20
1.3.26. Кучланиши 330 кВ ва ундан юқори бўлган ўзгармас ва ўзгарувчан ток электр узатиш линиялари симлари,
шунингдек катта максимум соатлари сони билан ишлайдиган тизимлараро алоқа линиялари ва катта қувватли эгилувчан ва
эгилмас ток ўтказгичлар кесим юзаларини танлаш техник-иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга оширилади.
1.3.27. Электр таъминотининг ишончлилиги шартларидан келиб чиқиб, токнинг иқтисодий зичлигини қондириш
мақсадида линиялар ва занжирлар сонини заруридан ортиқ кўпайтириш техник-иқтисодий ҳисоблашлар асосида амалга
оширилади. Бунда линиялар ва занжирлар сонини кўпайтиришни олдини олиш мақсадида, 1.3.36 – жадвалда келтирилган
меёрланган қийматлардан икки баробар ортишига рухсат этилади.
Техник-иқтисодий ҳисоблашларда қўшимча линия учун барча харажатлар, шу жумладан линияларнинг иккала
охиридаги тақсимлаш қурилмаларининг ускуналари ва камералари ҳисобга олиниши лозим. Шунингдек линиянинг
кучланишини кўтариш мақсадга мувофиқлиги ҳам текширилиши лозим.
Ушбу кўрсатмалардан мавжуд симларни кесим юзаси каттароқ бўлган симларга алмаштиришда ёки юклама ошганида
токнинг иқтисодий зичлигини таъминлаш учун қўшимча линиялар ўтказишда ҳам фойдаланиш лозим. Бундай холатларда
аппаратлар ва материаллар нарҳи қўшилган холда линия ускуналарини демонтаж қилиш ва монтаж қилиш бўйича барча
ишларнинг тўлиқ нарҳи ҳам ҳисобга олиниши керак.
1.3.28. Қуйидаги холларда токнинг иқтисодий зичлиги текширилмайди:
кучланиши 1000 В гача бўлган саноат корхоналари ва иншоотлари тармоқлари, агар корхоналарнинг юклама
максимумидан фойдаланиш соатлари 4000 – 5000 бўлса;
кучланиши 1000 В гача бўлган алоҳида электр қабул қилгичларга шахобчалар, шунингдек саноат корхоналарининг, уй-
жой ва ижтимоий биноларнинг ёритиш тармоқлари;
барча кучланишдаги электр қурилмаларнинг йиғма шиналари ва очиқ ва ёпиқ тақсимлаш қурилмалари доирасида
бўлган шиналар;
резисторларга, ишга тушириш реостатларига ва х. к. ларга борувчи симлар;
вақтинчалик иншоотлар тармоқлари, шунингдек ишлаш муддати 3 – 5 йил бўлган қурилмалар.
1.3.29. 1.3.36 – жадвалдан фойдаланганда қуйидагиларга риоя этиш керак (шунингдек мазкур Қоидаларнинг 1.3.27-
бандига қаранг):
1. Тунги вақтдаги юклама максимумида токнинг иқтисодий зичлиги 40% га ортади.
2. Кесим юзаси 16 мм
2
ва ундан кичик бўлган изоляцияланган ўтказгичлар учун токнинг иқтисодий зичлиги 40% га
ортади.
3. кесим юзаси бир хил бўлган
n
шахобчаланувчи юкламаларли линиялар учун токнинг иқтисодий зичлиги линия
бошида к
у
маротаба ортиши мумкин, бунда к
у
қуйидагидан аниқланади
,
...
2
2
2
2
1
2
1
2
1
n
n
y
l
I
l
I
l
I
L
J
k
бу ерда
I
1
, I
2
, .....,I
n
– линиянинг алоҳида учаскаларининг юкламалари;
l
1
, l
2
, ......,l
n
– линия алоҳида участкаларининг
узунликлари;
L
– линиянинг тўлиқ узунлиги.
4. Бир пайтда
m
таси ишлаб турган
n
та бир турдаги, ўзаро заҳираловчи электр қабул қилгичларни (масалан, сув
таъминловчи насосларни, ўзгартирувчи агрегатларни ва х. к.) таъминлаш учун ўтказгичларнинг кесим юзасини танлашда
токнинг иқтисодий зичлигини 1.3.36 – жадвалдагидан
k
n
маротаба орттириш мумкин, бунда
k
n
қуйида келтирилганга тенг:
.
m
n
k
n
1.3.30.
Кучланишни юклама остида ростлайдиган трансформаторлари бўлган 35/6-10 кВ ли пасайтирувчи
подстанцияларни таъминловчи қишлоқ жойлардаги 35 кВ ХЛ симларининг кесим юзасини токнинг иқтисодий зичлиги
бўйича танлаш керак. Симларнинг кесим юзасини танлашда ҳисобланган юкламани ХЛ ни эксплуатацияга киритилган
йилдан бошлаб 5 йиллик келажакка қабул қилиш тавсия этилади. Қишлоқ жойлардаги 35 кВ тармоқларни заҳиралашга
мўлжалланган 35 кВ ХЛ учун, авариялардан ва таъмирлашлардан кейинги режимларда истеъмолчиларни электр энергияси
билан таъминланишидан келиб чиқиб, узоқ муддат руҳсат этилган ток бўйича симларнинг минимал кесим юзаси
қўлланилиши керак.
1.3.31. Оралиқда қувват олинадиган симларнинг, ҳаво ва кабель линиялари толаларининг иқтисодий кесим юзасини
танлаш, участкаларнинг алохида ҳар бири учун, участкаларнинг тегишли ҳисобланган токларидан келиб чиқиб амалга
оширилиши керак. Бунда, қўшни участкалар учун симларнинг кесим юзасини, энг узун участканинг иқтисодий қийматига
тегишли бўлган, бир хил кесим юза қабул қилишга рухсат этилади, агар ушбу участкалар учун иқтисодий кесим юзалар
катталиклари орасидаги фарқ кесим юзалари стандарти шкаласи бўйича бир поғона атрофида бўлса. Узунлиги 1 км гача
бўлган шахобчалардаги симларнинг кесим юзасини шахобчаланаётган ХЛ даги каби қабул қилинади. Агар шаҳобча ундан
узун бўлса, иқтисодий кесим юзаси ушбу шаҳобчанинг ҳисобланган юкламаси бўйича аниқланади.
1.3.32. Кучланиши 6 – 20 кВ бўлган электр узатиш линиялари учун 1.3.36 – жадвалда келтирилган ток зичлиги
миқдорларини қўллаш, фақатгина қўлланилаётган кучланишни ростлаш ва реактив қувват компенсацияси қурилмалари
ҳисобга олинган холда улар электр энергияси истеъмолчиларида кучланишни рухсат этилган чегараларидан ортиқ
ўзгаришларини келтириб чиқармаган холларда рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: