Электр таъминоти тизимида ҳаво линияларни ишлатилишда уларга техник хизмат кўрсатиш. Режа


Электр таъминоти тизим ускуналари (ЭТТУ) ишлатилишига қўйиладиган талаблар



Download 0,52 Mb.
bet3/6
Sana25.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#278079
1   2   3   4   5   6
3.1.2. Электр таъминоти тизим ускуналари (ЭТТУ) ишлатилишига қўйиладиган талаблар
Электр ускуна – электр қурилмаларини ҳимоя қилиш ва ишлатилишини бошқариш назорати учун хизмат қилади.
Электртехник қурилма – бўлар ажратиш – улаш ва ҳимоя қилувчи (коммутацион) аппаратлар. Электр аппаратлар ишлатилиш хоссаларига кўра, юкланишига, аппаратнинг асосий бажарадиган вазифасига, қўлланилиш соҳасига, қайси тўрдаги токда ишлатилиши, атроф-муҳит таъсиридан ҳимояланиши, конструктив тузилиши ва бошқа сифатларга қараб гуруҳларга бўлинади. Электр аппаратлар бажарадиган вазифаларига кўра уч гуруҳга бўлинади:
кучланиш тармоқларини улаш ва ажратиш аппаратлари (ҳар хил тўрдаги ажратгич ва ўчиргичлар, ажратгич ва айиргичлар, мойли, вакуумли, электр магнитли, пневматик, ҳаво босим остида, элегазли ўчиргичлар;
ҳимоя аппаратлари: электр қурилмаларини қисқа туташув ва ортиқча юкланишдан ҳимоя ва ўта кучланишдан ҳимоя (разрядниклар ва ночизиқли ўта кучланишдан чегараловчи) зарядсизлантиргичлар;
ўлчов жиҳоз аппаратлари: кучланиш ва ток трансформаторлари. Бу ускуналарда тўпламли жиҳозлар ҳам қўлланилади, ҳимоя коммутация вазифасини бажарувчи аппаратлар. Мисол учун автоматик ўчиргичлар.
Электр аппаратларга вазифаларига қараб шартли талаблар қўйилади, бу ишлатилиш ва қўлланилиш талаблари.
Ҳар бир аппарат махсус талаблардан ташқари, барча электр аппаратлар каби, маълум бир умумий талабларни қониқтириши зарур;
а) электр аппарат ишлатилаётганда, ўнинг ишчи юзасидан юклама токи ўтади ва ток ўтказгич бўлаклари иссиқлик чиқаради ва аппарат қизийди. Бу ҳарорат мўлжалланган миқдордан, шу аппарат ва деталлари учун меъёрланганидан ошмаслиги керак;
б) ҳар қандай электр тармоғида меъёрсизлик (ўта юкланиш) ва носозлик (ҳалакат) ҳолати қисқа туташув жараёни содир бўлиши муқаррар. Бу жараёнда аппаратдан ўтаётган ток бир неча баробар катта бўлади. Аппарат бу токлар таъсирини кейинчалик ишлатилишига тўсиқ бўлмайдиган, яъни хеч қандай шакл ўзгаришсиз бажарилиши керак;
в) тармоқда ишлатилаётган ҳар бир электраппарат ортиқча кучланиш остида ишлатилишига тўғри келади. Ўнинг электр изоляцияси бу кучланишлар остида ишончли ҳимоялай олиши керак;
г) ҳар бир электраппарат ихчам, оддий ва ишлатилишига қўлай,енгил, арзон ва оддий тузилишли бўлиши керак;
д) аппаратлар контактлари ҳимоялаш ва бошқариш тармоғидаги носозликҳолатларидаги токларни ва меъёрий юкламада ишлатилаётган ҳолатдаги токларни аппарат контактлари улай олиши ва ажрата олиш имкониятига эга бўлиши керак.
Аппаратларни ишлаб чиқаришдаги юқорида келтирилган техникавий юксалишларига асосан қўлланилаётган материаллар сифатига боғлиқ.
1 кВ дан юқори кучланиш коммутацион аппаратлар юқори кучланишда ишлатилаётган, бўлгич ва ўлчов аппаратлар ажратиш жараёнида содир бўладиган тармоқдаги юклама остида ажратганда учириш содирбўлишида, аппаратлар контактлари орасидаги электр ёйи тез учирилиши ҳақида атрофлича тушўнчага эга бўлмасдан ишлатилишиига киритилиши мумкин эмас.
Ёнувчи ёй коммутация аппаратларининг контактларини куйдиради ва муддатидан олдин емирилишига олиб келади; ажратиш вақти ошиши ёнидаги фаза ток ўтказгичларига ёки электр қурилма ерга уланган сиртларига ўтиб қисқа туташувга сабаб бўлади, бу эса носозлик ҳолатини юзага келтиради.
Электр ёйи, бу газдаги мустақил кўринишдаги зарядсизланиш ҳисобиланади, зарядланган заррачалар (электрон ва ионлар) ташкил қилган оқими билан катта зичликда ҳаракатланади, 10000 А/см2 ва юқори ҳароратли газнинг зарядсизланиш плазмалари (10000 К гача). Демак электр ёйи зарядланган заррачалар оқими ҳисобига содир бўлади. Электр зарядларини ташувчи бўлмаса-ёй ҳам йўқ. Бу ҳол юзага келишида ионизация ва термо ионизация тўқнашиши сабаб бўлади (ёки уларнинг ҳархил- кумулятивлиги).


Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish