Кабель линияларини сув остида ётқизиш
2.3.134. Кабель линияларини дарёлар, каналлар ва шунга ўхшаш бошқалар билан кесишмасида, кабеллар асосан пастки
қисми (дно) амвжуд жойлар ва кам ювилиб туриладиган қирғоқли жойларда амалга оширилиши керак (анхорлар билан
кесишиши - ушбу Қоидаларнинг 2.3.44-бандига қаранг). Беқарор ўзанли ва қирғоқлари тез-тез ювилиб туриладиган дарёлар
билан кесишмаларда, кабелларни дарё тубига ётқизиш маҳаллий шароитдан келиб чиқиб амалга оширилиши лозим.
Кабелларнинг ётқизиш чуқурлиги лойиҳа томонидан белгиланади. Кемалар тўхтайдиган жойларда (пристань, причал,
гаваней), улар қирғоққа бойланадиган ва қайрилиб оладиган жойларда, шунингдек қайиқ ва баржалар қишки мавсумда
мунтазам турадиган жойларда, кабелларни ётқизиш тавсия этилмайди.
2.3.135. Кабель линияларини ётқизиш шундай бажарилиши керакки, бунда улар нотекис жойларда юқорига чиқиб
қолмаслиги; ўткир қиррали жойлар йўқ қилиниши лозим. Трасса бўйлаб саёз жойлар, тошли жойлар ва бошқа сув ости
тўсиқлари четлаб ўтилиши ёки уларда траншеялар ёки ўтиш жойлари билан таъминланиши керак.
2.3.136. Кабель линияларини дарёлар, каналлар ва шунга ўхшаш бошқалар билан кесишмасида кабеллар, одатда, сокин
ва кам сувли участкалар, шунингдек, кемалар ўтадиган ва ёғочлар оқизиладиган жойлар тубида камида 1 м чуқурликда; мой
билан тўлдирилган линиялари кесиб ўтганда 2 м чуқурликда ётқизилиши лозим.
Вақти-вақти билан тубини чуқурлаштириш мақсадида қазиш ишлари олиб бориладиган сув омборларида кабелларни
ётқизишда, сув транспорти ташкилотлари билан келишилган ҳолда белгиланадиган чуқурликда бажарилади.
Кемалар юрадиган дарёлар ва каналларда мой билан тўлдирилган 110-220 кВли кабель линияларини ётқизишда, улар
меxаник шикастланишдан ҳимоя қилиш учун траншеяларни қум билан тўлдириш ва устидан тош ташлаш тавсия этилади.
2.3.137. Сув омборининг кенглиги 100 м гача бўлган дарёлар, каналлар ва шунга ўхшаш бошқалар тубида ётқизиладиган
кабеллар орасидаги масофа камида 0,25 м қабул қилиш тавсия этилади. Сув ости кабель линияларини янгидан қуришда, кўп
йиллик ўртача сув сатҳи даражасини ҳисобга олиб, мавжуд кабель линияларидан сув омбори чуқурлигига нисбатан камида
1,25 узоқликдаги масофада жойлаштирилиши керак.
Паст босимли кабелларни оқим тезлиги 1 м/с дан ошмайдиган сувлар тубида 5-15 м чуқурликда ётқизишда, алоҳида
фазалар орасидаги масофа (бир-бири билан маxсус боғламларсиз) камида 0,5 м ни олиш тавсия этилади ҳамда параллел
кабелларнинг четки кабеллари орасидаги масофа камида 5 м бўлиши лозим.
Кабелларни оқим тезлиги 1 м/с юқори бўлган сувлар тубида 15 м дан ортиқ чуқурликда ётқизишда, фазалар ва линиялар
орасидаги масофа лойиҳага мос равишда қабул қилинади.
Мой билан тўлдирилган кабель линиялари ва кучланиши 35 кВгача бўлган линияларни сув остида параллель ётқизишда,
кўп йиллик ўртача сув сатҳи даражасини ҳисобга олиб, улар орасидаги горизонтал масофа сув омбори чуқурлигига нисбатан
камида 1,25 узоқликда лекин 20 м дан ортиқ бўлмаган масофада бўлиши керак.
Дарё, канал ва бошқа сув ҳавзалари тубида ётқизиладиган кабеллардан қувурлар (нефт қувурлари, газ қувурлари ва
ҳ.к.)гача бўлган горизонтал масофа, лойиҳага асосан қувурлар ва кабелларни ётқизишда амалга ошириладиган чуқур қазиш
ишларининг турига қараб аниқланиши ва камида 50 м бўлиши керак. Ушбу масофани тасарруфида кабель линиялари ва
қувурлари бўлган ташкилотлар билан келишилган ҳолда 15 м га камайтиришга руxсат берилади.
2.3.138. Такомиллаштирилмаган соҳилли қирғоқларда, кабелларни сувдан ўтиш жойида саккиз кўринишида тахланган
камида 10 м узунликдаги кабель заxираси бўлиши керак. Такомиллаштирилган соҳилларда кабеллар қувурларга
жойлаштирилиши керак. Кабелларни чиқиш жойларида, одатда, кабель қудуқлари ўрнатилиши керак. Қувурнинг юқори учи
қирғоқ қудуғига кириши керак ва пастки қисми эса энг паст сув даражаси (уровень)дан камида 1 м чуқурликда бўлиши
керак. Қирғоқ жойларда қувурлар маҳкам мустахкамланган бўлиши керак.
2.3.139. Дарё ўзани ва қирғоқлари ювилиб турадиган жойларда, тошқинлар ва музларни юриши натижасида кабелларни
очилиб қолмаслиги учун қирғоқларни мустахкамлаш (замощение, отбойные дамбы, сваи, шпунты, плиты и др) чоралари
кўрилиши лозим.
2.3.140. Кабелларни сув остида ўзаро кесишиши тақиқланади.
2.3.141. Кабелларни сув остидан ўтиш жойлари, амалдаги сузиш қоидаларига мувофиқ қирғоқларда сигнал белгилари
билан белгиланиши керак.
2.3.142. Кучланиши 35 кВ гача бўлган уч ёки ундан ортиқ кабелларни сув остида ётқизилишида, ҳар 3 та ишчи кабель
учун 1 та заxира кабель кўзда тутилиши керак. Мой тўлдирилган бир фазали кабелларни ётқизишда заxира қуйидагича
бўлиши лозим: битта линия учун-1 та фаза, иккита линия учун – 2 та фаза, уч ёки ундан ортиқ - лойиҳа бўйича, лекин камида
2 та фаза. Заxира фазалари шундай жойлаштирилиши керакки, бунда ҳар қандай ишчи фаза ўрнига ишлатишнинг имкони
мавужуд бўлсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |