Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари – мазкур Қоидалар ва Ўзбекистон Давлат стандарти O,z Dst 8.031:2008 «Ёқилғи ва энергия. Ҳисобга олиш асбоблари билан жихозлаш ва уларни эксплуатация қилиш» талабларига мувофиқ ўрнатилган ҳисобга олиш асбоблари.
Электр энергиясини ҳисобга олиш аппаратлари комплекслари – электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими ахборотлар тармоғида маълумотларни йиғиш, сақлаш ва узатиш ҳамда элементларнинг алоқасини таъминлаш тузилмалари мажмуаси.
1.5.3. Электр энергиясини техник (назорат) ҳисобга олиш деб, электр станциялар ва подстанциялар ичида, алоҳида цехларда, энергия сиғими катта бўлган ускуналарда, биноларда ва х.к. ларда электр энергияси сарфининг назорати учун ҳисобга олишга айтилади.
Техник ҳисобга олиш учун ўрнатилган ҳисобга олиш асбоблари, техник ҳисобга олиш асбоблари деб аталади.
Электр энергиясини ҳисобга олиш учун турлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган ва ўлчов воситаларининг Давлат реестрига киритилган ўлчов воситаларидан фойдаланиш шарт.
Умумий талаблар
1.5.4. Электр энергиясини ишлаб чиқиш, тақсимлаш, узатиш, сотиш ва истеъмол қилишда ҳисобга олишни ташкил этиш "Ёқилғи ва энергияни ишлаб чиқишда, тақсимлашда ва истеъмол қилишда уларни ҳисобга олишни ташкил этиш" РДУз 51-083-39 кўрсатма асосида олиб борилади.
Актив электр энергияни ҳисобга олиш:
электр станцияларнинг генераторлари томонидан ишлаб чиқилган;
электр станциялар ва подстанцияларнинг хўжалик ва ўз эҳтиёжларига (алохида) сарф бўлган;
электр станцияларнинг шиналаридан тўғридан-тўғри истеъмолчиларга кетган линиялар бўйича истеъмолчиларга берилган;
бошқа энерготизимларга берилган ёки улардан олинган;
электр тармоқдан истеъмолчиларга берилган;
экспортга берилган ва импорт бўйича қабул қилинган энергия миқдорини аниқлашни таъминлаши шарт.
Бундан ташқари, актив электр энергияни ҳисобга олиш қуйидагиларни:
-энерготизимнинг ҳар хил класс кучланишлардаги электр тармоқларига келиб тушган электр энергиясини аниқлашни;
-энерготизимнинг хўжалик ҳисобидаги таркибий қисмлари учун электр энергияси балансини тузишни;
-истеъмолчилар томонидан электр энергияси балансига, уларга берилган истеъмол режимларига риоя этилишини назорат қилишни;
-электр таъминоти тизимида электр энергияси йўқолишларини аниқлашни таъминлаши керак.
1.5.5. Истеъмолчи томонидан электр таъминоти ташкилотидан олинган ёки унга берилган реактив электр энергия миқдорини аниқлаш учун реактив электр энергияни ҳисобга олиш, фақатгина ушбу маълумотлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилаётган ёки компенсация қурилмаларининг ўрнатилган иш режимига риоя этилиши назорат қилинаётган бўлгандагина, таъминланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |