Экспортбоп трикотаж маҳсулотарини ишлаб чиқаришга қЎйилган талаблар



Download 312 Kb.
bet1/4
Sana12.04.2022
Hajmi312 Kb.
#546601
  1   2   3   4
Bog'liq
Мақола Текстил


ХАЛҚАРО СТАНДАРТ ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ЭКСПОРТБОП ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
Сотволдиева Н.- манистр, Андижон машинасозлик институти
Эсанова Ш.М.- т.ф.н., доцент, Андижон машинасозлик институти


Аннотация: Ушбу мақолада тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини ошириш, ҳамда халқаро стандарт талаблари асосида махсулот ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилган.
Калит сўзлар. Тикув-трикотаж, экспорт, ип калава, свитер, полвер, жилет ва бошқалар.

Мамлакатимизда сифатга эътибор ҳозирги кундаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланмоқда [1-4]. Ҳалқаро стандартлар талабларига мувофиқ миллий саноатнинг ривожланиши иқтисодий ўсишини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи бозорларни инвестицион истеъмол маҳсулотлари билан тўлдириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифати, хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш имконини оширади [5-8].


Ҳозирги кунда мамлакат аҳолиси сонининг ортиб бориши енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳажм ва сифат жиҳатидан юқори даражага кўтаришни тақозо этади. Шу сабабдан, бугунги кунда тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқлари олдида турган асосий вазифалар кенг ассортиментдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, маҳсулотлари сифатини яхшилаш, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобланади [9].
Андижон вилоятида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолига юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган хавфсиз маҳсулотлар етказиб бериш ва тақдим этиш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги талабларнинг бажарилиши, тўқимачилик корхоналарида бутун эътиборни энг аввало халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, ишлаб чиқариш занжиридаги номувофқиликларни камайтиришга ҳамда барқарор ривожланиш суръатларига эришиш имконини оширади.
Тўқимачилик саноати истиқболли соҳалардан бири ҳисобланиб, йил сайин ривожланиб келмоқда. Янги ишлаб чиқариш технологияларининг жорий қилиниши, юқори самарали зaмонавий ускуналардан фойдаланиш ва айни пайтда самарали бошқарув соҳа корxоналарида меҳнатнинг юқори самарадорлигини, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини таъминлайди.
Кўп йиллар давомида фақат пахта толасини экспорт қилган республика, бугунги кунда нафақат пахта толаси таъминотчиси сифатида, балки тўқимачилик саноат маҳсулотлари, айниқса, тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчиси сифатида жаҳон тўқимачилик бозорида етакчи мавқега эга бўлиши учун чекланмаган имкониятларга эгадир. Ўзбекистон дунёдаги энг йирик табиий тўқимачилик толалари, ип калава ва трикотаж ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Республикамизда 7000 дан зиёд тўқимачилик корхонлари мавжуд. Шу билан бирга тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ривожланишининг ҳар томонлама таҳлили рақобатнинг кучайиши шароитида жаҳон бозорининг ўзгарувчан конюнтураси соҳани давлат томонидан қўллаб қувватлаш, шунингдек янада барқарор ва жадал ривожланиши механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда [10-12].
Андижон вилоятида 2020-2021 йилда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти ассортиментлар бўйича таҳлил этилганда, уларнинг ярмидан кўроқ қисми ички кийимлар, жумладан, майка, футболка, аёллар сорочкаси ва ички кийиладиган комплект трикотаж буюмларига тўғри келади ҳамда уларнинг ҳар бир донасининг ўртача нархи 0,51 АҚШ долларига тенг.


Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish