4. Корхоналарда электр энергияини тежамловчи оддий ва арзон техник қурилмаларни амалий тадбиқ қилиш тизимини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот услуби: Корхонадаги энергия тежаш имкониятлари энергетик балансларини таҳлил қилиш орқали аниқланади, электр энергия сарфини ҳисоблашда тартиблашган диаграммалардан, электр тармоқларда исрофларни ҳисоблашда элементлар бўйича ҳисоблаш усулидан, маълумотлар базасини ташкил этишда «access», «vusial basic» дастурларидан ва «word»муҳҳариятидан фойдаланилди, электр энергияини тежамловчи оддий ва арзон техник қурилмаларни амалий тадбиқ қилишнинг назарий олиган натижалари тажрибада текшириб кўрилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар:
1. Корхонадаги электр энергияни тежаш ва энергиядан окилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
2. Корхона энергия хўжалигига қўйиладиган асосий талаблар ишлаб чиқилди..
3. Корхоналарда энергияни тежаш имкониятлари энергиясини тежаш имкониятларини аниқловчи методлари тахлил қилинди
4. Саноат корхоналарида эдектр энергияси сарфини ҳисоблаш методлари кўриб чиқилди
5. Электр узатиш йўлларида энергия тежаш тадбирларининг математик ифодалари аниқланди.
6. Трансформатор подстанцияларида энергия тежаш тадбирлари кўриб чиқилди.
7. Электр моторларда энергия тежаш тадбирлари кўриб чиқилди.
8. Корхоналарда электр энергияини тежамловчи оддий ва арзон техник қурилмаларни тадбиқ қилиш тавсиялари ишлаб чиқилди..
Илмий-тадқиқот ишининг амалий аҳамияти:
· ишлаб чиқилган корхоналарда электр энергияни тежаш ва энергиядан окилона фойдаланиш бўйича тавсиялар саноат корхоналарида қўлланилиши мумкин;
· ишлаб чиқилган электр таъминоти тизими босқичлари бўйича энергия сарфини ҳисоблаш алгоритмлари ва методлари амалиётда қўлланилиши мумкин;
· ишлаб чиқилган электр узатиш йўлларида, трансформатор подстанцияларида ва электр моторларда энергия тежаш тадбирлари уларни оқилонаишлатиш, танлаш ва алмаштириш имконони беради;
· корхоналарда электр энергияини тежамловчи оддий ва арзон техник қурилмаларни тадбиқ қилиш электр энергияси исрофини 20-30% камайтириш имконини беради.
Республиканинг турли ҳудудларида эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кластерлар ташкил этиляпти. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Хавфсиз шаҳар” каби стратегик дастурлар асосида шаҳару қишлоқларда улкан бунёдкорликлар қилинмоқдаки, уларнинг қиёфаси мутлақо янгиланмоқда. Шунга яраша туризм ҳам тараққий топмоқда. Ўз навбатида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш масаласига ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ эътибор қаратилаётир.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида кузатилаётган бу каби шиддатли ривожланиш суръатлари, энг аввало, электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ҳам ўсишига олиб келмоқда.
Масалан, 2000 йилда бир нафар маиший фойдаланувчи бир ойда 114 кВт/соат электр энергияси ишлатган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 57 фоиз кўпайиб, 200 кВт/соатга етди. Айни чоғда жорий йилда республика бўйича электр энергиясидан умумфойдаланишда аҳоли улуши 26,5 фоизга етди. Ваҳолонки, 1990 йилда бу миқдор 13,9 фоиз эди. Ўртадаги фарқларга эътибор бераяпсизми!?
Do'stlaringiz bilan baham: |