Ишнинг амалга ошириш тартиби: Машғулот гуруҳий ўтказилади. Уни ўқитувчи ёки унинг ёрдамчиси ўтказиши мумкин. Экспериментатор ҳар бир текширилувчига тайёр стандарт бланкни тарқатади ва йўриқнома билан таништиради.
Текширилувчи учун йўриқнома:«Бланкдаги қаторларнинг ўнг ва чап томонини қараб чиқиб, сиз «р» ва «к» ҳарфларни вертикал тарзда чизишингиз керак. Топшириқни тез ва аниқ бажаринг. Менинг «Чизинг» буйруғимдан кейин, сиз топшириқда кўрсатилган ҳарфни ўчириб бошланг ва уни то менинг кейинги буйруғимга қадар давом эттиринг. Шундай қилиб, бланкнинг охиригача топшириқни бажариб боринг».
Тажриба давомида экспериментатор 30 секунд оралиғида «чизинг» сўзини айтади ва қайд этиб боради. Тажрибанинг 2-ва 4-минутларида экспериментатор текширилувчиларни огоҳлантирмасдан, уларга халақит беради ва 15 секунд давомида алифбосидаги қандайдир ҳарфларни овоз чиқариб айтади. Тамғаларни тузатиш бланки 5 минутга мўлжалланган.
Ҳар бир текширилувчи топшириқни бажарганлик натижаларини ўзи қайд этади ва уларни протоколда ёзади.
Натижаларни қайта ишлаш.
Экспериментаторнинг дастури билан тузатиш бланкидаги натижалар ўзаро солиштириб чиқилади.
4-машғулот Ихтиёрий диққатни тадқиқ этиш Кириш қайдлари. Ихтиёрий диққатни ўрганиш вазифасини аниқлаш тадқиқот вазифасини белгилайди. Экспериментни ташкил этишдан мақсад ҳам текширилувчини ўрганишда уларга ортиқча зўриқишлар ва ноқулайликларсиз психик фаолликкка йўналтириш ва тўплашига имкон берувчи лаборатория вазиятини ташкил этишдан иборат.
Ушбу машғулотда ихтиёрий диққат интеллектуал синаш усули ёрдамида тадқиқ этилади. Ҳар бири учтадан сондан иборат бўлган гуруҳдаги оддий ва тоқ сонларни фарқлаш ва қайд этиш амалларини бажаришни ўз ичига олган. Экспериментатор овоз чиқариб бир нечта тасодифий сонларни ўқийди. Ихтирёий диққатнинг тавсифлашда унинг тақсимланганлиги ва барқарорлиги эътиборга олинади. Диққатни тақсимланиш коэффициенти чет таъсир сифатида қаралади (С). У экспериментаторнинг дастурида режалаштирилган умумий учлик миқдорига мос тарзда учта тўлиқ ва учта оддий учликни текширилувчи томонидан тўғри қайд этилганлик муносабати натижаси сифатида ҳисобланади.
Шундай қилиб, натижа доимо тўғри жавоблар миқдорини дастурлаштирилган жуфт ва оддий сонларнинг усусий миқдорига нисбати 1 дан кичик сонни ифода этади.
С нинг ката миқдори диққатнинг яхши тақсимланганлигини билдиради. Баъзан гуруҳнинг индивидуал кўрсаткичлари гуруҳнинг ўртача кўрсаткичи (С) билан солиштирилади. У ҳолда С 1 дан ката бўлиши мумкин. Бу ҳолда диққатнинг сифатини баҳолаш қуйидагича бўлади:
Аъло: С Сгр Яхши:1,0 Сгр 1,25Сгр Қониқарли: 0,75 Сгр Ёмон: Сгр Диққатнинг барқарорлиги 3.2.-машғулотларидаги сингари график асосида баҳоланади.
Ушбу топшириқнинг мақсади рақамли материаллардаги топшириқларни бажаришда ихтиёрий диққатнинг барқарорлиги ва тақсимланганлик хусусиятларини аниқлашдир. Текширилувчининг вазифаси эса учта оддий ва жуфт сонларни топишдан иборат.