Синхронлаштиришдаги ўлчашлар
1.6.19. Аниқ (қўлда ёки ярим автоматик) синхронлаштиришда ўлчашлар учун қуйидаги асбоблар назарда тутилиши керак:
-иккита вольтметр (ёки иккиталик вольтметр);
-иккита частота ўлчагич (ёки иккиталик частота ўлчагич);
-синхроноскоп.
Авария режимларида электр катталикларни қайд этиш
1.6.20. Энерготизимнинг электр қисмидаги авария жароёнларини автоматик қайд этиш учун барча янги ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган объектларда авария сигналларини рақамли кўп каналли, авариядан олдинги режимни қайд этадиган ва маълумотларни телекоммуникация каналлари орқали бериш имкониятига эга бўлган, аналог ва дискрет киришларга эга бўлган, рақамли кўп каналли авария сигналларини қайд этгичлари назарда тутилган бўлишлари керак.
Авария ходисаларини қайд этгичлари (АХҚЭ) ни жойлаштириш ва қайд этиладиган параметрларни танлаш, одатда, энерготизимлар билан келишилган холда ва 1.6.2 ва 1.6.3-жадвалларда (ушбу Қоидаларга 2-илова) келтирилган, рақамли техника имкониятларидан келиб чиқиб корректировка қилиниши керак бўлган тавсияларга мувофиқ, амалга оширилиши лозим.
Энерготизимлар (район энергетика бошқармалари) билан келишилган холда авария холатида (автоматик регистраторлар ёрдамида назорат қилиб бўлмайдиган электр катталикларни қайд этиш учун) тез ёзадиган қайд этувчи асбоблар назарда тутилиши мумкин.
1.6.21. Истеъмолчига тегишли ва энерготизим билан алоқаси бўлган электр станцияларда авария сигналларини рақамли регистраторлари барча янги ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган объектларда, электр узатиш линиялари бўйича энерготизим билан алоқа қилинадиган ҳар бир 110 кВ ва ундан юқори шиналар тизими учун назарда тутилган бўлиши керак. Регистрация қилинадиган параметрлар энерготизим билан келишилади.
1.6.21. Аварияга қарши тизимли автоматика учун барча янги ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган объектларда рақамли кўп каналли авария ходисаларини қайд этгичлари (АХҚЭ) назарда тутилган бўлишлари керак. Регистраторларни жойлаштириш ва регистрация қилинадиган параметрларни танлаш аварияга қарши тизимли автоматика лойиҳаси билан назарда тутилади.
1.6.22. Узунлиги 20 км дан ортиқ 110 кВ ва ундан юқори ХЛ даги шикастланиш жойларини аниқлаш учун қайд этувчи асбоблар назарда тутилиши керак. ХЛ даги шикастланиш жойларини АХҚЭ да аниқлаш имкониятидан фойдаланиш тавсия этилади.
1.6.23. Маълумотни регистратордан юқори бошқарув поғоналарига автоматик узатиш назарда тутилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |