Симлар, арматура
2.4.12. ВЛ учун битта ва кўп толали симлар ишлатилиши мумкин; тўқилган (расплетенный) симлардан фойдаланишга
рухсат этилмайди.
Механик мустахкамлиги шартлари бўйича ВЛ симлари кўндаланг кесимини қуйидагича қабул қилиш керак:алюминий
16 мм
2
, пўлат-алюминий ва биметалл 10 мм
2
, кўп толали пўлат 25 мм
2
, якка толали пўлат сим (диаметри) 4 мм.
Диаметри 5 мм дан ортиқ бўлган якка толали пўлат симлардан ва диаметри 6,5 мм дан ортиқ бўлган якка толали
биметалл симлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
ВЛдан киришгача бўлган шаҳобчаларда ушбу қоидаларнинг 2.4.2-жадвалида кўрсатилган русумли ва кўндаланг
кесимли изоляцияланмаган ва изоляцияланган симларидан фойдаланишга руxсат берилади.
2.4.2-жадвал
ВЛдан киришгача бўлган шаҳобчаларда фойдаланиладиган симларнинг энг кичик кўндаланг кесими ёки
диаметри
Симлар
Таянчлар оралиғидаги симнинг энг кичик
кўндаланг кесими ёки диаметри
10 м гача
10 дан ортиқ 25 м гача
Мис, ўз-ўзини кўтарувчи (АВТ-1, АВТ-2 ва бошқалар)
4 мм
2
6 мм
2
Пўлат, биметалл
3 мм
2
4 мм
2
Алюминий ва унинг қоришмаларидан
16 мм
2
16 мм
2
Бир қаватли қурилишлар мавжуд ҳудудларда ВЛ дан киришгача бўлган шаҳобчаларда, атмосферага чидамли изоляцияга
эга бўлган симлар билан бажарилиши тавсия этилади. ВЛ дан киришгача бўлган шаҳобчанинг узунлиги 25 м дан ошмаслиги
керак. Ушбу қоидаларнинг 2.5.7-жадвалида симларнинг физик-меxаник ҳусусиятлари келтирилган.
2.4.13. Симларни чидамлилигини ҳисоблаш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиши керак: энг катта ташқи
юклама бўлганда; паст ҳароратда ва ташқи юкламалар йўқлигида. Симларда руxсат этилган зўриқишлар ушбу қоидаларнинг
2.5.6-жадвалида кўрсатилган.
2.4.14. Симларни бир-бирига улаш, улаш қисқичлари ёки пайвандлаш (шу жумладан термит) ёрдамида амалга
оширилиши керак. Битта толали симларни учма-уч (встык) пайвандлашга рухсат этилмайди. Бир толали симларни бир-
бирига эшиб (скрутка) ва кейинчалик пайвандлаш орқали улаш мумкин.
2.4.15. Оғирликка мойил бўлган уланишлар, симни мустахкамлик чегарасининг 90% дан кам бўлмаслиги керак.
2.4.16. Турли металлардан тайёрланган ёки турли кесимлар бажарилган симларни бир-бирига улаш, ўтиш қисқичлари
(переходной зажим)дан фойдаланган ҳолда фақатгина таянчларда бажарилиши керак. Ўтиш қисқичлари (переходной зажим)
ва улар ўрнатилган участкалар, симларни оғирлиги натижасида меxаник зўриқишларга дуч келмаслиги керак.
2.4.17. ВЛ таянчларида симларни изоляторларга улаш битталик бўлиши керак (шунингдек, ушбу Қоидаларнинг 2.4.49,
2.4.51, 2.4.52 ва 2.4.60-бандларига қаранг). Симларни штирли изоляторларга улаш боғич (вязка) ёки қисқичлар (зажим) билан
амалга оширилиши керак. ВЛ дан киришгача бўлган шаҳобчаларда симлар бутун бириктирилган (глухое крепление) бўлиши
керак.
2.4.18. Илгак ва штирларнинг мустахкалик захираси коэффициенти 2 дан кам бўлмаслиги керак.
127
Do'stlaringiz bilan baham: |