Корпусга туташиш деб, кучланиш остида бўлган электр қурилманинг қисмларини, нормал холатда кучланиш остида бўлмаган уларнинг конструктив қисмлари билан тасодифан уланиб қолишига айтилади.
1.7.11. Ерга улаш қурилмаси деб, ерга улагич ва ерга улаётган ўтказгичлар жамламасига айтилади.
1.7.12. Ерга улагич деб, ерга тегиб турган ўтказгич (электрод) ёки ўзаро бир-бирига металл уланган ўтказгичлар (электродлар) жамламасига айтилади.
1.7.13. Сунъий ерга улагич деб, ерга улаш мақсадида маҳсус қилинган ерга улагичга айтилади.
1.7.14. Табиий ерга улагич деб, ерга улаш мақсадларида фойдаланиладиган, ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадлардаги коммуникацияларнинг, биноларнинг ва иншоотларнинг ерга тегиб турган электр ўтказувчи қисмларига айтилади.
1.7.15. Ерга улагич ёки ноль сим магистрали деб, иккита ва ундан ортиқ шахобчали мос равишда ерга уловчи ёки ноль химоя ўтказгичга айтилади.
1.7.16. Ерга уловчи ўтказгич деб, ерга уланаётган қисмларни ерга улагичга улайдиган ўтказгичга айтилади.
1.7.17. Электр қурилмаларда химоя ўтказгичи (РЕ) деб, одамларни ва хайвонларни электр токидан шикастланишидан химоя қилиш учун қўлланиладиган ўтказгичга айтилади. 1000 В гача электр қурилмаларда генераторнинг ёки трансформаторнинг ерга тўғридан-тўғри уланган нейтралига уланган химоя ўтказгичи, ноль химоя ўтказгичи деб айтилади.
1.7.18. 1000 В гача электр қурилмаларда ноль ишчи ўтказгич (N) деб, электр қабул қилгичларни таъминлаш учун фойдаланиладиган, уч фазали ток тармоқларида генераторнинг ёки трансформаторнинг ерга тўғридан-тўғри уланган нейтралига, бир фазали ток манбаининг ерга тўғридан-тўғри уланган чиқармасига, ўзгармас токнинг уч симли тармоқларида манбанинг ерга тўғридан-тўғри уланган нуқтасига уланган ўтказгичга айтилади.
1000 В гача электр қурилмаларда ноль химоя ва ноль ишчи бирлашган ўтказгич (PEN) деб, бир пайтнинг ўзида ноль химоя ва ноль ишчи ўтказгичлари функцияларини бажарадиган ўтказгичга айтилади.
Нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган 1000 В гача электр қурилмаларда ноль ишчи ўтказгич, ноль химоя ўтказгич функциясини бажариши мумкин.
1.7.19. Тарқалиш зонаси деб, токнинг ерга улагичдан оқиб тушишида потенциалнинг сезиларли градиенти содир бўладиган ер зонасига айтилади.
1.7.20. Ноль потенциал зонаси деб, тарқалиш зонасидан ташқаридаги ер зонасига айтилади.
1.7.21. Ерга улаш қурилмасидаги кучланиш деб, токнинг ерга улагичдан ерга оқиб тушишида уни ерга улаш қурилмасига кириш нуқтаси билан ноль потенциал зонаси орасида юзага келадиган кучланишга айтилади.
1.7.22. Корпусга туташишда ерга нисбатан кучланиш деб, ушбу корпус билан ноль потенциал зонаси орасидаги кучланишга айтилади.
1.7.23. Тегиш кучланиши деб, ерга (корпусга) туташиш токи занжирининг бир пайтнинг ўзида уларга одам тегиб турган икки нуқтаси орасидаги кучланишга айтилади.
1.7.24. Қадам кучланиши деб, ерга туташиш токини тарқалиши билан боғлиқ ернинг иккита нуқтаси орасидаги, бир пайтнинг ўзида уларга одам оёғи тегиб тургандаги, кучланишга айтилади.
1.7.25. Ерга туташиш токи деб, туташиш жойи орқали ерга оқиб ўтаётган токга айтилади.
1.7.26. Ерга улаш қурилмасининг қаршилиги деб, ерга улаш қурилмасидаги кучланишни ерга улагичдан ерга оқиб ўтаётган токга нисбатига айтилади.
1.7.27. Структураси бир хил бўлмаган ернинг эквивалент солиштирма қаршилиги деб, структураси бир хил бўлган ернинг шундай солиштирма қаршилигига айтиладики, ундаги ерга улагичнинг қаршилиги, структураси бир хил бўлмаган ердаги миқдорга тенг.
Мазкур Қоидаларда қўлланилаётган «солиштирма қаршилик» терминини, структураси бир хил бўлмаган ер учун «эквивалент солиштирма қаршилик» деб тушуниш лозим.
1.7.28. 1000 В гача электр қурилмаларда химоявий ўчириш деб, корпусга туташишда ёки изоляция даражаси маълум миқдордан камайганда одам учун хавфсиз бўлган ток ва унинг ўтиш вақтини таъминлайдиган тармоқ участкасининг барча фазаларини (қутбларини) автоматик ўчиришга айтилади.
1.7.29. Электр қабул қилгични қўш (қўшалоқ) изоляцияси деб, фақат ишчи ёки фақат химоя (қўшимча) изоляция шикастланганда, электр қабул қилгичнинг тегиб кетиш мумкин бўлган қисмлари хавфли кучланиш остида бўлиб қолмайдиган ишчи ва химоя (қўшимча) изоляциялар жамламасига айтилади.
1.7.30. Кичик кучланиш деб, электр хавфсизликни таъминлаш учун электр қурилмаларда қўлланиладиган, фазалари ораси ва ерга нисбатан 42 В дан катта бўлмаган номинал кучланишга айтилади.
1.7.31. Бўлувчи трансформатори деб, электр қабул қилгични таъминлаётган тармоқни бирламчи электр тармоқдан, шунингдек ерга улаш ва ноль симга улаш тармоғидан ажратишга мўлжалланган трансформаторга айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |