84
1-жадвалнинг
учинчи устунида қайд қилинган масофадан кам масофагача
яқинлашишлари мумкин бўлса, бу узатиш тармоғи ҳам ўчирилиши зарур.
Таъмирланаѐтган электр узатиш тармоғи устунига осилган ҳаво алоқа
тармоғи ҳам албатта ўчирилиши зарур.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида иш жойига ҳар
томондан кучланиш бериш мумкин бўлган коммутацион аппаратларни ўчириш
йўли билан, кўринадиган оралиқлар ҳосил қилиниши керак.
Кўринадиган оралиқлар сақлагичини олиб қўйиши, ҳамда ажратгич ва
бўлгичлар орқали бажарилади (аппарат ичига
жойлаштирилган пружина
таъсирида автоматик тарзда уланадиган коммутацион аппаратлар бундан
истиснодир).
Куч ва кучланиш трансформаторларининг ажратилган қисмларида
ишлаган тақдирда, улардаги кучланиш қайта трансформациясини йўқотиш
учун, ушбу трансформаторлар 1000 В кучланишгача бўлган томонидан ҳам
ўчирилиши зарур.
Иш жойини тайѐрлашда қўл билан бошқариладиган ажратгич ва
бўлгичлар ўчирилганидан сўнг, уларнинг тўла ўчганликларини синчиклаб
кўриб, уларда шунтловчи уламалар йўқлиги тўғрисида, тўла ишонч ҳосил
қилиш керак.
1000 В кучланишдан юқори электр
ускуналарида коммутацион
аппаратларни адаштириб улаб юбориш ѐки ўз-ўзидан ѐқилиб қолиши
орқали
иш жойига кучланиш бериб юбормасликни олдини олиш учун, қуйидаги
чоралар кўрилиши керак:
- ажратгич, бўлгич ва ўчиргичларнинг қўл юритмалари ўчирилган
ҳолатида осма қулф билан қулфланиши;
- изоляцион тезкор штангалар билан бошқариладиган ажратгичларнинг
доимий тўсиқлари осма қулф билан қулфланиши;
- юритмалар узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратларда,
кучланиш берувчи ва бошқарув занжирлари ўчирилиши, ҳаво
босими
таъсирида ишлайдиган юритмаларда эса, бундан ташқари, аппаратга келаѐтган
ҳаво йўли беркитилиши ва сурувчи очгичлар осма қулф билан қулфланиши,
сиқилган ҳаво чиқариб юборилиши, ҳамда бунда ҳаво чиқарадиган бўшатгич
клапанлари очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
- юк оғирлиги ва пружина таъсирида бажариладиган юритмаларда ѐқишга
таъсир қиладиган юклари ѐки пружиналари ишламайдиган ҳолатга ўтказилиши
керак;
Комплект тақсимловчи электр ускуналари хоналаридаги тортиб
чиқариладиган аравачаларнинг коммутацион аппаратларини адаштириб улаб
юборишини
олдини олиш чоралари, техника хавфсизлиги қоидаларида
кўрсатилганига мувофиқ бажарилиши керак.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг иш бажариладиган
ток ўтказувчи қисмларида иш бажарилганда, кучланиш берилиши мумкин
бўлган барча томонлардаги қўл юритмаси билан жиҳозланган коммутацион
аппаратлар, ўчирилади.
Схемаларда сақлагич бўлса, сақлагич олиб қўйилади. Схемада сақлагич
бўлмаган коммутацион аппаратларни адаштириб улаб юборишни олдини олиш,
шкаф эшиклари ва тутқичларини қулфлаш, тугмани (кнопкани) ѐпиб қўйиш,
85
коммутацион аппаратларнинг контактлари орасига изоляцион қоплагич
(накладка) қўйиш каби чоралар орқали, амалга оширилади.
Узоқдан бошқариладиган коммутацион аппаратлардан кучланишни олиб
ташлашда, уни уловчи электр ғалтаги ўчириб қўйилиши зарур.
Аппаратларнинг конструктив тузилиши ва хусуссияти йўл қўядиган
бўлса, юқорида кўрсатилган чоралар иш бажариладиган жиҳозларга ѐки
коммутацион аппаратларга уланган шиналарни бўшатиб ажратиш ѐки симларни
бўшатиб олиб ташлаш билан алмаштирилиши мумкин.
6-10 кВ кучланишли
электр ускуналаридаги бир
қутбли ажратгичларни
адаштириб улаб юборишни олдини олиш учун, ажратгич пичоқларига махсус
диэлектрик қалпоқлар кийгизиб қўйиш лозим.
Иш жойини тайѐрлашда шиналарни бўшатиб ажратиш, ҳамда
кабел ва
симларни бўшатиб олиб ташлашни, навбатчи ѐки тезкор-таъмирлаш ходимлари
назорати остида, электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган таъмирлаш
ходими бажариши мумкин.
Иш жойига яқин ва унга тегиб кетиш эҳтимоли бўлган ток ўтказувчи
қисмлардан кучланиш олиб ташланиши ѐки уларни тўсиқлар билан тўсиб
қўйилиши зарур.
1000 В кучланишгача бўлган, кўз билан кўриб бўлмайдиган контактлари
ѐпиқ коммутацион аппаратларни (тортиб чиқарилмайдиган турдаги автоматлар,
пакетли ўчиргичлар, ѐпиқ 0,4 кВ айиргичлар ва ҳоказолар) ўчирилган ҳолатини,
аппаратлардан чиққан қисқичларида ѐки ускунага чиқиб борадиган шиналар,
симларда ѐки ушбу аппаратлар орқали уланадиган ускунанинг қисқичларида
кучланишни бор-йўқлигини текшириш йўли билан аниқлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: