Электр таъминоти ва электр тармоšлари



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

2,5*h
масофада жойлашган шартига асосан аниқланадиган тортиш 
тросидаги кучни ҳисобга олган ҳолда. Бу ерда 
h
-таянчдаги ўрта фаза сими осиб қўйилган баландлик. 
Изоляторларни ўрнатиш жойига тўғри келадиган монтер ва монтаж қурилмаларининг оғирлигидан ҳосил бўладиган 
меъёрий юклама қуйидагига тенг деб қабул қилинади: 500 кВ танячга 2,5 кН; осма изоляторли 220 кВгача ВЛ нинг анкер 
таянчига 2 кН; осма изоляторли ВЛ нинг 220 кВгача бўлган оралиқ таянчлари учун 1,5 кН; штирли изоляторлари учун 1 кН. 
Траверс конструкцияларида такелажларни ўрнатиш учун жойлар бўлиши керак. 
2.5.95. Икки ва уч занжирли тортма гирляндаларни таянчларга махкамланиши алоҳида бажарилиши керак. Учдан ортиқ 
занжирли тортма гирляндалар, шунингдек, катта ўтишларнинг гирляндалари таянчга камида икки нуқтада махкамланиши 
керак. 
Осма изоляторли, кесими 120 мм
2
ёки ундан ортиқ бўлган бириктирилмаган (нерасщепленным) симли ВЛлар темир 
йўллари, I тоифадаги автомобил йўллари, трамвай ва троллейбус линиялари бўлган шаҳарлар кўчалари билан 
кесишмаларида, анкер таянчларга ҳар бир занжири алоҳида уланадиган икки занжирли тортма гирляндалар бўлиши керак. 
Аҳоли пунктларида ва ушбу Қоидаларнинг 2.5.116-2.5.168-бандларида кўрсатилган бинолар билан кесишмаларда, 
штирли изоляторли ВЛ симлари икки марта махкамлаш усули билан (двойное крепление) бажарилиши керак. 
2.5.96. 110 кВ ва ундан юқори ВЛ да таянч конструкциялари кучланишни олмасдан туриб таъмирлаш ишларини 
бажаришнинг имконияти бўлиши керак (ушбу қоидаларнинг 2.5.71-бандига қаранг). 
2.5.97.
 
ВЛ таянчларининг конструкциялари хизмат кўрсатувчи xодимларни таянчга қулай тарзда кўтарилиши 
имкониятини таъминлаши керак. Шу мақсадда қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак: 
1. Баландлиги 20 м гача бўлган металл таянчларда, панжарани таянч устуни камарига мустаҳкамлаш нуқталари 
орасидаги масофа 0,6 м дан ортиқ ёки панжаранинг қиялик бурчаги 30° дан ортиқ бўлганда, таянч устуни камарида махсус 
зиналар бўлиши керак. 
2. Баландлиги 20 м дан ортиқ ва 50 м дан кам бўлган металл устунларда, юқори траверсгача етиб борадиган таянчнинг 
бир устуни камарида тўсиқларсиз махсус зиналар ёки нарвонлар бўлиши керак. Баландлиги 50 м дан кам бўлган икки ва кўп 
занжирли металл таянчларда зиналар (степ болтлар) шундай бажарилиши керакки, бунда ўчирилган занжир томонидан 
кўтарилиш имконияти бўлиши керак. 
3. Баландиги 50 м ва ундан юқори бўлган металл таянчларда панжарали зинапоялар ўрнатилиши керак, бу таянчнинг 
юқори қисмигача бўлши керак. Бунда, таянчнинг ҳар бир қисмида тўсиқли майдончалар бўлиши керак. Шунингдек, тўсиқлар 
ушбу таянчларнинг траверсларида ҳам амалга оширилиши керак. 
4. Темир-бетон таянчларда пастки траверсгача минорали автомашина, инвентар нарвонлар ёки маxсус кўтарувчи 
қурилмалар ёрдамида чиқиш имконияти бўлиши лозим. 
35-500 кВ ВЛ таянчларида пастки траверсига темир-бетон устун бўйлаб кўтарилиш учун маxсус туйнуклар (масалан, 
тўсиқсиз зинапоялар) ўрнатилиши керак. Ушбу талаб бетонни вибрация ёрдамида зичлаш йўли билан ишлаб чиқарилган ВЛ 
35 кВ таянчига тааллуқли эмас. 
35-500 кВ темир-бетон таянчларининг устунларнинг трос ва пўлат қисмларига кўтарилиш учун маxсус зиналар 
қўйилиши керак. 
5. Авто миноралар кириши қийин бўлган жойларда (бориш қийин бўлган жойлар, ердан интенсив фойдаланиш жойлари, 
банкет қурилмалари билан ерга таянч ўрнатилиши ва ҳ.к.), инвентар зиналар билан кўтарилишга йўл қўймайдиган ёки 
махсус кўтирилиш қурилмалари мавжуд (масалан, пастки траферсидан пастда жойлашган тортқичли ёки ички алоқали 
таянчлар) темир-бетон таянчлар пастки траверсгача етиб борадиган тўсиқларсиз стационар нарвонлар билан таъминланган 
бўлиши керак. 
Пастки траверснинг юқорисида 4-бандда кўрсатилган қурилмалар бажарилиши керак. 
6. Таянч конструкциялари монтаж мосламаларини махсус қисмлар ёрдамида мустаҳкамлаш ва xизмат кўрсатиш 
xодимларининг гирляндалар, симлар ва тросларни ўрнатиш ишларини бажариш учун қулай имкониятни таъминлаши керак. 
Таянчга чиқиш стационар қурилмаси ер юзасидан таxминан 3 м баландликда бошланиши керак. 
Таянч элементлари меъёрий қиймати 1 кН га тенг бўлган одам вазнининг юкламасига текширилиши керак. 
2.5.98. 35 кВ ва ундан юқори, оралиқ таянчларига бутун қисқичлар ёки чекланган мустахкамликка эга қисқичларга 
осилган симли ВЛ да, анкер таянчлари орасидаги масофа меъёрланмайди ва трасса шароитларига қараб ўрнатилади. 
Штирли изоляторли 35 кВ ва ундан паст ВЛда анкер таянчлари орасидаги масофа музлаш деворининг қалинлиги 10 мм 
гача бўлган жойларда 10 км дан ва музлаш деворининг қалинлиги 15 мм ва ундан кўп бўлган ҳудудларда 5 км дан ошмаслиги 
керак. 


155 
Музлаш деворининг қалинлиги 15 мм ёки ундан кўп бўлган тоғли ёки кўп кесишмали жойлардан ўтадиган ВЛларда, 
довонларда ва атрофдаги ҳудуддан кескин кўтарилган бошқа жойларда анкер русумли таянчларни ўрнатиш тавсия этилади. 
2.5.99.
 
Анкер таянчларни қўллаш, ВЛда ишлаш шароити ва ўрнатиш (монтажи) билан белгиланадиган жойларда 
фойдаланиш керак. Енгил конструкцияли анкер таянчлари ВЛ бурилишларининг бурчакларида ва ВЛ нинг ишлаш 
шароитларига кўра, оралиқ таянчлар зарур ишончлиликни таъминламайдиган турли объектлар билан кесишмаларда 
қўлланилиши мумкин. 
Оддий конструкцияли анкер таянчлари ушбу қоидаларнинг 2.5.117, 2.5.130, 2.5.140, 2.5.143, 2.5.148, 2.5.152, 2.5.155 ва 
2.5.162-бандларида назарда тутилган ҳолларда қўлланилади. 
2.5.100. Темир-бетон таянчлар устунларида, ювилмайдиган бўёқ билан, устуннинг лойиҳавий шифри ва полосадан 
тупроққа кўмилган охиригача бўлган масофани кўрсатган ҳолда халқа полосалари (тупроқ кўрсатгчидан юқори) кўрсатилган 
завод белгилари қўлланилиши керак. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish