Электр курилмаларини эксплуататция килишда хавфсизлик техникаси коидалари


§ 11. Электр станцияларнинг, подстанцияларнинг электр курилмаларида ва КЛда иш бажаришда амалга ошириладиган тадбирлар



Download 0,92 Mb.
bet18/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#224417
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67
Bog'liq
2 5197236068285416073

§ 11. Электр станцияларнинг, подстанцияларнинг электр курилмаларида ва КЛда иш бажаришда амалга ошириладиган тадбирлар


I. Иш рахбарини тайинлаш

104. Иш рахбари куйидаги холларда тайинланиши керак:


механизмлар ва юк кўтариш машиналари кўллаб ишланганда;
1000 В кучланишдан юкори электр курилмаларда курилмалардан кучланишни олиб ишлашда мазкур Коидаларнинг 106 бандига мувофик хамма электр курилмалардан кучланиш олинган холлар, оддий ва аник схемали электр курилмалар, электр моторлар, ва улар уланган ёпик таксимловчи курилмалар бундан мустасно;
транспорт харакати серкатнов, хамда коммуникациялар зонасида жойлашган КЛ ва КАЛ да ишлашда.
Наряд берувчига юкорида санаб утилган ишлардан ташкари бошка ишлар учун хам иш рахбари тайинлашга рухсат берилади.


II. Подстанцияларда, кўшилмаларда битта наряд
билан бир нечта иш жойларида иш бажариш

105. Мазкур Коидаларнинг 106, 107, 109, 110, 112 бандларида кайд этилган холлардан ташкари битта кушилманинг битта ва бир нечта иш жойларида ишлашга битта наряд бериш рухсат этилади.


106. Хамма ток утказувчи кисмлардан, шу жумладан ХЛ ва КЛ кириб-чиккан кисмидан кучланиш олинган электр курилмаларида ва кушни электр курилмаларга кириш йуллари беркитилган (1000 В кучланишгача булган шчит ва ускуналар кучланиш остида колиши мумкин) холларда, барча кушилмаларда бир вактда ишлаш учун битта наряд беришга рухсат берилади. Бундай пайтда иш рахбарини тайинлаш талаб килинмайди.
107. Агрегатлар (козон, турбина, генератор) ва алохида технологик курилмаларни (кул чикариб ташлаш, иситиш, ёкилги майдалагич тизимлари ва бошкаларни) таъмирлашга чакирилган такдирда битта наряд ушбу агрегат электр моторларининг хаммасида (ёки бир кисмида) ва ушбу агрегатларни (ускуналарни) электр моторларини электр энергияси билан таъминловчи таксимловчи электр курилмаларнинг хамма (ёки бир кисми) кушилмаларида ишлаш учун битта наряд берилади.
Кучланиши бир хил ва бир таксимловчи электр курилмадан уланган электр моторларда ишлаш учун битта наряд берилиши мумкин.
108. Электр моторларда ва улар уланган комплект таксимловчи курилмалари (кейинчалик  КТК) билан жихозланган ТКда бригадани бир иш жойидан иккинчи иш жойига утказишни расмийлаштириш талаб килинмайди, бригадани ушбу электр курилмаларнинг бир нечта иш жойига таркатиб ишлашга рухсат этилади.
Конструкцияси бошкача ишланган ТКда электр моторлар кушилмаларида ишлаганда ижозат олинганда ва иш бажарилганда бир иш жойидан иккинчи иш жойига утказиш нарядда расмийлаштирилиши зарур.
109. Якка тизимдор шинали ва исталган микдорда секцияга эга булган 6-110 кВ ТКсида таъмирлаш учун барча секцияларни чикарилган такдирда, шиналар ва шу секциянинг барча (ёки бир кисми) кушилмаларида битта наряд бериб ишлашга рухсат этилади. Ушбу секция чегарасида аъзоларини бир неча иш жойига таркатиб ишлаш мумкин.
110. Электр курилмаларнинг битта ва бир нечта кушилмаларининг хар хил иш жойларида бир вактда ёки навбатма навбат ишлаш учун куйидаги холларда битта наряд беришга рухсат берилади:
кучланиш ва назорат кабелларни ўтказиш, хамда кучириб ўтказишда, электр ускуналарини синашда, химоя воситалари ва улчов асбобларини, блокировка, автоматика, телемеханика, алока ва бошка воситаларни текширишда;
бир кушилмадаги коммутацион аппаратларни таъмирлашда, шу жумладан ушбу аппаратларнинг юритмалари бошка хонада жойлашган такдирда хам;
тоннелларда, коллекторлар, кудуклар, хандаклар ва чукурларда алохида жойлашган кабелларни таъмирлашда;
иш жойининг жойлашиши ишбошига бригада устидан назорат олиб бориш имкониятини яратиши мумкин булган такдирда, ёнма-ён жойлашган чукурда, таксимловчи курилма ёки иккита чукур ичида бажариладиган кабелларни (иккитадан ортик булмаган) таъмирлашда.
Бу холларда бригада аъзоларини бир нечта иш жойига таркатиб ишлашга рухсат берилади. Бригада бир иш жойидан иккинчи иш жойига утказишни расмийлаштириш талаб килинмайди.
111. Мазкур Коидаларнинг 106, 107, 109, 110 бандларига асосан бажарилиши керак булган хамма иш жойлари ишлашга ижозат беришдан олдин тайёрланиши зарур. Наряд буйича иш батамом тугамагунича бирон бир кушилмани улашга тайёрлаш, шу жумладан электр моторни синаб куриш ман этилади.
Агар бригада турли иш жойларга таксимланган булса, III гурухга эга булган бир ёки бир нечта бригада аъзолари уз иш жойларида ишбошисиз алохида ишлашларига ижозат этилади.
Ишбоши назоратсиз алохида ишлаётган бригада аъзоларини ишбоши иш жойига олиб бориб, уларга иш жараёнида амал килиниши керак булган хавфсизлик чоралари хакида йурикнома бериши керак.
112 Бир нечта подстанцияларда ёки бир подстанцияни бир нечта кушилмаларида бир турдаги ишларни кетма-кет бажариш учун битта наряд беришга ижозат этилади. Бундай ишларга куйидагилар киради: изоляторларни артиш; кискичларидаги болтларни тортиб куйиш; симлар ва шиналар уланган кисмини тортиб махкамлаш; текшириш учун ёг олиш ва етишмаганда куйиш; трансформатордаги урамларнинг сонини купайтириш ва камайтириш билан кучланишни узгартириш; релели химоя воситалари, автоматика, улчов асбобларини текшириш; бегона энергия манбаи ёрдамида электр ускунани юкори кучланишда синаш; улчов штангаси ёрдамида изоляторларни текшириш; КЛ шикастланган жойини топиш. Бундай нарядларнинг муддати бир кун.
Хар бир подстанцияда ва хар бир кушилмада ишлашга ижозат бериш наряднинг 3-жадвалида расмийлаштирилади (мазкур Коидаларнинг 3–иловаси).
Хар бир подстанцияни ишлар, ушбу наряд буйича тула бажарилгандан кейингина электр тармокка улашга рухсат берилади.
113. Фармойиш бир нечта электр курилмаларда (кўшилмаларда) навбатма-навбат бажариладиган ишлар учун берилиши мумкин.



Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish