Йиғма ва уловчи шиналар
1.8.26. Шиналар Қоидаларнинг мазкур бандида кўрсатилган ҳажмда синовдан ўтказиладилар: 1000 В гача кучланишли шиналар — 1, 3—5- кичик бандлар бўйича; 1000 В дан юқори кучланишли шиналар — 2—6 - кичик бандлар бўйича синовдан ўтказиладилар.
1. Изоляция қаршилигини ўлчаш. 1000 В кучланишдаги мегао
мметр ёрдамида амалга оширилади. Изоляция қаршилиги 0,5 МОм дан кичик бўлмаслиги керак.
2. Саноат частотасидаги юқори кучланиши билан изоляцияни синовдан ўтказиш:
а) бир элементли таянч изоляторларни. Ташқарига ва ичкарига ўрнатиладиган сополли бир элементли таянч изоляторлар мазкур Қоидаларнинг 1.8.34 - бандига мувофиқ синовдан ўтказиладилар;
б) кўп элементли таянч ва осма изоляторларни. Штирли ва осма изоляторлар мазкур Қоидаларнинг 1.8.34 – бандининг 2,б–кичик бандига мувофиқ синовдан ўтказиладилар.
3. Шиналарнинг болтли контакт бирикмаларини бажарилиш сифатини текшириш. Бирикмалар контактларининг тортилиш сифати текширилади ва танлов асосида 2-3% и очиб кўрилади. Контактли бирикмаларнинг ўтиш қаршиликларини ўлчаш, танлов асосида 1000 А ва ундан катта токли йиғма ва уловчи шиналарнинг 2-3 % ида амалга оширилиши лозим. Шинанинг контакт улаш участкасидаги (0,7—0,8 м) кучланиш тушиши ёки қаршилиги ҳудди шундай узунликдаги ва кесимдаги шина участкасидаги кучланиш тушишидан ёки қаршилигидан 1,2 маротабадан катта бўлмаслиги керак.
4. Шиналарнинг прессланган контакт бирикмалари бажарилиши сифатини текшириш. Прессланган контакт бирикмалар яроқсиз ҳисобланадилар, агар:
а) уларнинг геометрик ўлчамлари (прессланган қисмнинг узунлиги ва диаметри) ушбу турдаги уловчи қисқичларнинг монтажи бўйича йўриқнома талабларига мос келмаганида;
б) бириктиргичлар ёки қисқичлар юзасида дарзлар, занглаш ва механик шикастланишнинг излари бўлганида;
в) прессланган бириктиргичларнинг эгрилиги унинг узунлигидан 3% га ошса;
г) прессланган бириктиргичларнинг пўлат ўзаги носимметрик жойлашганида.
Прессланган контакт бириктиргичларнинг 3-5% ини танлаб олиб, ўтиш қаршилигини ўлчаш тавсия этилади.
Бириктирма участкасидаги кучланиш тушиши ёки қаршилик ҳудди шу узунликдаги ўтказгич участкасида бўладиган кучланиш тушиши ёки қаршиликдан 1,2 мартадан кўп ортмаслиги керак.
5. Пайвандланган контакт бирикмаларни назорат қилиш. Агар бевосита пайвандлашдан сўнг қуйидаги ҳолатлар келиб чиқса, пайвандли контакт бирикма яроқсиз ҳисобланади:
а) боғланувчи симларни ўта эгишда пайванд бузилса ёки симнинг ўралган жойи ўта куйган бўлса;
б) пайвандлаш жойида сим диаметрининг 1/3 қисмидан катта чуқурликда киришиш чаноғи пайдо бўлган бўлса.
6. Ўтиш изоляторларини синовдан ўтказиш. Мазкур Қоидаларнинг 1.8.33-бандига (мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси) мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |