Ерлагич 2.3.69. Металл қобиқли ёки зирҳли кабеллар, шунингдек кабелларни ётқизадиган конструкциялари ЭУТҚ I қисм 1.7-
бобда келтирилган талабларга мувофиқ ерланган (заземления) ёки нолланган (зануления) бўлиши керак.
2.3.70. Куч кабелларининг металл қобиқлари ерлаш ёки ноллашда, қобиқ ва зирҳ бир-бири билан ўзаро ҳамда муфта
(охиридаги, бир-бирига улаш ва бошқа)лар корпуслари билан эгилувчан мис сим билан боғланган бўлиши керак. 6 кВ ва
ундан юқори кабелларда алюминий қобиқли кабелларда қобиқ ва зирҳнинг ерлагичи алоҳида ўтказгичлар билан амалга
оширилиши керак.
Кабель қобиғининг ўтказувчанлигидан каттароқ ўтказувчанликка эга бўган симлар билан ерлаш ёки нол ҳимоя
ўтказгичларни қўллаш талаб қилинмайди, аммо барча ҳолатларда ҳам кўндаланг кесим камида 6 мм
2
бўлиши керак.
Назорат кабелларининг ерлагич ўтказгичларини кесимини ЭУТҚ I қисм 1.7.75–1.7.77 бандларининг талабларига
мувофиқ танланиши керак.
Агар таянч контсрукциясида муфталар ва комплект разрядлагичлар ўрнатилган бўлса, у ҳолда кабель зирҳ, металл
қобиғи ва муфталар разрядлагичларининг ерлагич қурилмасига уланиши керак. Бу ҳолда фақатгина кабелларнинг металл
қобиғидан ерлагич қурилмаси сифатида ишлатишга рухсат этилмайди.
Галлереяларнинг эстакадалари соҳа ҳужжатларигап мувофиқ яшин қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.3.71. Паст босимли мой билан тўлдирилган кабель линияларда охиридаги, бир-бирига улайдиган ва беркитувчи
муфталар ерланиши лозим.
Алюминий қобиқли кабелларда таъминот қурилмалари линияга изоляциялаш мосламалари ёрдамида уланиши керак ва
оxиридаги муфталар корпуслари алюминий кабеллар қобиғидан ажратилиши керак. Ушбу талаб трансформаторларга
тўғридан-тўғри кириш билан боғлиқ кабель линияларига тааллуқли эмас.
Паст босимли мой билан тўлдирилган зирхланган кабель линияларда ҳар бир кабель қудуқларда кабель зирҳлари
муфтанинг ҳар икки томонидан пайвандлаш орқали уланиши ва ерланган бўлиши керак.
2.3.72. Юқори босимли мой билан тўлдирилган кабель линияларнинг ерда ётқизилган пўлат қувурлари, барча
қудуқларида ва учларида ерланган бўлиши керак, шунингдек кабель иншоатларида ётқизилганда учларида ва лойиҳада
ҳисоб-китоблар билан белгиланган оралиқ нуқталарда ерланган бўлиши лозим.
Агар пўлат қувурни коррозиядан фаол ҳимоя қилиш зарурияти бўлса, унинг ерлагичи бу ҳимоя талабларига мувофиқ
равишда амалга оширилади, бунда коррозияга қарши қопламанинг электр қаршилигини назорат қилиш имконияти
таъминланиши керак.
2.3.73. Кабель линиясидан ҳаво линияси (ВЛ)га ўтиш жойларида ВЛ таянчида ерлагич қурилмаси бўлмаганда, кабель
муфталари (мачтали)ни кабелнинг қобиғига улаш билан ерланиши мумкин, бунда кабель тармоғининг нариги учидаги кабель
муфтаси ерлагич қурилмасига уланган бўлиши ёки кабель қобиғининг ерлагич қаршилиги ЭУТҚ I қисм 1.7 бобининг
талабларига жавоб берадиган бўлиши талаб этилади.