114
2.3.102. Ҳар бир кабель блоки 15% заxира каналларига эга бўлиши керак, лекин камида битта канал.
2.3.103. Кабель блоклари ва қувурларни ерга ётқизиш чуқурлиги, юқоридаги кабельни инобатга олиган ҳолда маҳаллий
шароитдан келиб чиқиб қабул қилиниши керак, аммо ушбу Қоидаларнинг 2.3.82-бандида берилган масофалардан кам
бўлмаслиги керак. Ёпиқ ҳудудларда ва ишлаб чиқариш майдонларида кабель блоклари ва қувурларни ётқизиш чуқурлиги
меъёрлаштирилмаган.
2.3.104. Кабель блоклари қудуқлар томонга камида 0,2% қияликка эга бўлиши керак. Кабель қувурлари учун ҳам ҳудди
шу билан бир xил қиялик (нишаб) танланиши керак.
2.3.105.
Кабель линиялари учун тўғридан-тўғри ерда ётқизилган қувурларда, улар орасидаги ва бошқа кабель ва
иншоатлар ўртасидаги энг кичик масофа ҳам қувурларсиз кабелларни ётқизилиши каби қабул қилиниши керак (ушбу
қоидаларни 2.3.84-бандига қаранг).
Хонанинг полида кабель линияларини қувурларда ётқизаётганда, улар орасидаги масофалар ҳудди ерда ётқизилгани
каби қабул қилинади.
2.3.106.
Блокларда ётқизилган кабель линияларининг йўналиши ўзгарган жойларда, кабеллар ва кабель блокларини ерга
ўтиш жойларида кабель қудуқлари қурилиши керак. Бу эса кабелларнинг қулай ётқизилишини ва уларни блоклардан олиб
ташлашни таъминлайди. Шунингдек, бундай қудуқлар йўлнинг текис участкаларида кабелларнинг максимал руxсат этилган
оғирлиги билан белгиланадиган масофаларда қурилиши керак. Кабеллар сони 10гача бўлган ва 35 кВ дан юқори бўлмаган
кабелларни блоклардан ерга ўтказишда, кабель қудуқларисиз амалга оширилиши мумкин. Бунда, кабелларнинг блоклардан
чиқиш жойлари сув ўтказмайдиган материал билан бириктирилиши керак.
2.3.107. Кабел линияларини блоклардан бино қувурларига, туннелларига, ертўлаларига ва бошқаларига ўтказишда,
қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилиши керак: блок ва қувурларни тўғридан-тўғри бинога киритиш, бино ичида
қудуқларни ёки қабул қилгич (приямка)ларни қуриш ёки бинолар ташқи деворларда камералар ўрнатиш.
Қувурлар ёки тешиклар орқали сув киришини, траншеялардан биноларга, туннелларга ва бошқаларга кичик
ҳайвонларнинг киришини олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
2.3.108. Кабелларни тортишда уларнинг қобиқларига меxаник шикаст етказишининг олдини олиш учун, кабель
блокларининг каналлари, қувурлар, улардан чиқишлар, шунингдек, уларнинг уланган жойлари қайта ишланган ва тозаланган
юзага эга бўлиши керак. Кабелларни кабель блокларидан ва кабель иншоатлари ва камераларига чиқишида, қобиқларини
шилиниши ва ёрилиши натижасида шикастланишини олди олиниши лозим (эластик тагликлардан фойдаланиш, зарур
бурилиш радиусларига амал қилиш ва бошқалар).
2.3.109. ОРУ ҳудудида ер ости сувларининг юқори даражаси мавжуд бўлганда, кабелларни ётқизиш учун ер усти
усуллари қўлланилиши керак (лотоклар ёки қутиларда). Ер устидаги лоток ва уларни қоплаш (беркитиш) учун плиталар
темир-бетондан тайёрланиши керак. Лотоклар шундай ўрнатилиши керакки, бунда режалаштирилган трасса бўйлаб махсус
бетон тагликлар устида 0,2% қиялик остида ўрнатилиши ва ёғингарчилик сувлари оқимини оқиб кетишига тўсқинлик
қилмаслиги лозим. Ер устидаги лотокларнинг остида ёмғир сувини чиқарилишини таъминлайдиган тешиклар мавжуд бўлса,
қиялик яратиш шарт эмас.
Кабелларни ётқизиш учун кабель лотоклар қўлланилганда, таъмирлаш ва эксплуатация ишларни бажариш учун зарур
бўлган машиналар ва меxанизмларни ОРУ ҳудудига ўтиш ва қурилмаларга яқинлашиш имконияти мавжуд бўлиши керак.
Шу мақсадда, лотокларни контсрукциясида уларни бир xил текисликда ётқизилишини таъминлаган ҳолда, унинг устидан
ўтадиган транспортни юкламасига чидамли темир-бетон плиталари ёрдамида бажарилиши керак. Кабель лотоклардан
фойдаланилганда, лотоклар остидан кабель қувурлари, каналлари ва траншеяларини ётқизишга руxсат берилмайди.
Кабелларни лотоклардан бошқарув ва ҳимоя шитларига чиқишлари, ерга кўмилмаган қувурлар орқали амалга
оширилиши лозим. ОРУнинг бир ячейкасида кабел кашак (перемычка)ларини ётқизиш трнашеяда руxсат этилади ва бу ҳолда
кабелларни ҳимоя қилиш учун бошқарув ва реле ҳимояси шкафларига киришида қувурларда ҳимоялаш тавсия этилмайди.
Кабелларни меxаник шикастланишдан ҳимоя қилиш бошқа усуллар билан амалга оширилиши керак (бурчак, швеллер ва
бошқалар ёрдамида).
Do'stlaringiz bilan baham: