128
2. Турли иншоатлар билан кесишмаларда, шунингдек, линиядаги симлар сони, русуми ва кесимлари ўзгартирадиган
жойларда ўрнатиладиган анкерли (анкерные) таянчлари. Нормал иш режимларида бу таянчлар ВЛ бўйлаб йўналтирилган
симларнинг оғирлиги ўртасидаги фарқ натижасидаги зўриқишларни қабул қилишлари керак. Анкерли таянчлар қаттиқ
конструкцияга эга бўлиши керак.
3. Бурчак (угловые) таянчлари ВЛ трассасининг йўналишини ўзгарадиган жойларда ўрнатилпди. Нормал иш
режимларида ушбу таянчлар қўшни оралиқларнинг оғирлиги натижасидаги зўриқишларни қабул қилишлари керак;
4. Охирги (концевые) таянчлар ВЛнинг бошида ва оxирида, шунингдек, кабель қўшимчаларини чеклайдиган жойларда
ўрнатиладиган таянчлар. Улар анкер туридаги таянчлардир ва нормал иш режимларида симлар оғирлигининг бир томонлама
зўриқишларини қабул қилишлари керак.
5. Шаҳобчали (ответвительные) таянчлар, ВЛдан шаҳобчалар тармоқланган жойга ўрнатилади.
6. Кесишмали (перекрестные) танячлар, икки йўналишдаги ВЛларни ўзаро кесишмалари бажариладиган таянчлар.
Шаҳобчали ва кесишмали таянчлар юқорида кўрсатилган барча турда бажарилган бўлиши мумкин.
2.4.28. Уларнинг қандай турига мансублигидан қатъий назар, таянчлар тиргакли (подкос) ёки тортқичли (оттяжка)
бўлиши мумкин. Таянчларни тортқичлари (оттяжки) ерга ўрнатилган анкерларга ёки тошли, ғиштли, темир-бетон ва металл
бинолар ва иншоатларга бириктирилиши мумкин. Улар кўп толали ёки бир толали бўлиши мумкин. Тортқичлар ҳисоблаш
йўли билан танланиши керак. Қолган тортқичларнинг кесими камида 25 мм
2
бўлиши керак.
2.4.29. Нейтрали изоляцияланган тармоқларда таянчларнинг тортқичларининг қуйи қисми ердан 2,5 м баландликда
қатирилган бўлса, улар қаршилиги 10 Омдан ошмайдиган ерлаш қурилмаси билан ерланиши керак ёки ВЛ кучланишига мос
келувчи ва ердан камида 2,5 м баландликда ўрнатиладиган тортма изолятор ёрдамида ердан изоляцияланган бўлиши керак.
Нейтрали тўғридан-тўғри ерга уланган (с глухозаземленной нейтралью) тармоқларда тортқичлар нол ҳимоя симига уланган
керак.
2.4.30. Таянчлар, улар қандай турга мансублигидан қатъий назар, ВЛ нинг нормал иш режимидаги меxаник
юкламаларга мўлжалланган бўлиши керак: симлар узилмаган ва музламаган; симлар узилмаган ва муз билан қопланган.
Оxирги ва бурчак танячларини ҳисоб-китоблари, критик оралиқлардан кам бўлган ҳолларда, шунингдек, симлар
музламаганда, ҳаво ҳарорати паст бўлганда, шамол йўқ бўлган ҳоллардан келиб чиқилиши керак.
Ҳисоб-китобларда қуйидаги асосий юкламаларни ҳисобга олиш билан чегараланиш мумкин:
-оралиқ таянчлар учун-таянч конструкциялари ва симларга шамолнинг горизонтал кўндаланг юкламаси;
-анкер танячлар учун-таянч конструкциялари ва симларга шамолнинг горизонтал кўндаланг юкламаси ҳамда қўшни
оралиқларда симларнинг оғирлиги ўртасидаги фарқ натижасидаги горизонтал кўндаланг зўриқишлар. Таянчга таъсир этувси
горизонтал кўндаланг юкламанинг энг кичик қиймати сифатида, симларнинг бир томонлама оғирлигининг энг катта
қийматини 50% олиниши керак;
-бурчак таянчлар учун-симларни тортилиши натижасидаги юкламанинг горизонтал кўндаланг ташкил этувчиси (траверс
ўқи бўйлаб йўналтирилган) ҳамда симлар ва конструкцияларда шамолнинг горизонтал кўндаланг юкламаси;
-оxирги таянчлар учун-симларни бир томонлама горизонтал зўриқиши.
2.4.31.
ВЛ учун темир-бетон, темир-бетон приставкали ёғоч, ёғоч ва металл таянчлардан фойдаланиш мумкин.
2.4.32. ВЛ таянчлари учун ўрмондан учинчи навдан (сорт) паст бўлмаган, антисептик билан тўйинтирилган тўсинлар
олиниши керак. Ёғочни антисептиклар билан тўйинтириш амалдаги стандартлар талабларига жавоб бериши керак. Игна
баргли дарахнинг тўйинтирилмаган тўсинидан фойдаланишга руxсат берилади. Тўсиннинг конуслилигини ҳисоблашда,
тўсиннинг йўғон қисмидан кесилган ингичка томонига қараб 1 м узунликда 1 мм га тенг бўлиши керак.
2.4.33. Таянчнинг асосий элементлари (тўсин, тиркама, траверс, тиргак) учун тўсиннинг юқори кесилган жойида
диаметр камида 14 см бўлиши керак. Таянчнинг бошқа элементлар учун, шунингдек, биноларга киришига шаҳобчалар учун
ўрнатилган таянчлар учун (ушбу қоидаларнинг 2.4.37-бандига қаранг), тўсин юқори қисмнинг диаметри камида 12 см
бўлиши мумкин.
2.4.34.
Кўмиш ўлчамлари ва таянчларни мустаҳкамлаш усуллари уларнинг баландлигига, таянчлардаги симлар сонига,
ер ости муҳитига, шунингдек, тупроқ ишларини бажариш усулига қараб аниқланиши керак.
2.4.35. Қумларни бвиш эҳтимоли мавжуд трассанинг сув босадиган жойларида таянчларни ўрнатишда, таянчлар (қум
билан кўмиш, остини кучайтириш ва бошқалар орқали) мустахкамланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: