Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари



Download 0,92 Mb.
bet10/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

5 боб. Ташкилий тадбирлар
§1. Умумий талаблар. Ишларни хавфсиз бажариш буйича
маъсул шахслар, уларнинг хукук ва вазифалари

45. Ишни хавфсиз бажариш учун куйидаги ташкилий тадбирлар амалга оширилиши шарт:


ишни хавфсиз юритиш учун жавобгар шахсни тайинлаш;
наряд ёки фармойиш бериш;
иш жойларини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш;
иш жойини тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш;
иш жараёнида назорат олиб бориш;
бошка иш жойига утказиш;
иш жараёнидаги танаффуслар ва иш тамом булишини расмийлаштириш.
46. Иш жараёнида ишни хавфсиз олиб боришга куйидаги шахслар жавобгардир:
наряд, фармойиш берувчи;
иш рахбари;
иш жойини тайёрлашга ва ишлашга рухсат берувчи шахс;
иш жойини тайёрловчи шахс;
ижозат берувчи шахс (иш жойини тайёрловчи ва ижозат берувчи ходим битта бўлиши мумкин);
ишбоши;
кузатувчи;
бригада аъзоси.
47. Наряд, фармойиш берувчи шахс ишни хавфсиз бажариш имкониятини белгилайди. У нарядда курсатилган хавфсизлик чора-тадбирларини тугри ва етарли эканлиги, бригада аъзоларининг сифат ва сон таркиби, жавобгар шахсни тайинланиши, хамда нарядда курсатилган ходимларни электр хавфсизлиги буйича гурухи улар бажариши керак булган ишга мувофиклиги учун жавобгардир.
48. Наряд ва фармойишни бериш хукуки корхонанинг ва унинг тузулмавий булинмаларидаги электр хавфсизлиги буйича V гурухга эга булган маъмурий-техник ходимларига берилади.
Наряд бериш хукукига эга булган маъмурий-техник ходимлар булмаганда, кечиктириб булмайдиган ишни бажариш учун ушбу электр курилмани эксплуатация килувчи электр хавфсизлиги буйича IV гурухга эга булган навбатчи ходим наряд ва фармойиш бериши мумкин.
Бундай пайтларда навбатчи ходимга наряд бериш хукуки корхона рахбарининг ёзма курсатмаси билан расмийлаштирилиши керак.
49. Иш рахбари нарядда курсатилган барча хавфсизлик чораларининг бажарилиши ва уларнинг етарлигига, ижозат берувчи ва ишбоши томонидан бригада аъзоларига утказилган йурикномавий машгулотнинг сифатига ва тулалигига, хамда ишларни хавфсиз олиб борилиши ташкил килинишига жавоб беради.
Иш рахбари килиб электр хавфсизлиги буйича V гурухга эга булган мухандис-техник ходимлар тайинланиши керак. Агар бажарилаётган ишнинг айрим боскичларида иш рахбаридан узлуксиз назорат остида ва иш рахбари бошчилигида бажарилишини талаб килса, у холда наряд берувчи наряднинг «Алохида курсатмалар» деб кайд этилган сатрига бу хакда ёзиб куйиши керак.
50. Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс иш бажариш учун кузда тутилган электр ускунани учириш ва ерга улагич урнатиш ва уларни амалга ошириш имконияти чораларининг етарлича борлигига, хамда ишга куйиладиган бригадаларни иш бошлаш вакти ва иш жойини мувофиклаштиришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этувчи шахс навбатчи ёки иш жойини тайёрлаётган тезкор-таъмирлаш ходимларига, хамда ишлашга ижозат берувчига электр ускунада олдиндан бажариб куйилган учириш ишлари ва ускуналар ерга улангани хакида маълумот бериши шарт.
Иш жойини тайёрлашга ва ишлашга ижозат беришга рухсат этиш мансаб йурикномасига асосан, электр хавфсизлиги буйича IV гурухга эга булган навбатчи ходим, шунингдек корхона курсатмасига биноан ваколат берилган маъмурий-техник ходимигина хаклидир.
51. Иш жойини тайёрловчи шахс нарядда курсатилган иш жойини тугри ва аник тайёрлашга, хамда иш шароитига таалукли тадбирларни (электр ускунани кулфлаш, хавфсизлик техникаси шиорларини осиш, тусик куйиш ва хоказолар) бажаришга жавоб беради.
Иш жойини тайёрлаш хукуки ушбу электр курилмани тезкор ўчириш ёкиш хукуки берилган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходимгагина берилади.
52. Ишлашга ижозат берувчи курилган хавфсизлик чора-тадбирларининг тула ва тугрилигига, уларни нарядда курсатилган чораларга мослигига, иш жойи ва уни хусусиятига, ишлашга берилган ижозатнинг тугрилигига хамда берилаётган йурикноманиниг сифати ва уни тулалигига жавоб беради.
Ижозат берувчи шахслар навбатчилардан ёки мазкур Коидаларнинг 57 бандида кайд этилган шахслар томонидан бажарилган булса, ХЛ да ишлашга ижозат бериш мустасно килинган холларда, тезкор таъмирлаш ходимларидан тайёрланади. 1000 В кучланишдан юкори булган электр курилмаларда ишлашга ижозат берувчи IV гурухга, 1000 В кучланишгача булган электр курилмаларда эса ишлашга ижозат берувчи III гурухга эга булиши керак.
53. Ишбоши куйдагиларга жавоб беради:
тайёрланган иш жойини наряд курсатмаларига мувофиклиги;
бригада аъзоларига утказилган йурикномавий машгулотнинг аник ва тулалиги;
керакли химоя воситалари, асбоблар, инветарлар ва мосламаларнинг борлиги, ишга яроклилиги ва етарлилиги, хамда улардан тугри фойдаланалиши;
иш жойидаги тусикларни, хавфсизлик техникаси плакатлари ва белгиларни, беркитиш курилмаларининг сакланиши;
ишларни хавфсиз утказилиши ва мазкур Коидаларга риоя этилиши.
Ишбоши бригада аъзолари устидан доимий назорат олиб бориши ва маст холдаги бригада аъзосини ишдан четлаштириши зарур.
1000 В кучланишдан юкори булган электр курилмада наряд буйича ишлар бажарилишида ишбоши электр хавфсизлиги буйича IV гурухга, 1000 В кучланишгача булган электр курилмада эса III гурухга эга булиши шарт. Зарарли газ пайдо булиш хавфи бор ер ости иншоотларида ва кучланиш остида бажариладиган ишларда эса ишбоши IV гурухга эга булиши керак.
Мазкур Коидаларнинг 67, 199 ва 400 бандларида кўрсатилгандан ташкари, барча электр курилмаларда фармойиш билан иш олиб боришда ишбоши электр хавфсизлиги буйича III гурухга эга булиши мумкин.
54. Кузатувчи электр курилмаларда мустакил ишлаш хукукига эга бўлмаган бригада ишчилари устидан назорат олиб бориш учун тайинланиши керак.
Кузатувчи куйидагилар учун жавоб беради;
тайёрланган иш жойини наряд курсатмасига мувофиклиги;
иш жойига урнатилган ерга улагичлар, тусиклар, хавфсизлик белгилари ва плакатлари, юритмаларнинг беркитувчи курилмаларни мавжудлиги ва сакланиши;
иш олиб бораётган бригада аъзоларининг ток уришига нисбатан хавфсизлиги.
Ишнинг технологияси билан боглик хавфсизлик учун шу бригада таркибига кирган унга бошчилик киладиган шахс жавобгар булади ва у доим иш жойида булиши шарт. Унинг фамилияси наряднинг «Алохида курсатмалар» сатрида ёзиб куйилиши керак.
Кузатувчи шахс электр хавфсизлиги буйича III гурухга эга булган ишчидан тайинланиши мумкин.
55. Хар бир бригада аъзоси мазкур Коидалар талабларини, ишлашга ижозат бериш пайтидаги ва иш жараёнида олган йурикнома, шунингдек мехнатни мухофаза килиш буйича махаллий йурикнома талабларини бажариши шарт.
56. Корхона рахбарининг ёзма курсатмаси билан уз ишчиларига куйидаги хукукларни бериш расмийлаштирилади: наряд, фармойиш берувчи, иш рахбари, иш боши, ишга ижозат беручи (тезкор таъмирлаш ходими), шунингдек электр курилмаларни якка узи куриб чикиш хукукига эга булган ходимлар.
57. Жавобгар шахслар уриндошлик йули билан мазкур Коидаларнинг 4 иловасида келтирилган кушимча вазифаларнинг бирини бажаришлари мумкин.
ХЛ да коммутацион аппаратдан фойдаланмасдан иш жойини тайёрлашда факат кучланиш бор йуклигини текшириш ва кучма ерга улагични куйиш керак булган холларда иш рахбари ёки таъмирлаш бригадасидан тайинланган ишбоши уриндошлик билан ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини бажариши мумкин.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish