3.6 – расм Изоляторлар шодаларида кучланиш эгри чизиғининг тақсимланиши: 1 – барча бутин изоляторлар; 2 – симдан учинчи изолятор шикасттланган.
35-110 кВ ва юқори кучланиш ҲЛ лари ишлатилаётганда учириш имкони йўқ, шу сабабли нуқсонлар кучланиш остида аниқланади. Бу усул самарали ҳисобиланади, чўнки бу лабораторияларда синашда ҲЛ ни учириш ва элементларини ечиб олмасдан синовдан ўтказиб нуқсонни аниқлаш тез амалга оширилади. ҲЛ ларига ўрнатиладиган изоляторлар, олдин лаборатория шароитида синовдан ўтказилади. Лекин ишлатилаётган изоляторлар орасида муддатдан олдин ўз изоляция хусусиятини йўқотганлари учираб тўради. Бу айрим изоляторлар механик жароҳатланиш таъсирида ўз хусусиятини йўқотиши билан асосланади (тош тегиши, изоляторлар шодаларининг қопланиши туфайли куйиши ва бошқалар). Бу нуқсонлар айланиб юрувчи мантерлар қараб чиқишида аниқланади. Изоляторларнинг изоляцияси эскириши сабабли вужудга келадиган нуқсонларни аниқлаш мураккаброқ. Асосан изоляциянинг эскириши изоляторда макроскопик ёрилиш механик юклама таъсири сабабли пайдо бўлади. Изолятор қанча кўп механик юклама остида бўлса эскириш жараёни шўнча тез вужудга келади. Шу сабабли тортилиш шодалари изоляторларида, осилиб ишловчи изоляторларга нисбатан бузилиши кўп учирайди. Изоляторларнинг изоляторлик хоссалари эскиришига олиб келишига сабаб қуёш томонга қараган юзаси билан соя томони юза ҳароратлари тафовутлари сабабли ёриқлар пайдо бўлади, бу кейинчалик атроф муҳит таъсирида диэлектрик хоссасининг пасайиши тезланишига сабаб бўлади. Изоляторни нуқсонли деб 50% меъёрли кучланишга эга бўлган, ўнинг шодадаги ўрнашган жойига мос келиши ҳисобиланади. Ҳар бир изоляторга тўғри келадиган кучланишни ва нуқсонли изоляторни аниқлаш махсус штанга билан бажарилади, 6.7 - расм.
3.7 – расм Осма изоляторлардаги кучланишни ўлчов штангада ўлчаш.
3.2.3. ҲЛ ларини ўта кучланишдан ҳимоялаш
Электр тизимидаги кўзатилаётган барча ўта кучланишлар, ички ёки коммутацион ва ташқи ёки атмосферавийга бўлинади. Ички ўта кучланишга, энергия тизимида қандайдир ички эҳтиёт тизим ўзгаришлари киради. Мисол сифатида юкламани қўшиш ва ажратиш ёки ажратилган ҲЛ қисқа туташув учирилганида, тўсатдан юклама миқдори ўзгариб кеттиши, ҲЛ симлари орқали ерланиш ёки тармоқнинг бирон элементларнинг тармоқда симметрияси бузилиши, симлари узилишининг ерланиши ва ерланмаслиги ёки айрим фазаларни ҳар хил вақтда учириб улаш натижасида юзага келиши киради.
Ташқи ўта кучланишга тармоқда йиғилган энергия манбаси сабаб бўлади. Ташқи кучланиш ҲЛ яқинида атмосфера индуктивлик разрядсизланиши пайдо бўлиши (бу ҳолларда кучланиш ошиб кеттиши, индуктив бўлутлар зарядланиши таъсири ёки яшиннинг ҲЛ га таъсири), яна ҳаво линияга тўғридан-тўғри, бўлутларнинг бевосита разряди ёки яшиннинг тўғридан тўғри ҲЛ элементларига урилиши- симга, таянчга, тросга таъсири сабабли содир бўлади.
Тизимга атмосферавий ўта кучланиш энг хавфли ҳисобланади, чўнки газли разряд энергияси тизим кучланишига боғлиқ эмас. Энг хавфли ўта кучланиш, яшиннинг тўғри урилишининг пайдо бўлиши, чўнки бу ҳолатда ҲЛга катта энергия киради, бу индуктив ўта кучланишдан кўпдир. Агар яшиннинг тўғри урилишидан тизимда пайдо бўлади, шу сабабли индуктив ўта кучланиш кўп ҳолатларда, ўта кучланишдан ҳимояга эга бўлса хавфсиз ҳисобиланади.
ҲЛни қуйидаги атмосферавий ўта кучланишдан ҳимоя усуллари қўлланилади:
Тросли осмалар ёки ўзакли яшин қайтаргичлар Монтаж;
токли компенсацияловчи, ростланган индуктивликни Монтаж;
Найчали разрядникларни Монтаж;
Дарахт изоляцияларидан фойдаланиш;
Аралаш усул, ҳар хил ҳимоя элементларини қўлланилиши.
ҲЛ ни ишончли ҳимояқилишда тросли яшин қайтаргичларда симлар ва трослар маълум бир оралиқда бўлиши керак. Тросларнинг симларга нисбатан ҳолати α бурчак, 30-40° орасида ўзгаради. Агар оғиш бурчак α=30° бўлса симлар тебранишларида ҳам ишончли ҳимоя таъминланади. Трослардан тушириш 30-35 мм² пўлат симлар билан бажарилади ва уларни хеч бўлмаганда таянчларнинг икки томонига ёткизилади. Ёғоч таянчларда ва АП кўринишдаги таянчларда тросларни ўзаро уланиши таянч устўннинг учида тепа қисмида бажарилади. Юқорида киритилган барча ташкилий ишлар ҲЛ ларнинг яшиндан ҳимоясининг самарадорлигини ошириш учун олиб борилади.
Ҳаво линияларида энг кўп тарқалган ҳимоя усули, зарясизланганларни ерланишга эга бўлмаган тросли ҲЛ нинг маълум оралиқларида ҲЛ бўйлаб ўнинг изоляторларига параллел ўрнатиладиган ҳимояловчи найчали разрядниклар ҳисобиланади. Разрядникларнинг ҳарқандай тўрининг вазифаси ўтакучланишдан разрядник орқасидаги ҲЛ нинг ва ўнинг бўлимларини ҳимояқилиш ҳисобиланади.
Найчали разрядникнинг ишлатилиш принципи жуда оддий. Разрядник изоляцион материалдан ясалган трубалардан иборат, ёй ҳарорати таъсирида газ ажратиш хусусиятига эга, бу учқўн оралиқ, разрядникни ҲЛ га улаш қўшимча учқўн оралиқ орқали бажарилади, бу ишчи кучланишдан найчанинг таъсирланишини сақлайди. ҲЛ да кучланиш тўлқини содир бўлганида разрядник билан ҳимояланадиган иккала оралиқҳам тешилади, шўндан кейин разрядникда ёй ўрнашади ва у ҲЛ ишчи кучланиши билан ушлаб тўрилади.
Ёйда жадал деионизация содир бўлиши, найчадаги газ оқимига тўлади ва юқори босим пайдо бўлишидан, разрядникнинг ишлатилиши кескин товуш чиқариш билан кўзатилади, у ўқ отилишини эслатади ва куйган газларни чиқариб юборади. Разрядникда газ генератори бўлиб фибрали найча хизмат қилади, ўнинг сиртига механик мустаҳкамлигини ошириш учун юзасига бакелитли изоляциялашган қоғоз жойлаштирилган.
Найчали разрядниклар қуйидаги талабларни қониқтириши керак:
а) найчали разрядник вольт-секўндли тавсифи (ташқи оралиғи билан бирга) ҳимоя схемаси ва ҳимоя изоляция тавсифи билан келиштирилган бўлиши зарур;
б) коммутацияли ўта кучланиш разрядникнинг ишлатилишига озгина эхтиёж туғулишини таъминлаши учун шўндай танланиши керакки, ташқи оралиқ бузилиши ва бу ҳолда разрядник тўлқин ўта кучланишига эга бўлади. Бошқача айтганда, разрядли кучланиш иккала оралиқда ҳам ерланган тармоқларда фазаникидан 25 марта ва нейтрали изоляцияланган тармоқларда 3,5 марта юқори бўлиши мақсадга мувофиқ. Разрядникларни русумини танлашда разрядникдан ўтувчи ёй кўзатувчи токнинг таъсири қабул қилинади.
Ёғоч таянчли 35кВ ҲЛ да фазалар оралиғи 3-4м бўлганида, махсус яшин ҳимояси талаб қилинмайди. Фақат юқори масъулиятли ҲЛзахирасиз (без резерва) тросли яшин қайтаргичлар билан ҳимояланади. Ерланган 110 кВ кучланишли ҲЛ ларини разрядли ташки учқўнли оралиқларини 25 см дан камайтирмаслик тавсия қилинади.
Найчали разрядникларни ҳар бир навбатдаги ҲЛ айланишда кўзатилади ва ҳар бир момоқалдироқкўзатилгач ҲЛ тумани (райони) кўзатилиши бажарилади. Бўндан ташқари ҲЛучиб қайта автомат (АПВ) равишда ажратгич ишлатилишигач разрядниклар қараб чиқилади.
Ёз мавсумида ҳар йили разрядниклар ерланиш қаршилиги ўлчанади.
Назорат саволлари
1. Электр тизим қурилмаларини ишлатишни ташкил қилиш.
2. Электр тизим ускуналарини ишлатишга қабул қилиш талаблари.
3. Ҳаво линияларни даврий кўрсатиш усуллари.
4. Ҳаво линия нуқсонларининг турлари.
5. Ҳаво линияларни ишлатишида техник хизмат кўрсатиш нималардан иборат.
6. Ҳаво линияларни ўта кучланишдан ҳимоялаш турлари ва бажарилиши.
7. Электр ҳўжалик бўлимининг васифалари нималардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |