ВЛ ни темир йўллари билан кесишмалари ва яқинлашишларидаги энг кичик масофалар
Кесишма ва яқинлашишлар
Энг кичик масофа, м,
ВЛ кучланиши, кВ
20гача
35-110
220
500
Кесишмаларда
ВЛ нормал режимида, электрлаштирилмаган темир йўллар учун
симдан темир йўл боши (головка)гача вертикал масофа:
умумий ва умумий бўлмаган фойдаланишдаги кенг изли темир
йўллар* ва тор темир йўл излари
7,5
7,5
8,5
9,5
умумий бўлмаган фойдаланишдаги тор темир йўл изли йўллар
6
6,5
7,5
8,5
ВЛ қўшни оралиғида сим узилганда, симдан темир йўл боши
(головка)гача вертикал масофа:
кенг темир йўл изли темир йўллари
6
6
6,5
-
тор темир йўл изли темир йўллари
4,5
4,5
5
-
Электрлаштирилган ёки электрлаштириладиган темир йўллар учун
нормал режимдаги ВЛ симларидан энг юқори симгача ёки юк
кўтарувчи тросгача вертикал масофа
Ушбу қоидаларнинг 2.5.21-жадвалга мувофиқ ВЛни
ўзаро бир-бири билан кесишгани каби (шунингдек,
ушбу қоидаларнинг 2.5.119-бандига қаранг).
Ҳудди шу, лекин қўшни оралиқда сим узилганда
1
1
2
3,5
Яқинлашганда
Электрлаштирилмаган темир йўллар учун, трассанинг тор
участкаларида оғган симлардан биноларнинг яқинлашиш
габаритигача горизонтал масофа
1,5
2,5
2,5
4,5
Электрлаштирилган ёки электрлаштириладиган темир йўллари
учун, йўлларнинг тор қисмларида ВЛ четки симидан контакт
тармоғининг дала томонидаги симигача горизонтал масофа
Ушбу қоидаларнинг 2.5.22-жадвалга мувофиқ ВЛни
ўзаро бир-бири билан яқинлашгани каби
Ҳудди шу нарса, лекин контакт тармоғининг дала томонидаги
симлар йўқ бўлганда
Ушбу қоидаларнинг 2.5.112-бандига мувофиқ ВЛни
иншоатлар билан кесишгани каби
* темир йўллар уларни мақсадаларига кўра бир неча турга бўлинади:
-ўрнатилган тариф бўйича йўловчилар ва юкларни ташиш учун хизмат қиладиган умумий фойдаланишдаги темир йўллар;
-умумий темир йўллар тармоғига уланган ва корхона, ташкилотларнинг хўжалик-ишлаб чиқариш юкларини ташиш учун
мўлжалланган уммумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар.
Симлардан темир йўлларнинг турли элементларигача, шунингдек, электрлаштирилган темир йўлларнинг энг юқори
симигача ёки тутиб турувчи тросигача вертикал масофалар, симларни электр токи таъсирида қўшимча қизишини ҳисобга
олган ҳолда, ВЛ нормал режимида энг кўп осилган ҳолати бўйича аниқланади. Агар ВЛ юкламалари ҳақима маълумотлар
бўлмаса, симларнинг ҳарорати плюс 70
0
С га тенг деб олинади.
Аварияли режимда ВЛ кесишган жойлардаги масофалар, музлаш ва шамолсиз ўртача йиллик ҳарорат шароитлари учун
кесими 185 мм
2
дан кам бўлган ҳолда текширилади. Агар симларнинг кесими 185 мм
2
ёки ундан кўп бўлса аварияли режимда
текшириш талаб қилинмайди.
Контакт тармоғининг устунларини сақлаб қолишга рухсат этилади қачонки, ВЛ симларидан контакт тармоғининг
устунларига бўлган масофа камида қуйидагича бўлса: 110 кВ гача ВЛ учун 7 м; 220 кВ гача ВЛ учун 8 м; 500 кВ гача ВЛ
учун 9 м.
Баъзи ҳолларда, тор йўл участкаларида ВЛ симларини ва алоқа тармоғини умумий таянчларга осиш (тармоқлаш)
мумкин. Симларни биргаликда осиш учун теxник шартлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан келишилиши керак.
Темир йўллар бўйлаб алоқа ва сигнализация линиялари ҳам ўтган бўлса, ВЛ билан темир йўлларни кесишганда ва
яқинлашганда, ушбу Қоидаларнинг 2.5.27-жадвалидан ташқари, ВЛ ни алоқа иншоатлари билан кесишиши ва яқинлашуви
бўйича ўрнатилган талабларга ҳам риоя қилиш керак.
2.5.140. Электрлаштирилган ва электрлаштириладиган умумий фойдаланишдаги темир йўллари билан кесишмаларда,
кесишмани чекловчи ВЛ таянчлари оддий конструкцияли анкер танячлар бўлиши керак. Поездларни алоҳида инвтенсив ва
интенсив* (бунда йўловчи ва юк поезларини жами бўлиб графикка асосан икки йўллида бир суткасига 50-100 жуфт ва бир
йўллида 24-48 жуфт юрадиган темир йўллар тушунилади) ҳаракатли йўлларида ушбу таянчлар металл таянч бўлиши керак.
Ушбу кесишмани анкер таянчлари билан чегараланган оралиғида, йўловчи поездлари мунтазам ўтадиган йўллар
орасида, шунингдек, барча темир йўлларнинг чеккалари бўйлаб оралиқ таянчларни ўрнатилиши мумкин. Ушбу таянчлар
металл ёки темир-бетон бўлиши керак. Ушбу таянчларга симларни улаш икки марта махкамлаш усулида бажарилган
(двойное крепление) ва тутиб турувчи қисқичлар бутун (глухой) бўлиши керак.
Ҳар қандай материалдан тайёрланган тортмали таянчларни ва бир устунли ёғоч таянчлардан фойдаланишга рухсат
этилмайди.
Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларни кесиб ўтишда, енгил конструкцияли анкер таянчларга ва симлар
бутун (глухой) қисқичларда осиб қўйилган оралиқ таянчларга руxсат берилади. Умумий фойдаланишда бўлмаган темир
йўлларнинг кесишмаларига ўрнатилган барча турдаги таянчлар эркин турувчи ёки тортмали бўлиши мумкин.
Симларни тортма гирлянда улаш, ушбу қоидаларнинг 2.5.95-бандига мувофиқ амалга оширилиши керак.
163
Темир йўллар билан ВЛ кесишмаларида штирли изоляторларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кесишма оралиғини чекловчи темир-бетон таянчлар ва таянчларни темир-бетон посинкаларининг арматураларидан
ерлагич сифатида фойдаланиш тақиқланади.
2.5.141. ВЛ билан темир йўл кесишмаларида, ўрмонни ҳимояловчи экинлар мавжуд бўлган жойларда ушбу
қоидаларнинг 2.5.104-банди талабларига риоя қилиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |