27
таъминлаш учун, иккиламчи чулғамларга бўлган юклама талабларидан келиб чиқиб ва х.к.). Шунингдек мазкур
Қоидаларнинг 1.5.18 - бандига қаранг.
1.5.21. Бириктирилган ток трансформаторлари бўлган 110 ва 220 кВ айланма ўчиргичлар учун, ушбу ток
трансформаторларининг аниқлик класси мазкур Қоидаларнинг 1.5.16-бандида кўрсатилганларга нисбатан бир поғонага
пасайишига руҳсат этилади.
Алоҳида турадиган (учтадан кўп бўлмаган иккиламчи чулғамлари мавжуд бўлган) ток трансформаторлари бўлган 110
кВ айланма ўчиргич ва айланма сифатида фойдаланиладиган 110 кВ шиналарни уловчи (секциялараро) ўчиргич учун
аниқлик класси 0,5 дан катта бўлмаган оралиқ трансформаторларидан фойдаланилганда, ҳисобга олиш асбобларининг ток
занжирларини химоя занжирлари билан бирга улашга руҳсат этилади. Бунда ток трансформаторларининг аниқлик классини
бир поғонага пасайтиришга руҳсат этилади.
Ҳудди шундай ҳисобга олиш асбобларининг уланиши ва ток трансформаторларининг аниқлик классини
пасайтирилиши, алоҳида ўрнатилган ток трансформаторлари мавжуд бўлган, айланма сифатида фойдаланиладиган,
шиналарни уловчи (секциялараро) 220 кВ кучланишли ўчиргич ва бириктирилган ток трансформаторлари мавжуд бўлган
110-220 кВ кучланишли ўчиргич учун ҳам руҳсат этилади.
1.5.22. Ҳисобга олиш асбоблари занжирларини таъминлаш учун бир фазали, ёки уч фазали, шу жумладан изоляцияни
назорати учун қўлланиладиган тўрт ва беш стерженли кучланиш трансформаторлари қўлланилиши мумкин.
1.5.23. Ҳисобга олиш занжирларини қисқичларнинг мустақил йиғмасига ёки қисқичларнинг умумий қаторидаги
мустақил секциясига чиқариш лозим. Қисқичларли йиғмалар мавжуд бўлмаганда, синов блоклари ўрнатилиши зарур.
Қисқичлар ток трансформаторларининг иккиламчи занжирларини туташтиришни, ҳисобга олиш асбобини ток
занжирларини ва ҳисобга олиш асбобини алмаштирганда ёки текширганда унинг ҳар бир фазасидаги кучланиш
занжирларини ўчиришни, шунингдек симлар ва кабелларни узмасдан туриб наъмунавий ҳисобга олиш асбобини улашни
таъминлашлари керак.
Ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш асбоблари қисқичларининг йиғмалари ва қутиларини конструкцияси
уларни пломбалаш имкониятини таъминлаши керак.
1.5.24. Фақат ҳисобга олиш учун фойдаланилаётган ва кучланиш юқори томонда сақлагичлар билан химояланган
кучланиш трансформаторлари, сақлагичлар бутлигини назоратига эга бўлишлари керак.
1.5.25. Бир неча шиналар тизими мавжуд бўлганда ва ҳар бир кучланиш трансформатори ўзининг шиналар тизимига
уланганда, ҳар бир уланма ҳисобга олиш асбоблари занжирларини тегишли шиналар тизимларининг кучланиш
трансформаторларига алмашлаб улаш учун қурилма назарда тутилган бўлиши керак.
1.5.26. Истеъмолчилар подстанцияларида, ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган
кучланиш трансформаторларининг сақлагичлар ўрнатилган, кучланиш юқори томонидаги камераси эшиклари ва
панжараларининг конструкцияси, уларни пломбалаш имкониятини таъминлаши шарт.
Ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган кучланиш трансформаторлари ажратгичлари
юритмасининг дастаклари, уларни пломбалаш учун мосламаларга эга бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: