Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ўтказгичлар кесим юзасини қизиш бўйича танлаш



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

 
Ўтказгичлар кесим юзасини қизиш бўйича танлаш. 
1.3.2. Турли мақсадга мўлжалланган ўтказгичлар рухсат этилган юқори қизиш чегараси талабларини, фақатгина нормал 
иш ҳолати учунгина эмас, балки авариядан кейинги режимлар, шунингдек таъмирлаш пайтидаги, линиялар, шиналар 
секциялари орасида токларни нотекис тақсимланишида ҳосил бўлиши мумкин бўлган бошқа режимлар учун ҳам қондириши 
керак. Қизиш бўйича текширишда токнинг ярим соатлик максимуми, яъни тармоқнинг ушбу элементи ўртача ярим соатлик 
токларини энг каттаси қабул қилинади. 
1.3.3. Электр қабул қилгичларнинг такрорий-қисқа ва қисқа муддатли ишлаш режимларида (циклнинг умумий 
давомийлиги 10 дақиқагача бўлганида ва ишлаш даври давомийлиги 4 дақиқадан ортмаганида) ўтказгичларнинг кесим 
юзасини қизиш бўйича текшириш учун ҳисобланган ток сифатида узоқ муддатли режимга келтирилган ток қабул қилиниши 
керак. Бунда: 
1) 
кесим 
юзаси 
мис 
ўтказгичлар 
учун 

мм
2
гача, 
алюминий 
ўтказгичлар 
учун 
эса
10 мм
2
гача бўлганда, ток узоқ муддатли иш режимидаги қурилмалар учун каби қабул қилинади; 
2) кесим юзаси мис ўтказгичлар учун 6 мм
2
дан катта, алюминий ўтказгичлар учун эса 10 мм
2
дан катта бўлганда, ток 
узоқ муддат рухсат этилган токни 
.
.
/
875
,
0
д
у
Т
коэффициентга кўпайтириш билан аниқланади. Бу ерда Т
у.
д
.
– нисбий бирликда 
ифодаланган иш даврининг давомийлиги (цикл давомийлигига нисбатан уланиш давомийлиги). 
1.3.4. Уланиш муддати 4 дақиқадан ошмаган ва уланишлар орасидаги танаффуслар ўтказгичларни атроф-муҳит 
ҳароратигача совуши учун етарли бўлган қисқа муддатли режим учун рухсат этилган энг катта токлар такрорий-қисқа 
муддатли режим меъёрлари бўйича аниқланиши лозим (1.3.3.-бандга қаранг). Уланиш давомийлиги 4 дақиқадан ортиқ бўлса, 


18 
шунингдек уланишлар орасидаги танаффуслар давомийлиги етарли бўлмаса, энг катта рухсат этилган токлар, ҳудди иш 
режими узоқ муддатли қурилмалар каби аниқланиши лозим. 
1.3.5. Кучланиши 10 кВ гача бўлган мой сингдирилган қоғоз изоляцияли, номинал қийматдан кам юклама билан 
ишлайдиган кабелларни 1.3.1- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 1- иловаси) кўрсатилган қисқа муддатли ўта юкланишига 
рухсат этилади. 
1.3.6. Авариядан кейинги режимни бартараф этиш даврида, максимал юкланишлар вақтида, 5 сутка давомида, суткасига 
6 соатгача полиэтилен изоляцияли кабеллар учун номиналдан 10% гача ўта юкланишга ва поливинилхлорид изоляцияли 
кабеллар учун эса номиналдан 15% гача ўта юкланишга рухсат этилади, агар сутканинг қолган вақтида
юклама номинал 
қийматдан ошмаса. 
Авариядан кейинги режимни бартараф этиш даврида қоғоз изоляцияли, кучланиши 10 кВ гача бўлган кабеллар учун 5 
сутка давомида 1.3.2- жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 1- иловаси) кўрсатилган чегараларда ўта юкланиш рухсат этилади. 
15 йилдан ортиқ эксплуатацияда бўлган кабель линиялари учун ўта юкланиш 10% га камайтирилиши керак. 
Кучланиши 20-35 кВ бўлган кабель линияларини ўта юкланишига рухсат этилмайди. 
1.3.7. Нормал юкланишларга ва авариядан кейинги ўта юкланишларга бўлган талаблар кабелларга ва уларда ўрнатилган 
уловчи ва тугаловчи муфталарга ва тугаловчи бекитгичларга тегишлидир. 
1.3.8. Уч фазали токнинг тўрт симли тизимдаги ноль ишчи ўтказгичларнинг ўтказувчанлиги фаза ўтказгичларининг 
ўтказувчанлигининг 50% идан кам бўлмаган ўтказувчанликка эга бўлишлари керак; керак бўлган ҳолларда унинг 
ўтказувчанлиги фаза ўтказгичлари ўтказувчанлигининг 100% игача кўтарилиши керак. 
1.3.9. Кабеллар, изоляцияланган ва изоляцияланмаган симлар ва шиналар, шунингдек ҳарорати мазкур Қоидаларнинг 
1.3.12 – 1.3.15 ва 1.3.22- бандларида келтирилган ҳароратдан жиддий равишда фарқ қиладиган муҳитда ўтқазилган қаттиқ ва 
эгилувчан ток ўтказгичлар учун рухсат этилган узоқ муддатли токларни аниқлашда 1.3.3 - жадвалда (мазкур Қоидаларнинг 1-
иловаси) келтирилган коэффициентлар қўлланиши лозим.

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish