Экспорт товар сиёсати


Экспорт товар ассортиментини режалаштириш



Download 42,35 Kb.
bet3/7
Sana02.03.2023
Hajmi42,35 Kb.
#915872
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭКСПОРТ ТОВАР СИЁСАТИ

7.3. Экспорт товар ассортиментини режалаштириш
Экспорт товар ассортиментини режалаштириш модернизация қилинаётган ва янги товарларнинг характери щамда уларга мос келувчи кўрсаткичларни аниқлашдан иборат. Эски ва янги ишлаб чиқарилаётган товарлар щажмининг нисбати, оддий ва илм талаб қилувчи, анъанавий ва ижтимоий-иқтисодий щамда техник янгиликларга оид масалалар щал этилади.
Экспорт товар ассортиментини режалаштириш жараёнига бозор иқтисодиётининг кафолатлар щажми ва структураси, нарх даражаси, хизмат кўрсатишнинг сифати, рақобатбардошлик даражаси, лидерлик учун кураш, тамомила янги товар яратиш каби муаммоларини киритиш мумкин.
Режалаштириш чет эллик харидорларнинг ижтимоий ва иқтисодий позицияларини щисобга олган щолда экспорт товар ассортиментини бащолашдан бошланади. Чет элда муайян мамлакатда ёки минтақада истеъмолчилар хулқ-атвори тенденция ва қонуниятларини, истеъмолчиларнинг мавжуд ва истиқболдаги эщтиёжларини аниқлаш лозим. Экспорт товар ассортиментини режалаштиришда экспортчининг қуйидагиларни бажара олиши щам мущим ащамият касб этади:

  • щозирги пайтда рақобатбардошлик кўрсаткичлари паст бўлган ва истиқболда рентабеллиги паст бўлиши кутилаётган мащсулотлар рўйхатини аниқлаш;

  • мащсулотларни экспорт товарлар таркибидан чиқариш муддати ва рўйхатини аниқлаш;

  • қайси товарларни модернизациялаш кераклигини, шунингдек, муайян мащсулотларни қўллашнинг янги усулларини аниқлаш;

  • халқаро бозор учун янги мащсулот ишлаб чиқариш таклифларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқишга чуқур ўйлаб кўрган щолда ёндашиш.

Экспорт товар ассортиментини режалаштириш жараёнида муайян товарнинг чет эллик потенциал харидорлар учун мос келишини аниқлаш мақсадида синов ва анкета сўровларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сўров натижаларига кўра товарнинг истеъмол кўрсаткичлари, дизайни, нархи ва сервис хизматига оид тавсиялар ишлаб чиқалиши лозим.
Мащсулотни оммавий ишлаб чиқаришдан аввал экспорт товар ассортиментини шакллантиришда мащсулотни ташқи бозорнинг танлаб олинган бир қисмида сотиб кўриш йўли билан «бозор синови»дан ўтказиш мумкин. Бундай тадбирлар мащсулотнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тўғирлаш учун зарур бўлган оператив тижорат маълумотларига эга бўлишга имкон беради.
Экспорт товар ассортиментини режалаштиришда худди шундай товар ишлаб чиқарувчи экспортчи-рақобатчилар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш зарур. Хусусан, улар ишлаб чиқарувчи мащсулотнинг характери, товарнинг жозибадор хислатлари ва упаковкаси, кўрсатилувчи хизматлар тури ва щажми, сотув фаолиятини ташкил этиш, молиявий ащволи, рақобатчи мащсулот ишлаб чиқариш кучларининг тўла қувват билан ишлаши, буюртмалар портфели ва щоказоларни билиш мущим ащамият касб этади.
Щозирги кунда халқаро бозор кучли ва жиддий рақобатчилик шароитларида фаолият кўрсатмоқда. Экспортчи амалда бутун бозорни эгаллаб олиши амримащол. Шу сабабли экспорт товар ассортиментини режалаштиришда экспорт ишлаб чиқариш дастури ва товар мащсулотларини сотиш йўналтирилувчи мақсадли (халқаро савдо майдони, маркетинг қўлланувчи муайян нуқта) бозорни бехато танлаш лозим. Шуни щам щисобга олиш керакки, бозорларнинг бир тури анъанавий товарларни, иккинчи бозор тури технологик жищатдан янги товарларни талаб қилса, учинчи турдаги бозорлар эса худди шу йўналишдаги янги товарлар пайдо бўлганлиги сабабли баъзи товар турларини тезлик билан бозордан чиқариб ташлашни талаб қилади.
Экспорт товар ассортиментини режалаштиришда товарнинг жойлаштирилиши, яъни муайян ташқи бозорда устивор щолатини таъминлаш лозим. Товарни жойлаштириш потенциал истеъмолчилар доирасини кенгайтириш имконияти, товарни қабул қилиш, ишбилармонлик тавсиялари ва таклифлардан келиб чиқади. У товарнинг истеъмол хислатларини реал бащолаш, унинг обрўлилик омилларини аниқлаш, рақобатчи товарларга нисабатан устунликларини ажратиб кўрсатишга асосланади.
Экспорт товар ассортиментини шакллантиришда халқаро бозорга бозор учун янги бўлган, яъни оддий эщтиёжларни қондиришни сифат жищатидан янги даражага кўтаришга имкон берувчи, баъзи истеъмолчилар олдида янги эщтиёжларни қондириш имкониятини очувчи, бошқа истеъмолчилар учун эса маълум эщтиёжларни янада юқори даражага кўтарувчи товарни киритиш зарур. Ташқи бозорга янги товар билан чиқар экан, экспортчи янги бозорни эгаллаб олиш, монополия шартларида нарх билан ўйнаш, кўпроқ даромад олиш, ўз нуфузини ошириш учун реал имкониятларга эга бўлади

Download 42,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish