7.5. Халқаро савдода сервис хизмати
Халқаро савдода сервис бу — экспортчи ва унинг вакили томонидан амалга оширилувчи операциялар мажмуаси бўлиб, улар туфайли чет эллик харидорга оптимал товарни сотиб олиш, шунингек, ундан оқилона ва унумли фойдаланиш имконияти тақдим этилади.
Тўғри ва мощирона ташкил этилган сервис мощиятига кўра чет эллик харидорнинг товарни сотиб олишга қарор қилишидан то товарнинг хизмат муддати тугагунча щамрощлик қилади. Қисқа муддат фойдаланилувчи истеъмол товарлари билан боғлиқ халқаро сервис операциялари щажми ва структураси узоқ муддат фойдаланилувчи, айниқса, ишлаб чиқариш-техника йўналишидаги товарлардан кескин фарқ қилади. Агар биринчи гурущдаги товарлар учун сервис хизмати кам сонли ва оддий бўлса, иккинчи гурущдаги товарлар кўпсонли ва мураккаб сервис хизматларига эга щисобланади. Сервис хизматлари сотувдан олдинги (бепул) ва сотувдан кейинги, у эса ўз навбатида кафолатланган ва кафолатланмаган турларга тақсимланади.
Сотувдан олдинги сервис камчиликларни тузатиш, мащсулотни ишга яроқли щолга келтириш, унинг ишлашини намойиш этиш, маслащат бериш, зарур щужжатлар билан таъминлаш, транспорт турини танлаш ва мащсулотни етказиб бериш учун рационал жадвал тузиш, товарни чет эллик харидор манзилига марказлашган етказиб бериш йўналишларини танлаш кабиларни ўз ичига олади.
Сотувдан кейинги сервис белгиланган муддат давомида амалга оширилади. У қуйидагилардан иборат: товарни марказлашган щолда етказиб бериш, ўрнатиш, ишга тушириш, ходимларга техникани эксплуатация қилишни ўргатиш, вақти-вақти билан текшириш ва профилактик таъмирлаш, эскирган қисмларни алмаштириш, мойлаш ва бошқалар. Мазкур сервис хизматлари мунтазам равишда бепул бажарилади.
Сотувдан кейинги кафолатланмаган сервис ўз ичига ходимларни қўшимча ўқитиш, маслащат бериш, техникани модернизациялаш, техник хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлаш кабиларни киритади. Мазкур сервис хизматлари щажми ва нархи шартнома, прейскурант ва бошқа щужжатларда белгилаб қўйилади.
Халқаро сервис хизмати кўрсатиш жараёнида қуйидагилар щуқуқий томонлар щисобланади:
1)буюртмачи (техника эгаси ёки унинг вакили);
2)пудратчи (сервис хизмати кўрсатишга ихтисослашган фирма ёки фирмалар ассоциацияси).
Буюртмачининг асосий мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
пудратчига мукофот тўлаш;
сервис хизмати кўрсатиладиган мамлакатга бориш учун виза олишни енгиллаштириш;
буюртма тўғрисида маълумотлар щамда пудратчининг буюртмачи мамлакатда бўлиш қоидалари щақидаги маълумотлар билан таъминлаш;
барча зарур щужжатларни пудратчига тақдим этиш;
пудратчининг иш бажаришида унга щар жабщада кўмаклашиш.
Пудратчининг асосий мажбуриятлари:
буюртмачи мамлакатда бўлиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек, техника хавфсизлиги, атроф-мущитни мущофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ресурсларни сақлаш талаблари бўйича барча қоидалардан хабардор бўлиш ва уларни бажариш;
сервис хизматини режалаштириш;
маслащатлар бериш ва мос келувчи тавсияномаларни ишлаб чиқиш;
буюртмачининг ходимларини ўқитиш;
техникадан унумли фойдаланишни режалаштириш ва ташкил этиш;
мунтазам равишда техника воситаларини текшириб бориш, уларни мойлаш, тозалаш ва тартибга солиб бориш;
эскиирган деталь ва эщтиёт қисмларни алмаштириш;
техникага авария хизмати кўрсатиш;
жорий ва капитал таъмирлашни йўлга қўйиш;
техникани монтаж ва демонтаж қилиш, ишга тушириш, ишлатиб кўриш;
буюртмасига щар сафар бажарилган ишлар тўғрисида батафсил щисобот бериш.
Чет элликларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича халқаро амалиётда уни ташкил этишнинг бир нечта тизими мавжуд:
1.Сервис хизмати харидорлар сони кам, мащсулот техник жищатдан мураккаб бўлмаган ва юқори малакали мутахассисларни талаб қилмаган пайтда фақат товарни ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилади.
2.Сервис хизмати харидорлар сони кўп, товар кенг тарқалган, сервис хизматининг оператив ходимлари машина, асбоб-ускуна ва қурилмаларга максимал даражада яқин бўлган щолларда ишлаб чиқарувчининг харидор мамлакатдаги мутахассислари томонидан амалга оширилади.
3.Сервис хизмати харидор мамлакатда фаолият кўрсатувчи чет эллик ихтисослашган хизмат томонидан амалга оширилади, бироқ бунда ишлаб чиқарувчининг харажатлари ортиб, товар сифати ва харидорларнинг товарга бўлган муносабати щақида бирламчи тезкор маълумот олиш қийинлашади.
4. Сервис хизматини асосий етказиб берувчи мамлакатдаги турли хил асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи, филиаллари харидор мамлакатда жойлашган фирмалар консорциуми амалга оширади; одатда мураккаб техника ва асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатишда қўлланади.
5. Сервис хизмати харидорларни, уларнинг малакаси ва кўникмаси, эксплуатация қилиш шартларидан хабардор бўлган воситачилар (агентлар, дилерлар, дистрибьюторлар) томонидан амалга оширилади; импортчи мамлакатнинг кичик щудудини қамраб олади.
6. Сервис хизмати бошқа мураккаб асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи, юқори малакали инженер-техник ва ишчи ходимларга эга бўлган чет эллик харидорлар томонидан амалга оширилади.
Замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда экспорт товар сиёсати катта щажмда халқаро маркетингга асосланган турли-туман ишлар бажарилишини талаб қилади, бу эса халқаро бозор субъектлари тадбиркорлик фаолиятининг ижобий натижаларига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |