформаторларни монтаж қилишдан аввал уларнинг мойи 1.8.38-жадвалнинг 1—6 ва 12- бандларида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ синовдан ўтказилиши керак.
Мой билан келтирилган, мойининг вазни 1 т дан ортиқ бўлган трансформаторларнинг мойини синовдан ўтказиш, мойни синови тўғрисидаги завод баённомаси мавжуд бўлмаганида, ишга туширишдан аввал 1.8.38-жадвалнинг 1—11-бандларида келтирилган кўрсаткичлар бўйича, 110 кВ ва ундан юқори кучланишли трансформаторларнинг мойини эса, бундан ташқари, 1.8.38-жадвалнинг 12-бандида келтирилган кўрсаткич бўйича амалга оширилади.
Трансформаторга қуйилган мойни синаш, монтаждан кейин унга кучланиш беришдан олдин 1.8.38-жадвалнинг 1—6-бандларида келтирилган кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли трансформаторларни мойини 1.8.38-жадвалнинг 1—6-бандлари келтирилган кўрсаткичлар бўйича синашда мойнинг диэлектрик йўқолишларининг бурчак тангенсини хам ўлчаш керак. Мойнинг диэлектрик йўқолишлари бурчак тангенсини ўлчаш, изоляциясининг диэлектрик йўқолишларининг бурчак тангенси юқори бўлган трансформаторларда ҳам амалга оширилиши лозим.
I ва II габаритдаги монтаж учун мой тўлдириб келтирилган трансформаторларнинг мойларини, трансформатор ишга туширилишидан кўпи билан 6 ой олдин ишлаб чиқарган заводда ўтказилган синовлар кўрсаткичлари қониқарли меъёрда бўлганида, синашни фақат 1.8.38-жадвал 1 ва 2-бандларининг кўрсаткичлари бўйича амалга оширишга руҳсат берилади.
14. Номинал кучланишга зарб билан улаб синаш. Трансформаторни номинал кучланишга 3–5 маротаба улаш жараёнида трансформаторнинг қониқарсиз ҳолатини кўрсатувчи ҳодисалар бўлмаслиги шарт.
Генератор билан блокда ишлайдиган трансформаторларни, кучланишни нолдан бошлаб кўтариб тармоққа улаш тавсия қилинади.
15. Киритгичларни синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.33-бандига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
16. Бириктирилган ток трансформаторларини синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.17-бандига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish