Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 16 Mb.
bet50/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Мойли ўчиргичлар

1.8.18. Кучланишнинг барча классларидаги мойли ўчиргичлар Қоидаларнинг мазкур бандида келтирилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар.


1. Изоляция қаршилигини ўлчаш:
а) органик материаллардан тайёрланган қўзғалувчан ва йўналтирувчи қисмларини. Кучланиши 2,5 кВ бўлган мегаомметр билан амалга оширилади.
Изоляция қаршилиги қуйида келтирилган қийматлардан кичик бўлмаслиги шарт:
Ўчиргичнинг номинал



кучланиши,

кВ

3-10

15-150

220-500

изоляция қаршилиги,

МОм

1000

3000

5000

б) иккиламчи занжирларни, улаш ва ўчириш электромагнитларини ва ҳ.к. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.36-бандига мувофиқ амалга оширилади.


2. Киритгичларни синаш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.33-бандига мувофиқ амалга оширилади.
3. Бак ички изоляцияси ва ёй сўндирувчи қурилмалар изоляцияси холатини бахолаш. Киритгичлар ўрнатилган 35 кВ ли ўчиргичлар учун изоляциянинг диэлектрик йўқолишлар бурчаги тангенсини ўлчаш йўли билан амалга оширилади. Агарда тангенснинг ўлчанган қиймати миқдори, ёй сўнгдирувчи қурилмаларнинг таъсири бакнинг ички изоляциясига бутунлай бўлмаганда, яъни киритгичларни ўчиргичга ўрнатишдан олдин ўлчанган киритгичларнинг диэлектрик йўқолишлари бурчаги тангенсидан 2 баробар юқори бўлса, бакнинг ички изоляцияси қуритилиши лозим.
4. Изоляцияни саноат частотасидаги юқори кучланиши билан синаш:
а) корпусга ёки таянч изоляциясига нисбатан ўчиргичларнинг изоляциясини. Кучланиши 35 кВ гача бўлган ўчиргичлар учун амалга оширилади. Ўчиргичлар учун синов кучланиши 1.8.14 - жадвал (мазкур Қоидаларга 4-илова) маълумотларига мувофиқ танланади.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дақиқа;
б) иккиламчи занжирларни ва улаш хамда ўчириш электромагнитлари чулғамларининг изоляциясини. Синов кучланишининг қиймати - 1000 В.
Меъёрланган синов кучланишини бериб туриш давомийлиги—1 дакиқа.
5. Ўзгармас токга қаршилигини ўлчаш:
а) мойли ўчиргичларнинг контактларини. Ўчиргичнинг ток ўтказувчи тизими қутбини ва унинг алохида элементларини қаршилиги ўлчанади. Контактларнинг ўзгармас токга қаршилигини қиймати ишлаб чиқарган завод томонидан берилган қийматларга мос келиши шарт;
б) ёй сўндирувчи тузилмаларнинг шунтловчи резисторларини. Қаршиликни ўлчанган қийматининг завод томонидан берилган қийматдан фарқи 3% дан ошмаслиги шарт;
в) улаш ва ўчириш электромагнитлари чулғамларини; чулғам қаршилигининг қиймати ишлаб чиқарган заводлар томонидан берилган қийматга мос келиши шарт.
6. Ўчиргичларнинг тезлик ва вақт тавсифларини ўлчаш. Тезликни ўлчаш 6 кв ва ундан юқори ўчиргичлар, ишлаб чиқарган завод йўриқномалари билан тезликни ўлчаш мўлжалланмаган ўчиргичлар учун шарт.
Ўлчанган тавсифлар ишлаб чиқарган завод томонидан берилганларга мос келиши шарт.
7. Ўчиргич қўзгалувчан қисмининг (траверс) қадамини, уланишда контактларнинг сиқилишини, контактларни баробар уланиши ва узилишини ўлчаш. Олинган қийматлар ишлаб чиқарган завод томонидан берилган маълумотларга мос келиши керак.
8. Механизмлар, юритмалар ва ўчиргичларнинг ростлаш ва ўрнатиш тавсифларини текшириш. Ҳар бир электр юритма ва ўчиргич тури учун паспортлари ва ишлаб чиқарган завод йўриқномалари ҳажми ва меёрлари бўйича амалга оширилади.
9.Эркин ажралиш механизмининг харакатини текшириш. Қўзғалувчан контактларнинг ўчириш пайтидаги - ўчиргичнинг бирламчи занжирини уланиш моментидан (контактлар яқинлашганда улар орасидаги тешиб ўтилувчи оралиқ ҳисобга олинган ҳолда) то тўлиқ уланган ҳолатигача сурилиши участкасида амалга оширилади. Бунда юритманинг конструкцияси билан боғлиқ ўзига хос талаблар ва улаш электромагнитнинг ўзагида эркин ажралиш механизмининг тянчгача кўтарилгандаги ёки ишлатиб қўйилган пружина (юк) ҳаракатини текшириш зарурлигини ифодаловчи махсус талаблар ҳам ҳисобга олиниши лозим.
10. Ўчиргичлар юритмаларининг ишлаб кетиш кучланишини (босимини) текшириш. Ўчиргичлар ўзларининг ишлаш қобилятларини сақлаб қоладиган, яъни улаш ва ўчириш операцияларини бошидан охиригача бажарадиган, юритмаларнинг электромагнит қисқичларидаги кучланишни ёки пневма юритмаларидаги сиқилган ҳаво босимини ҳақиқий қийматларини аниқлаш максадида (ўчиргичнинг бирламчи занжирида ток бўлмаган ҳолда) амалга оширилади. Бундай ҳолларда, вақт ва тезлик тавсифлари меъёрланган қийматларга мувофиқ бўлмаслиги мумкин.
Ишлаб кетиш кучланиши электромагнит юритмалар қисқичларидаги ишчи кучланишнинг қуйи чегарасидан 15-20 % кам бўлиши, пневма юритмаларининг ишлаб кетиш босими эса ишчи босимнинг қуйи чегарасидан 20-30 % кам бўлиши керак. Пружинали юритмага эга ўчиргични ишлаш қобилиятини текшириш, ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларига мувофиқ, улаш пружиналарининг тортилиши камайганда амалга оширилиши лозим.
Мойли ўчиргичлар, юритмаларининг электромагнит қискичларидаги кучланишнинг қуйидаги қийматларида ишончли ишлашни таъминлашлари керак: ўчиришда номинал қийматнинг 65-120 % ида; ўчиргичларни улашда номинал қийматнинг 80-110 % (номинал ишга тушириш токи 50 кА гача бўлганда) ва номинал қийматнинг 85-110 % (номинал ишга тушириш токи 50 кА дан юқори бўлганда). Пневма юритмали ўчиргичлар учун ишчи босимнинг ўзгариши номинал қийматнинг 90-110 % оралиғида бўлиши керак. Юритмаларини ишчи кучланиши (босими) нинг келтирилган қуйи чегара қийматларида ўчиргичлар (бирламчи занжирида ток бўлмаганда) ишлаб чиқарган завод томонидан тегишли шароитлар учун меъёрланган талабларга жавоб берувчи вақт ва тезлик тавсифларини таъминлаб беришлари керак
11. Ўчиргични кўп марта ўчириш ва улашлар билан синаш. Мойли ўчиргичларни кўп марта ишлатиб кўриб синашлар электр магнит қисқичларидаги қуйидаги кучланишларда амалга оширилади: улаш номиналнинг 110, 100, 80 (85) % ларида ва минимал ишлаб кетиш кучланишида ўчириш номиналнинг 120, 100, 65 % ларида ва минимал ишлаб кетиш кучланишида.
Кучланишларнинг паст ва юқори қийматларида бажариладиган операциялар сони 3-5 марта, номинал қийматда -10 марта. Ундан ташқари ўчиргичларни У-Ў (вақт сақламасиз) цикли бўйича 3-5 марта синовдан ўтказиш лозим, АҚУ режимида ишловчи ўчиргичларни эса Ў-У ва Ў-У-Ў цикли бўйича 2-3 марта синовдан ўтказиш лозим. Ўчиргични мураккаб циклларда ишлаши, юритмаларнинг электромагнити қисқичларидаги номинал кучланишда ва номинал кучланишнинг 80 (85) % гача пасайтирилган қийматларида текширилиши керак.
12. Ўчиргичларнинг трансформатор мойини синаш.
Барча класс кучланишдаги бакли ўчиргичларда ва 110 кВ ва ундан юқори кичик ҳажмли ўчиргичларда мойнинг синови мойни ўчиргичларга қуйишдан олдин ва қуйгандан сўнг ўтказилади.
Кучланиши 35 кВ гача бўлган кичик хажмли ўчиргичларда мой ёй сўндирувчи камераларга қуйишдан олдин синовдан ўтказилади. Мойни синаш, мазкур Қоидаларнинг 1.8.33-бандига мувофиқ амалга оширилади.
13. Бириктирилган ток трансформаторларини синаш.
Мазкур Қоидаларнинг 1.8.17-бандига мувофиқ амалга оширилади.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish