Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва уларга электр симлар



Download 16 Mb.
bet25/292
Sana13.07.2022
Hajmi16 Mb.
#789628
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   292
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва уларга электр симлар

1.5.27. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплекслари, уларга хизмат кўрсатиш учун кириш осон бўлган қуруқ хоналарда, етарли даражада бўш бўлган ва ишлаш учун торлик қилмайдиган жойларда жойлаштирилишлари керак.


Умумсаноат миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплексларини ишлаб чиқариш шароитлари бўйича ҳарорат кўпинча +70 ОС дан юқори хоналарда, шунингдек агрессив муҳитли хоналарда ўрнатилишига руҳсат этилмайди.
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплексларини иситилмайдиган хоналарда ва электр станциялар ва подстанцияларнинг тақсимлаш қурилмалари йўлакларида, шунингдек ташқи шкафларда жойлаштирилишларига руҳсат этилади.
1.5.28. Электр станциялар генераторлари томонидан ишлаб чиқилган электр энергиясини ҳисобга олишга мўлжалланган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплекслари хоналарда маҳсус шкафларда ўрнатилишлари шарт.
1.5.29. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплекслари маҳсус ажратилган ҳисобга олиш шкафларида, ячейкаларда, камераларда, ҳисобга олиш панелларида, уларни қулфлаш имконияти ва очилган холда сигнал бериш элементлари билан ўрнатилишлари керак.
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплекслари қаттиқ конструкцияга эга бўлган панелларда, шчитларда, токчаларда, деворларда ўрнатилишлари керак.
Электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплексларини ёғоч, пластмасса ёки металл шчитларга қотиришга руҳсат этилади.
Полдан электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ва аппаратлар комплексларининг қисқичлар қутиларигача баландлик 0,8 – 1,7 м оралигида бўлиши керак. Баландлик 0,8 м дан кам, лекин 0,4 м дан кам эмас бўлишига руҳсат этилади.
1.5.30. Ҳисобга олиш асбобларининг механик шикастланиши ва ифлосланиши хавфи мавжуд бўлган жойларда, ёки бегоналар кириши (ўтиш жойлари, зинапоялар катаклари ва х.к.) мумкин бўлган жойларда ҳисобга олиш асбоблари учун дисплей баландлигида дарчаси мавжуд бўлган қулфланадиган шкаф назарда тутилиши керак. Шунга ўхшаш шкафлар, ҳисобга олиш кучланиш паст бўлган томонда (истеъмолчиларнинг киритмаларида), ҳисобга олиш асбоблари ва ток трансформаторларини биргаликда жойлаштириш учун ҳам ўрнатилишлари керак.
1.5.31. Шкаф, токча, шчит ва хоказоларнинг конструкциялари ва катталиклари ҳисобга олиш асбоблари ва ток трансформаторларининг қисқичларига қулай киришни таъминлаши керак. Бундан ташқари, ҳисобга олиш асбобини қулай алмаштириш имконияти таъминланиши керак. Ҳисобга олиш асбобини қотириш конструкцияси уни олди томонидан ўрнатиш ва ечиб олиш имкониятини таъминлаши керак.
1.5.32. Ҳисобга олиш асбобларига борадиган электр симлар мазкур Қоидаларнинг 2 бўлими 2.1-бобида ва 3 бўлими 3.4- бобида келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
1.5.33. Ҳисобга олиш асбобларига борадиган электр симларда кавшарлашларни мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди.
1.5.34. Ҳисобга олиш асбобларига уланадиган симлар ва кабелларнинг кесими юзаси мазкур Қоидаларнинг 3 бўлими, 3.4-боби, 3.4.4-бандига мувофиқ қабул қилиниши керак (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.5.19-бандига қаранг).
1.5.35. Тўғридан-тўғри уланадиган ҳисобга олиш асбобларини улаш учун электр симларни монтаж қилишда ҳисобга олиш асбобларини олдида камида 120 мм узунликда симларнинг учларини қолдириш керак. Ноль симининг изоляцияси ёки қобиғи ҳисоблагичдан олдин 100 мм узунликда фарқ этадиган рангга эга бўлиши керак.
1.5.36. Кучланиши 380 В гача бўлган тармоқларда ҳисобга олиш асбобларини хавфсиз ўрнатиш ва алмаштириш учун, ҳисобга олиш асбобигача 10 м дан ортиқ бўлмаган масофадаги коммутацион аппаорат ёки сақлагичлар билан ўчириш имконияти назарда тутилган бўлиши керак. Ҳисобга олиш асбобига уланаётган барча фазалардан кучланишни олиш назарда тутилиши керак.
Кучланиши 380 В гача бўлган ҳисобга олиш асбобларини улаш учун фойдаланиладиган ток трансформаторлари, кувват оқими йўналиши бўйича коммутацион аппаратлардан кейин ўрнатилишлари керак.
1.5.37. Ҳисобга олиш асбобларини ва ток трансформаторларини ерга улаш (ноль симига улаш) мазкур Қоидаларнинг 1 бўлими 1.7- боби талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Бунда кучланиши 1000 В гача бўлган ҳисобга олиш асбобларидан ва ток трансформаторларидан энг яқин қисқичлар йиғмасигача ерга уловчи ва ноль химоя симлари мисдан бўлиши шарт.
1.5.38. Объектда электр энергиясини алохида ҳисобга оладиган бир неча уланмалар мавжуд бўлса, ҳисобга олиш асбобларининг панелларида уланмаларнинг номи ёзилган ёзувлар бўлиши керак.

Download 16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish