ВЛ нинг ўзаро кесишиши ва яқинлашиши 2.5.116. 1000 Вдан юқори ВЛлар ўзаро ва 1000 Вгача бўлган ВЛ билан кесишмаларида бурчак меъёрлаштирилмаган.
Кесишма жойиюқорида жойлашган (кесишаётган) ВЛ таянчига яқин бўлган жойда бажарилиши керак, лекин бунда
масофалар қуйидагича бўлиши лозим: юқоридаги ВЛ таянчидан пастки ВЛ симлари энг кўп оғган ҳолатигача камида 6 м;
пастки ВЛ таянчидан юқоридаги ВЛ симларигача камида 5 м; ВЛ 500 кВ анкер танячлари учун ушбу масофалар 10 м дан кам
бўлўмаслиги керак (шунингдек, ушбу қоидаларнинг 2.5.119-бандига қаранг).
Алоҳида ҳолларда ВЛларни кесишмалари таянчда бажарилишига рухсат этилади.
2.5.117. ВЛ 500 кВларни ўзаро кесишмаларида, кесиб ўтаётган ВЛнинг таянчлари оддий конструкциядаги анкер таняч
бўлиши лозим. ВЛ 500 кВни 220 кВ ва ундан паст ВЛ лар билан кесишмалари оралиқ таянчларда бажарилиши мумкин.
220 кВ ва ундан паст ВЛларни қуришда уларни амалда ишлаб турган ВЛ 500 кВнинг оралиқ таянчлари билан
черагаларган оралиғидан кесиб ўтишлиши мумкин.
220 кВ ва ундан паст ВЛлар ўзаро кесишмаларида кесиб ўтилаётган ВЛда оралиқ таянчлардан фойдаланишга рухсат
этилади.
Кесишма оралиғини чегараловчи кесиб ўтилаётган ВЛнинг якка ёғоч таянчи темир-бетон қўшимчали бўлиши лозим;
ушбу қўшимчасиз якка ёғоч таянчларни ўрнатишга рухсат этилади. Узайтирилган ёғоч танячларни истисно сифатида ёғоч
қўшимчлар билан бирга фойдаланишга рухсат этилади.
Кесишма оралиғида кесиб ўтаётган ВЛ оралиқ танячларидаги симлар бутун қисқичли ёки штирли изоляторларда икки
марта махкамланган усулда (двойное крепление) бажарилган бўлиши; симнинг кесими 300 мм
2
ва ундан ортиқ бўлса
чегараланган мустахкамликка эга бўлган қисқичларни қўллашга рухсат этилади.
2.5.118. Юқорироқ кучланишли ВЛ симлари, қоида тариқасида, паст кучланишли ВЛ устида жойлашган бўлиши керак.
Симларининг кесими 120 мм
2
ва ундан ортиқ бўлган 35 кВ ва ундан ортиқ кучланишли ВЛларни юқори кучланишли ВЛ
устидан ўтишига рухсат этилади, лекин 220 кВдан юқори бўлмаслиги керак.
2.5.119. Металл ва темир-бетон ҳамда яшин қайтаргич трослари мавжуд бўлган ёғоч танячларда кесишаётган ВЛларни
симлари ва трослари орасидаги энг қисқа масофа, шамолсиз атроф муҳитнинг ҳарорати плюс 15
0
С бўлганда, ушбу
қоидаларнинг 2.5.21-жадвалида кўрсатилган қийматларда кам бўлмаслиги лозим:
2.5.21-жадвал