Электр таъминоти ва электр тармоšлари


Ётқизиш усулларини танлаш



Download 6,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/332
Sana28.06.2022
Hajmi6,46 Mb.
#715072
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   332
Bog'liq
ПУЭ Узбекчаси

Ётқизиш усулларини танлаш
2.3.25. Кучланиши 35 кВгача бўлган электр кабель линияларини ётқизиш усулларини танлашда қуйидагиларни инобатга 
олиш керак: 
1. Кабелларни ерга ётқизишда битта траншеяда 6 та куч кабеллардан кўп бўлмаган кабелларни ётқизиш тавсия этилади. 
Агар уларнинг сони кўп бўлса, кабель гуруҳлари орасида камида 0,5 м масофа сақлаган ҳолда алоҳида траншеяларда ёки 
каналлар, туннеллар, эстакада ва галлереяларда ётқизиш тавсия этилади. 
2. Агар бир йўналишда ётқизиладиган куч кабелларини сони 20 дан ортиқ бўлса, уларни туннелларда, эстакадаларда ва 
галлереяда ётқизиш тавсия этилади. 
3. Металл қуйилиши ва бошқа ҳоллар эҳтимоли бўлганда ҳамда ўтиш йўллари ва темир йўллар билан кесишган 
жойларида, трасса бўйлаб юқори зич жойлашган ҳолатларда кабелларни блокларда ётқизиш қўлланилади. 
4. Шаҳарлар ҳудудида кабелларни ётқизиш усулларини танлашда, дастлабки капитал xаражатлар ҳамда эксплуатация ва 
таъмирлаш ишларини қулайлиги ва камҳаражатлилиги инобатга олиниши керак. 
2.3.26. Электр станциялари ҳудудида кабель линиялари туннеллар, қутилар, каналлар, блоклар, йўллар ва галлереяларда 
жойлаштирилиши керак. Траншеяларда куч кабелларини ётқизиш фақатгина олтидан кўп бўлмаган ҳолларда узоқдаги 
ёрдамчи объектлар (ёқилғи омборлари, устаxоналар)га руxсат этилади. Умумий қуввати 25 МВт гача бўлган электр 
станциялари ҳудудларида кабелларни траншеяларжа ётқизишга рухсат этилади. 
2.3.27. Саноат корxоналари ҳудудида кабель линиялари ерда (траншеяларда), туннелларда, блокларда, каналларда, 
эстакадаларда, галереяларда ва биноларнинг деворларида ётқизилиши керак. 
2.3.28.
 
Подстанциялар ва тарқатиш қурилмалари ҳудудида кабель линиялари туннел, қутилар, каналлар, қувурлар, ерда 
(траншеяларда), ер ости темир-бетон лотокларда, эстакада ва галлереяларда ётқизилиши керак. 
2.3.29.
 
Шаҳарлар ва қишлоқларда битта кабель линиялари, қоида тариқасида, кўчаларнинг қатнайдиган қисмида (йўлак-
тротуар остида), ҳовлиларда ва майсазорларнинг теxник чизиқларида (траншеяларда) ерда ётқизилиши керак. 
2.3.30. Ер ости коммуникациялари зич жойлашган кўчалар ва майдонлар бўйлаб бир оқимда кабель линияларини сони 
10 та ёки ундан ортиқ бўлганда, уларни коллекторлар ва кабель туннелларида ётқизилиши тавсия этилади. Кўча ва 
майдонларнинг мукаммал қопламалари ва транспортнинг интенсив ҳаракатланиши билан кесишган жойларда, кабель 
линиялари блок ёки қувурларга жойлаштирилиши керак. 
2.3.31. Бинолар ичида кабель линиялари тўғридан-тўғри бино конструкциялари (очиқ ва қутилар ёки қувурлар)да, 
каналларда, блокларда, туннелларда, пол ва тўсиқлардаги қувурларда, шунингдек, машиналарнинг фундаментларида, 
шахталарда, кабель этажларда ва иккита полларда ётқизилади. 
2.3.32. Мой билан тўлдирилган кабеллар (кабеллар сонидан қатъий назар) туннел ва галлереяда ва ерда (траншея) 
жойлаштирилиши мумкин; уларни ётқизиш усули лойиҳада белгиланади. 

Download 6,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish